Kadastr - Live
4.67K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from GEOINFOCOM
БАРЧА ДАВЛАТ МУЛКИ ЯГОНА РЕЕСТРГА КИРИТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 8.5.2020 йилдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 273-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатнинг қоидалари давлат мулкини бошқариш, давлат улушини тадбиркорлик субъектларига бериш шартлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Қарор билан иккита низом тасдиқланди:

🔸Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

🔸Чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низом.

Давлат мулки объектларини онлайн режимида юритиш учун "property.davaktiv.uz" сайти барпо этилмоқда. Унда барча объектлар, давлат улушига эга юридик шахслар, давлат автотранспорт воситалари, интеллектуал мулк объектлари, фойдаланилмаётган ер майдонларининг тўлиқ ва аниқ ҳисоби бўлади.

Ахборот ҳар уч ойда янгиланади, бўш турган объектлар эса жойига чиқмаган ҳолда ва объектма-объект юрмасдан аниқланади.

Мамлакатимиз ташқарисида жойлашган давлат мулки объектлари бўйича аниқ ҳисоби, паспорти ҳамда ягона реестри юритилади. Давлатга тегишли корхоналар, акциялар пакети ва мулкий мажмуаларни сотиш халқаро стандартлар талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Икки ой муддатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат мулки объектлари, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаганлик учун раҳбарларнинг жавобгарлик чораларини белгилайдиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Бир ой муддатда бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий "йўл-харитаси"ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2020 йилдан кучга кирди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/geoinfocom
Савдолар натижаси (13.05.2020)

Бугун 86 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 2,5 млрд.сўмлик 90 та мол-мулк 3,4 млрд.сўмга реализация қилинди.

2 та давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари:
- Тошкент шаҳри, Бектемир туманидаги бино-иншоотлари учун 1,9 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

7 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 1,5 млн.сўм бўлган бўш хона учун 19,6 млн.сўм нарх тасдиқланди.

48 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан бошланғич нархи 2,8 млн.сўм бўлган ер участкаси учун 53,3 млн.сўм;
- Бухоро вилояти, Шофиркон туманидан бошланғич нархи 1,7 млн.сўм бўлган ер участкаси учун 55 млн.сўм нарх тасдиқланди.

33 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидан бошланғич нархи 1,2 млн.сўм бўлган ер участкаси учун 39,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Манбаа: E-IJRO AUKSION
Карантин талабларини юмшатиб, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чоралар белгиланди.
Саноат корхоналари фаолиятини тиклаш борасидаги ишлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасида таркибий ўзгаришлар эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по смягчению карантинных требований и поэтапному оживлению отраслей экономики.
Определен ряд новых мер по поддержке предпринимателей и населения.
На примере Самаркандской и Кашкадарьинской областей рассмотрена работа по восстановлению деятельности промышленных предприятий.
Объявлено о структурных изменениях в Кабинете Министров.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
СОҲАДА ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ГЕОАХБОРОТ ПОРТАЛИ - “YER AXBOROT TIZIMI” ЯРАТИЛАДИ

Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ж.й. 21 апрель куни “Давлат ер кадастри юритилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 195-05-сонли буйруқ қабул қилинди.

🔸“Yer Axborot Tizimi” давлат ер кадастрини ахборот-коммуникация технологиялари асосида юритилишида электрон хариталардан тизимли равишда фойдаланишни ташкил этиш мақсадида яратилади.

🔸Мазкур тизимни ишлаб чиқилиши бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИга юклатилди.
Бунинг учун “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИнинг марказий институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Давлат ер кадастри юритилишини янада такомиллаштириш мақсадида “Yer Axborot Tizimi” бўлимлари ташкил этилади.

🔸Тизимда барча ер фонди тоифаларини ўз ичига олувчи ахборотлар бўйича маълумотлар базалари яратилади ва шакллантириб борилади.

🔸Давлат ер кадастри маълумотлари "давлат кадастрлари ягона тизими" билан интеграция қилинади.

🔸Ер участкалари ва ердан фойдаланувчиларга оид очиқ маълумотлар ахборот-коммуникация технологиялари орқали онлайн тарзда интернет тармоғида тақдим этилади.

🔸“Ўздаверлойиҳа” институтининг “Yer Axborot Tizimi” бўлимига:
- Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази томонидан барча ер фонди тоифаларидаги турар жой ва нотурар жой объектларининг ер майдонларини интеграция қилиш;
- “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУК ва Тупроқшунослик агрокимё илмий-тадқиқот институти томонидан суғориладиган ва лалми ер майдонларида тупроқ сифатини баҳолаш (балл бонитет) ишларини ҳамда суғориладиган ер майдонларида тупроқ агрокимёвий тадқиқот ва тупроқни шўрланиш ишларини ўтказиш амалга оширилади.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДА ТАРҚАЛГАН 10 ГЕКТАР ЕР МАЙДОНИМНИ ҚЎПОРИШДИ МУРОЖАТИГА... МУНОСАБАТ

БАТАФСИЛ: https://qashvilkadastr.uz/2020/05/13/facebook-%d0%b8%d0

Facebook видео: https://www.facebook.com/ozodlikradiosi/videos/2541094259477751/

Каналга обуна бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/Qash_Yermulkkadastr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💨Жорий йилда баҳор фасли анча намгарчилик юқори ва кучли шамоллар бўлмоқда. Хусусан 2020 йилнинг 30 апрел куни Бекобод туманида кучли шамол ижтимоий объект ва аҳоли уйларига зарар етказди.
🏚Шу кун Бекобод тумани Теракзор махалла яшовчи Сурайё Юляхшиева хонадонига ҳам кучли шамол моддий зарар етказди. Уйнинг том қимси шикастланиб, шифирларини учирган. Сурайё Юляхшиева 2003 йилдан буён кадастр соҳасида меҳнат қилиб келмоқда, намунали ва ўз касбини севган ходимлардан бири ҳисобланади.
Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат кадастри раҳбарининг ташаббуси билан Сурайё Юляхшиева хонадонининг том қисмини таъминлаш учун қурилиш материаллари корхона ҳисобидан қопланиб, моддий ёрдам кўрсатилди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
🏠Уйда қолинг - ютиб олинг

«Давергеодезкадастр» қўмитаси ва "Менинг уйим" лойиҳаси янги совринли ҳафталик танловга старт берди.

📚Уйингизда қолиб китоблар тўплами ютиб олишни истайсизми? Ундай бўлса, қуйидаги оддий шартларни бажаринг:

Менинг Уйим лойиҳасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига обуна бўлинг

Кадастрга оид электрон давлат хизматларидан фойдаланинг ва буни суратга олиб телеграм ботимизга жўнатинг. @Musavollarbot


📆 Танлов Ноябрь ойи охиригача давом этади. Ғолиблар ҳар ҳафта сўнгида аниқланади. Соврин почта орқали манзилга етказилади.

‼️ Эслатма танлов шартлари тўлиқ бажарилиши шарт, ҳар хил танловлар учун очилган сохта аккаунтларнинг ғолиблиги тан олинмайди.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from SURXONDARYO KADASTR
КАДАСТР ХОДИМЛАРИ КОРРУПЦИОН ҲОЛАТГА ЙЎЛ ҚЎЙГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИЛАР.

Xabar.uz сайтининг Андижонда 10 000 АҚШ доллар ундирмоқчи бўлган кадастр ходими ушланди сарлавҳаси остида берган хабаридан сўнг Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи М.Мадмусаев раислигида "Ермулккадастр" давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиалида коррупцияга қарши курашиш масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жорйи йилинг 11 май куни бўлиб ўтган ҳолат танқидий мухокама қилиниб, коррупцияга қарши курашиш бўйича ташкилотда етарлича назорат ўрнатилмаганлиги ҳамда соҳада олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб баҳоланиб, "Ермулккадастр" давлат корхонаси Хўжаобод тумани филиал раҳбари Ш.Абдурахмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси раҳбари в.б. Д.Орзиевга бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан "Хайфсан" интизоми жазо чораси қўлланилди.

Бошқарма тизмидаги бўлим ва филиалларда ишловчи ходимлар иштирокида бошқарма ҳамда корхона юристконсультлари томонидан йиғилишлар ўтказилиб, коррупциянинг салбий оқибатлари ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан қаътий жазо чоралари муқаррарлиги тўғрисида тегишли тушунтириш ва огохлантириш ишлари олиб борилмоқда.

xabar.uz
Андижонда 10 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган «кадастр» ходими ушланди
Андижонда фермердан 10 минг АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган «кадастр» ходими қўлга олинди.