Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Ижтимоий тармоқ орқали "Уй тўлиқ битган, аммо кадастр ҳужжати берилмаяпти” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича расмий муносабат.

🔎Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижаларида қуйидагилар аниқланди:

👉🏼Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчасидаги кўп қаватли турар жой “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ томонидан қурилган ва кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб уй-жойга Иззат кўчаси, 58/6-уй рақами берилган;

👉🏼Қуриб битказилган турар-жой биноси 2020 йил 11 майдаги “Қурилиши тугалланган биноларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси”га асосан фойдаланишга қабул қилиниб, филиал томонидан 2020 йил 12 май куни мулк ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўрнатилган тартибда кадастр йиғма жилди “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖга тақдим этилган;

⁉️Мазкур холатда фуқароларни кадастр органлари билан эмас балки, кўп қаватли турар жой биносини барпо этган “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ билан хонадонларни хужжатлаштириш масаласида ўрталарида ўзаро низо юзага келган.

Бугунги кунга қадар фуқаролар томонидан кадастр паспорти шакллантириш юзасидан буюртмалар келиб тушмагани ва видеода кўрсатилган жой кадастр идораси эмаслиги аниқланди.

Фуқаролар ҳуқуқ турининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Давлат хизматлари марказлари ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат этилган тақдирда, ўрнатилган тартибда ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкинлиги билдирилади.
Коррупциянинг келиб чиқишидаги асосий сабаблардан бири ойлик маошнинг сарф-харажатларга нисбатан камлиги.
Ойлигини рўзғорига етказа олмаган инсон қўшимча маблағ ишлаб топишга мажбур. Айримлар буни ҳалол меҳнат эвазига қилсалар, айримлар қинғир йўлни танлаб коррупцияга қўл уради.

Давергеодезкадастр қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрлари бўлимлари мутахассисларининг ойликларига ҳавас қиларли даражада эмас эди. Мутахассисларнинг ўртача ойлик иш ҳаққи бугунги кунгача 900,0-1100,0 минг.сўмни ташкил этган.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
#kun_tarixi
27-Avgust. "Ginnesning rekordlar kitobi" ning birinchi nusxasi nashr etildi. "Ginnesning rekordlar kitobi" ning tarixi 1951 yilda boshlangan. Yuqori darajadagi ingliz jamiyatida, Yevropalik qushlarning qaysi biri eng tez uchib ketishi haqida kulgili tortishuv paydo bo'ldi. Ushbu tortishuv ishtirokchilaridan biri, ser Xyu Beaver, uyga qaytarkan, to'satdan barcha nostandart yozuvlar, masalan, qushlarning parvozi tezligi musobaqalari haqida ma'lumot to'plashga qaror qildi va bu haqida kitob nashr etishga qaror qildi. Xug oilasining qadimiy familiyasi sharafiga uni "Ginnes" deb nomlashga qaror qilindi. Nashrni Londonda tayyorlash uchun turli xil qiziqarli yutuqlarni ro'yxatga oluvchi maxsus agentlik tuzilgan.
Ma'lumot to'plash jarayonida turli xil yozuvlar to'g'risidagi ko'plab dalillar ko'rib chiqildi va ularning haqiqiyligi to'g'risida nufuzli mutaxassislardan dalillar to'plandi. Natijada 1955 yil 27-avgustda 198 betlik Ginnesning birinchi nashri nashr etildi.
Сирдарё вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Гулистон шаҳридан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Янгиер шаҳридан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Ширин шаҳридан 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Оқолтин туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Боёвут туманидан 6,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Гулистон туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Сирдарё туманидан 4,1 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Сайхунобод туманидан 4,9 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Ховос туманидан 2,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Мирзаобод туманидан 1,7 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Сардоба туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
Айни дамда АОКА штабида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида

Брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифингни “UZREPORT TV” телеканали орқали томоша қилинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА штабида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган Брифинг.
АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Аукциондан эмас, ҳокимият орқали ҳам ер майдони учун қарор чиқарса бўладими?

🔘Оилали
ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШГА ер участкаси берилиши мумкин.

📎 Асос — Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси.

🚫 Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

🔺 Ўзингизга тегишли ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз, бунга кадастр қилиб берилади.

💰Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қурилиши тугалланмаган бинога кадастр ҳужжатини қандай расмийлаштирсам бўлади? Уйнинг эски ва янги қисмига алоҳида кадастр ҳужжати расмийлаштириш тартиби қандай?

📗 Турар жойнинг бир қисмида қайта қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса ва қурилиши тугалланмаган бўлса, турар жой бўйича (алоҳида қисмларга ажратмаган ҳолда) кадастр паспорти қайта тайёрланади.

🔖 Бунда турар жойнинг қолган қисми ва қурилиши тугалланмаган қисми бўйича маълумотлар кўрсатиб ўтилади ҳамда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб реестрдан кўчирма тақдим этилади. Бунинг учун тегишли бўлган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига тақдим этиш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
Банк имтиёзли кредити асосида 6 сотихли коттедж уйдан олганман. Ҳозирги кунда шу уйни қай тартибда сотсам бўлади?

📢 Турар-жой объектингиз кредит ташкилотларининг (банкларни) кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бўлса ва кредит қисми қопланмаган тақдирда сотиш учун кредит ташкилотининг (банкнинг) розилиги керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10 йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди. Нима қилишим керак?

🔹Агар сиз ҳарбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номингизда уй-жой бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ўзингиз хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг кадрлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги Давлат кадастрлари геадезия картография милий марказига хат ҳамда [email protected] электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сурхондарё вилоятидан e-auksion.uz савдо майдончасига қўйилган Тадбиркорлик учун бўш ер участкалари:

1️⃣ Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Турмушобод мфй
Ер участкасининг майдони: 0.02 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши: 28.08.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 3 482 190.00 UZS
Закалат пули миқдори: 696 438.00 UZS
КЎРИШ

2️⃣ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Гулҳовуз мфй
Ер участкасининг майдони: 0.1750 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши: 02.09.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 6 307 292.50 UZS
Закалат пули миқдори: 1 261 458.50 UZS
КЎРИШ

3️⃣ Сурхондарё вилояти Денов тумани Дунётепа мфй
Ер участкасининг майдони: 0.06 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши: 02.09.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 4 435 200.00 UZS
Закалат пули миқдори: 887 040.00 UZS
КЎРИШ

4️⃣ Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Гулистон мфй
Ер участкасининг майдони: 0.04 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши 02.09.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 2 325 200.00 UZS
Закалат пули миқдори: 465 040.00 UZS
КЎРИШ
Манба: E-IJRO AUKSION
26 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 603 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 14,2 млрд.сўмлик 167 та мулк 16,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

1 та давлат активи:
- Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 530 млн.сўм бўлган давлат объекти 551,2 млн.сўмга сотилди.

111 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан нархи 100,8 млн.сўмлик ер участкасига бўлган хуқуқ учун 257,1 млн.сўм нарх тасдиқланди.

13 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидан нархи 1,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 14 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 20 давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 3 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 10 та мулклари реализация қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yer_geoportali

YER GEOPORTALI-OSON, QULAY VA TEZKOR

Bizlar
ijtimoiy tarmoqlarda

Facebook | Telegram
#kun_tarixi
28-Avgust. Chernogoriya qirollik deb e'lon qilingan kun. 1910 yil 28 avgustda, hukmronligining 50 yilligi yilida, umumiy Yevropa an'analariga rioya qilgan holda, shuningdek, o'z suveren kuchini kuchaytirib, Nikolay I Chernogoriya knyazligini qirollik deb e'lon qildi va u o'zi birinchi podshoh bo'ldi. To'rt yil o'tgach, Birinchi Jahon urushi arafasida u avtokratik monarxning favqulodda vakolatlarini so'rab oldi.
Ushbu shaklda davlat 1918 yil 26-noyabrga qadar mavjud bo'lib, undan keyin serblar, xorvatlar va slovenlarning yangi qirolligiga qo'shildi.
28 avgust Chernogoriya davlat bayrami maqomiga ega emas, ammo u keng nishonlanadi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео ролик о деятельности государственного научно-производственного предприятия «Картография».
27 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 227 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 3,1 млрд.сўмлик 98 та мулк 4,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

57 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидан нархи 581,7 млн.сўмлик кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер участкасига бўлган хуқуқ учун 814 млн.сўм нарх тасдиқланди.

22 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 2,9 млн.сўмлик ер участкаcига бўлган хуқуқ учун 67,4 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 7 давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 5 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 5 та мулклари реализация қилинди.
Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ҳамкорлигида "Кадастр органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад кадастр соҳасида давлат хизмати кўрсатиш жараёнидаги муаммоларни муҳокама қилиш, давлат хизмати кўрсатишда ягона амалийётни жорий этиш ва масъул ходимларнинг билим савиясини ошириш ҳисобланади.

Маълумот учун: бугунги кунда Давергеодезкадастр қўмитасининг 9 та хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.
Савол: Мен хозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасида харбий хизматни ўтамоқдаман. Мен давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10-йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди, нима қилишим керак?

Жавоб: Агар сиз харбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номида уй-жой бор йўқлиги тўғрисидаги маьлумотномани ўзингиз хизмат қилаёткан харбий қисмнинг кадирлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз томонидан Давергеодезкадастр қўмитаси қошидаги Давлат Кадастрлари Геадезия Картография Милий Марказига хат ҳамда электрон почта орқали [email protected] мурожаат қилишингиз мумкин.
Андижон вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Андижон шаҳридан 5,7 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Андижон туманидан 13,6 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Асака туманидан 11,9 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Балиқчи туманидан 6,4 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Бўз туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Булоқбоши туманидан 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Жалақудуқ туманидан 8,6 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Избоскан туманидан 4,6 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Қўрғонтепа туманидан 8,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Марҳамат туманидан 6,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Олтинкўл туманидан 3,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Пахтаобод туманидан 4,9 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Улуғнор туманидан 8,3 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Хўжаобод туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шаҳрихон туманидан 6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Хонобод шаҳридан 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЛОН

🗣 Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги Тошкент геодезия ва картография коллежига қабул бошланди.

Батафсил видеороликда.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ (71) 260-17-43
☎️ (95) 142-88-87