Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Тошкент вилояти Пискент туманида ер назорати

Тошкент вилояти Пискент туманида ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланишга қайтарилмоқда.
https://teletype.in/@tvkad/n04gsQTOi
Короновирус туфайли саёҳатларни чеклаган мамлакатлар


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишиПрезидент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим янгилик ва ташаббуслар
Bugungi kunda koronavirusning oldini olish borasida respublikamiz, xususan, Davyergeodezkadastr qo'mitasi hamda tizimdagi barcha hududiy boshqarmalar, korxona va tashkilotlarida zarur chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda. Shu borada ushbu virus tarqalishini oldini olish maqsadida qo'mita binosida dezinfeksiya ishlari amalga oshirildi.
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
Тошкент вилояти

Тошкент вилоятида (2 та туман) жами 67,6 минг гектар суғориладиган ер майдонларидан 21,2 минг гектари (31,3 %) турли даражада шўрланган, шундан 17,7 минг гектар (26,2 %) кучсиз даражада, 2,7 минг гектар (4,05%) Ўрта даражада, 539,4 гектар (0,8%) кучли ва 175,3 гектар (0,3 %) жуда кучли даражада шўрланган,

Manbaa: “Tuproqsifattahlil” DUK axborot xizmati.

https://t.iss.one/TSTM_DUK
e-auksion.uz сайтида тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!

1️⃣ Тошкент
шаҳри б.н. 291 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Тошкент в. б.н. 73 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Самарқанд в. б.н. 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах в. б.н. 4,2 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Сирдарё в. б.н. 13 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Фарғона в. б.н. 100 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Андижон в. б.н. 15 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Наманган в. б.н. 5,6 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Қашқадарё в. б.н. 5,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Сурхондарё в. б.н. 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
1️⃣1️⃣ Бухоро в. б.н. 8,1 млн.сўмдан (кўриш)
1️⃣2️⃣ Қорақалпоғистон Р. б.н. 2,4 млн.сўмдан (кўриш)
1️⃣3️⃣ Хоразм в. б.н. 2,4 млн.сўмдан (кўриш)


👇Хабардор бўлиш учун👇
@onlineauksionuz Facebook Instagram
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва республика бўйлаб касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида, шунингдек мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгил очар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно) караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Мажлисда айни пайтда чет элларда бўлиб турган фуқароларни мамлакатимизга қисқа вақтлар ичида олиб келиш ва уларни белгиланган тартибда 14 кун карантинда сақлаш юзасидан кўрилаётган чоралар атрофлича муҳокама қилинди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Азиз ватандошлар!

Муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар!

Халқимизнинг келажаги, ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар!

Авваламбор, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ҳурматли дўстлар!

Ҳаммамиз яхши биламиз, Наврўз тинчликни, сиҳат-саломатликни қадрлаб, асраб-авайлаб яшашга даъват этади.

Тинчлик ва соғлиқни асрасак, қолган нарсаларга албатта эришамиз. Лекин ҳозирги глобал дунёда бу жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

“Йил йилга ўхшамайди”, деган гап бежиз айтилмаган. Ҳаёт ҳеч қачон бир текис кечмайди. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор.

Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Давлатимиз, ҳукуматимиз бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Гўзал диёримизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонаман.

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар ўтказишни тўхтатдик.

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун халқимизга яна бир бор раҳмат айтаман.

Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади. Бундай сайил-томошаларни, тўю тантаналарни эл-юртимиз билан биргаликда ҳали кўп-кўп ўтказамиз.

Азиз ва қадрли ватандошларим!

Мавжуд қийинчилик ва синовларга қарамасдан, ҳаёт давом этади. Бу йил Наврўз айёми хонадонларда, оилавий давраларда кенг нишонланмоқда.

Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта умид билан ерга уруғ қадамоқда. Ҳудуд ва минтақаларимизда “Дарахт экиб, боғ яратамиз, юртимизни янада обод қиламиз”, деган эзгу мақсадда миллионлаб кўчатлар экилмоқда.

Мана шу хосиятли кунда барчамиз йилимиз қутлуғ келсин, деҳқонларимизнинг бахтини, омадини берсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, деб ният қиламиз.

Узоқ-яқиндаги мамлакатлар халқларини, Ўзбекистоннинг барча хорижий дўст ва ҳамкорларини шарқона янги йил – Наврўз айёми билан қутлаб, уларга самимий истакларимизни изҳор этамиз.

Азиз ва қадрли ватандошларим!

Илоҳим, дилимиздаги барча олижаноб орзу-интилишларимиз рўёбга чиқсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти