Kadastr - Live
4.67K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи🏠🏢 кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

📝↔️📑 аризани ва ушбу КМО кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;

⚖️ КМОга бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

📊 умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

🚫 ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу КМО ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

🧑🏻‍💼📝 бошқа шахслардан айнан шу КМО бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди.

‼️ КМО билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Соҳада хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тижоратлаштириш, пулли хизматлар қамровини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча метеорологик станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берилди.
Илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования гидрометеорологической службы.
Отмечена важность коммерциализации услуг, расширения охвата платного обслуживания.
Даны поручения по установке локаторов в Бухаре, Навои, Сурхандарье и Намангане, автоматизации действующих и строительству новых метеостанций и постов.
Отдельное внимание уделено развитию научной базы и кадрового потенциала.

#Mirziyoyev #yigilish #Uzgidromet #takomillashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿Кадастр агентлигининг 🇰🇷Эксимбанк билан ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаси доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Кореянинг EDCF маблағлари асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга ошириш режалаштирилаётган “Миллий географик ахборот тизими ва геофазовий маълумотлар инфратузилмасини яратиш” истиқболдаги инвестиция лойиҳаси бўйича Кадастр агентлиги, Эксимбанк миссияси ҳамда «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарияти ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

🛰 Лойиҳа компонентларидан бири космик суратлар ва маълумотлар йўналишини қамраб олганидан келиб чиқиб, миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда Космик суратларни қабул қиладиган "Ерни масофадан туриб зондлаш маркази"ни қуриш имкониятининг техник талабларини муҳокама қилдилар.
🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.

📑🧾 Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади.

🏢Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин 👨🏻‍💼юридик ёки🧑🏻‍💼жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги ноқонуний қурилмалар ҳақида Махсус репортаж.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
🇺🇿Наманганда сайёр қабуллар давом этмоқда🇺🇿

3 ноябрь куни Наманган вилояти Чортоқ, Уйчи, Янгиқўрғон туманлари ҳамда Наманган шаҳар фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

Бу ҳақда Наманган вилоят “Ермулккадастр” ДК Матбуот хизмати хабар қилди.

🕘🕐 Куннинг биринчи яримида кадастр масалалари бўйича 33 та мурожаатлар келиб тушган. 20 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилиниб, 1 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилган. 8 нафар фуқарога тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ер ажратиб бериш бўйича тушунтирилган ва 4 та мурожаат ижро учун назоратга олинган.

🕑🕕 Куннинг иккинчи яримида кадастр масалалари бўйича 10 нафар фуқароларни мурожаатлари қабул қилинган. Улардан 7 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилиниб, 3 та мурожаат ижро учун назоратга олинган.

🧑🏻‍💼🏠💳 Шунингдек, Наманган вилояти Кадастр хизмати ташаббуси билан камбағалликдан чиқариш учун тузилган “темир дафтар” рўйхатида турган 10 нафар фуқароларга Кадастр ҳужжатларини расмийлаштирда амалий кўмак берилди.
e-auksion.uz: сотувдаги тадбиркорлик учун ер участкалари

🔹 Тошкент шаҳридан 871 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Тошкент вилояти 12,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Самарқанд вилояти 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Сирдарё вилояти 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Фарғона вилояти 28,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Андижон вилояти 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Наманган вилояти 184 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Қашқадарё вилояти 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Сурхондарё вилояти 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Навоий вилояти 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Қорақалпоғистон Р. 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Жиззах вилояти 11,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Хоразм вилояти 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Бухоро вилояти 14,6 млн.сўмдан (кўриш)

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига Ғаниев Абдусалим Мустафоқулович тайинланди.

Абдусалим Ғаниев 1970 йил Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини ҳамда 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини тамомлаган.

2008 йилдан бугунга қадар Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
🏠📝 Кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

🏢давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу КМОнинг мансублиги масаласида 🕵🏻 низолар борлигидан далолат берувчи ⚖️ суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

🏠🚫 ваколатли орган томонидан КМОга тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

📒 тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

📗💳 бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

‼️давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

📑⌛️рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

🇺🇿 ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

🔴 ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.