Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
КАДАСТР ФАҚАТ УЙДА БЎЛАДИМИ?

Кадастр сўзини эшитганимизда деярли ҳаммада кўз олдига уйнинг ҳужжатлари келади.
Аслида кадастр фақат бино-иншоотлар учунми?
Қарангки ундай эмас.

Ҳаммаси бўлиб 21 та давлат кадастри мавжуд.

Булар қуйидагилар:

1. Давлат ер кадастри;
2. Фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри;
3.Давлат сув кадастри;
4. Давлат ўрмон кадастри;
5. Ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;
6. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри;
7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;
8. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;
9. Давлат шаҳарсозлик кадастри;
10. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри;
11. Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри;
12. Автомобил йўллари давлат кадастри;
13. Темир йўллар давлат кадастри;
14. Транспорт қувурлари давлат кадастри;
15. Алоқа объектлари давлат кадастри;
16. Энергетика объектлари давлат кадастри;
17. Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;
18. Табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
19. Техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
20. Картография-геодезия давлат кадастри;
21. Ҳудудлар давлат кадастри.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Мева-сабзавот йўналишида 86 та кластер ташкил этиш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлат режасини бекор қилиш, экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан босқичма-босқич воз кечиш борасида ишлар кўриб чиқилди.
www.president.uz/uz/3342

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития деятельности кластеров в сельском хозяйстве.
Даны поручения по организации 86 плодоовощных кластеров, обеспечения их оборотными средствами.
Рассмотрены мероприятия по отмене государственного заказа, поэтапному отказу от порядка обязательного размещения культур.
www.president.uz/ru/3342

#Mirziyoyev #Agroklaster

Facebook |Instagram |YouTube |Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати

Ер назорати Қибрай туманида
#kun_tarixi
5-Fevral. Birinchi yo'lovchi aviakompaniyasi ochildi
Birinchi jahon urushi tugaganidan so'ng, Germaniya tez rivojlanayotgan yo'lovchilarni tashish bozoriga tezda e'tibor qaratdi. Ammo maxsus mashinalarni ishlab chiqish uchun vaqt kerak edi. Keyin ushbu maqsadlar uchun saqlanib qolgan harbiy samolyotlarni ishlatish g'oyasi paydo bo'ldi. 1919 yil 5 fevralda faqat bitta yo'lovchini olib yurgan birinchi "fuqarolik" Berlin va Veymar o'rtasida parvozlarni boshladi. Samolyot Deutsche Luft-Reederei (Germaniya havo yo'llari navigatsiyasi) kompaniyasiga tegishli bo'lib, Germaniyada muntazam qatnovlarni amalga oshirgan birinchi yo'lovchi samolyot edi. Germaniya havo transporti aviakompaniyasining samolyotining korpusida osmonga ko'tarilgan kran - logotip bor edi. Hozirda bu Lufthansa Airlines aviakompaniyasining markasi. DLR-ga taqlid qilib, bugungi kunda dunyo bo'ylab aviakompaniyalar o'zlarining logotiplarini avialaynerlar korpusiga joylashtirish qoidasini qabul qildilar.
ҚАРЗ!

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.
Қибрай тумани Ер назорати!

#ер_назорати_қибрай

Тошкент вилояти Қибрай туманида 142 та ҳолатда 39 гектар суғориладиган ер майдонида ноқонуний курилишлар амалга оширилганлиги аниқланган.

Ушбу аниқланган ноқонуний қурилмаларнинг 22 таси ишчи гуруҳ томонидан жойида бузилди ва бунинг нагижасида 6 гектар суғориладиган ер майдонлари аввалги ҳолатига қайтарилиши таъминланди.

Бундан ташқари, жами 32 гектар ер майдонида жойлашган 125 та ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан, тегишли тартибда тегишли судларга даъво аризалари киритилди ва ушбу ҳолат бўйича ўрганиш давом эттирилмокда.

Ноқонуний курилишларни амалга ошириган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилмокда. Қўпол қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича 3 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тергов ҳаракатлари давомида айбдор шахсларнинг қонун олдида жавобгарлик масаласи қатъий ҳал этилади.
#21ta_kadastr

Davlat yer kadastri Davlat kadastrlari yagona tizimining asosiy tarkibiy qismi hisoblanib, u yerlarning tabiiy, xo‘jalik, huquqiy rejimi, toifalari, sifat xususiyatlari va qimmati, yer uchastkalarining o‘rni va o‘lchamlari, ularning yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, ijarachilar va mulkdorlar o‘rtasidagi taqsimoti to‘g‘risidagi ma'lumotlar hamda hujjatlar tizimidan iboratdir.

Davlat yer kadastri (faqat aholi yashash joylari) Davyergeodezkadastr qo`mitasi tomonidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)
Jami obyektlar soni: 7 435 261 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlas soni: 6 492 352 ta
Umumiy shakllantirilganligi: 87%

Davlat yer kadastri yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilishini, yerlarning miqdori va sifatining hisobga olinishini, tuproq bonitirovkasini, yerlarning qiymat bahosini, shuningdek yer kadastriga doir axborotlar bir tizimga solinishi, saqlanishi va yangilab turilishini o‘z ichiga oladi.
#ер_назорати_ўрта_чирчиқ
Қўмита Ахборот хизмати Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида. Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги Ер қонун бузулиш ҳолатларини ўрганамиз ҳамда бу ҳақда маълумот берамиз.
САДО

Болалигимда бувим айтиб берган қуйидаги ривоят ҳамон ёдимда.

Икки қўшни бир парча ерни талашиб қолишибди.

Бу ер меники, – дебди бири.
Йўқ бу ер меники, – дебди иккинчиси. Шунда ердан садо чиқиб:
Икковинг ҳам меники, – дебди.

Бу садо туфайли икки қўшни жаҳолат отидан тушиб, муросага келишибди.

Зотан, ер ҳамма нарсанинг отаси ва онаси. У барча нарсани ўз бағрига олаверади.
“АХБОРОТНОМА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЖУРНАЛИДА ЧОП ЭТИЛАДИГАН МАҚОЛАЛАР МУАЛЛИФЛАРИГА МУАЛЛИФЛИК (ГОНОРАР) ҲАҚЛАРИ ТЎЛАШ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

“Ахборотномаси” илмий-амалий журнали томонидан журналда чоп этиладиган мақолалар савияси ва сифатини ошириш, шунингдек журналда чоп этиладиган мақолалар муаллифлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, 2020 йил 1 февралдан “Ахборотнома” илмий-амалий журналида чоп этиладиган мақолалар муаллифларига муаллифлик (гонорар) ҳақлари тўлаш жорий этилди.

Хусусан:
🔹 “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг “Фаолият”, “Нуқтаи-назар (интервью)”, “Тарих ва факт” ва “Бу қизиқ!” рубрикалари остида чоп этиладиган муаллифлик мақолалар учун — республикада ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик табоғи учун муаллифлик ҳақи 1,76 ставка (яъни, 1 195 620,80 сўм) миқдорида;
🔹 “Ахборотнома” илмий-амалий журналида чет эл муаллифларини мақолада кўрсатган ҳолда хорижий тилдан ўзбек тилига мустақил таржима қилинган мақолалар учун — республикада ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик табоғи учун муаллифлик ҳақи 1,06 ставка (яъни, 720 089,80 сўм) миқдорида ўрнатилди.

❗️Таъкидлаш жоизки, “Ахборотнома” илмий-амалий журналида чоп этиладиган мақолалар плагиат (кўчирмакашлик) ишлари, ёки илгари бу мақолалар бошқа босма ёҳуд электрон нашрларда, ёки бошқа интернет саҳифаларида чоп этилган бўлса, бу ҳолда мақолаларга муаллифлик (гонорар) ҳақлари тўлови амалга оширилмайди.

🔸 Муаллифлик табоғи40 000 босма белгиларга тенг бўлган нашр этиладиган асар ҳажмини ўлчаш бирлиги. Бунда, ҳарфлар, тиниш белгилари, рақамлар ва бошқалар ҳамда сўзлар ўртасидаги ҳар бир оралиқ босма белгилар ҳисобланади.

❗️ Жорий этилган талабга кўра, мақолалар “Ахоротнома” илмий-амалий журнали таҳририятининг [email protected] электрон почта манзилига Microsoft Word - *.doc ёки *.docx форматида тақдим этилиши, мақола матни "Тimes New Roman 14" шрифтида яратилган бўлиши лозим. Мақолалар ичида акс этган чизмалар ва расмлар алоҳида илова қилинган графика файлида - *.jpeg форматида тақдим этилиши керак.

“Ахборотнома” илмий-амалий журнали манфаатли ҳамкорликка чорлайди!


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#yer_nazorati

Oltiariq tuman prokuraturasi, tuman yer resurslari va davlat kadastri boʼlimi va boshqa masʼul idoralar xodimlaridan iborat ishchi komissiya tomonidan Oltiariq tumani Povulgʼon massivi hududidagi “Dilshodbek Sherzodbek Povulgʼon” nomli bogʼdorchilik yoʼnalishidagi fermer xoʼjaligiga qarashli boʼlgan qishloq xoʼjalik xaritasining 499-konturidai fermer xoʼjaligi rahbari D.Karimov tomonidan hech qanday huquqiy xujjatlarsiz, oʼzboshimchalik bilan qurib olingan bino inshootlarni oʼz xisobidan buzdirish va egallab olingan yer maydonlarini asl holiga qaytarish choralari koʼrilmoqda.
#sayyor_qabul2020

Bugun Jizzax viloyati Forish tumanida O‘zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qo‘mitasi raisi Abdushukur Abdullayev ishtirokida jismoniy va yuridik shaxslarga yer ajratish masalasi yuzasidan sayyor qabul bo‘lib o‘tdi.
Qabul jarayonida jami 65 ta murojaatlar kelib tushgan bo‘lsa, qator murojaatlar joyida hal etildi.
Qolgan murojaatlar bo‘yicha belgilangan muddatda hal qilish yuzasidan tegishli tashkilot rahbarlariga topshiriqlar berildi.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yer_nazorati

Aeroport hududidagi muhofaza zonasi fuqarolar tomonidan egallab olindi. Endi samolyotlar uylarga qo`nadimi?

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kun_tarixi
6-Fevral. Aviatsiya akrobatikasida rekord o'rnatildi - 357 parashutchi tarixga kirdi. 2004 yil 6 fevralda Tailand osmonida ajoyib "atmosfera hodisasi" kuzatildi. 357 ta parashutchilar o'z vujudlaridan ulkan gulni yaratdilar, ular ushbu mamlakatning davlat bayrog'i ostida "bo'yalgan". Gul erkin tushishda 6,72 sekund davom etdi. Ushbu rekord qisqa umr ko'rdi va atigi ikki yil davom etdi. 2006 yilda Tailand osmonida yangi rekord o'rnatildi: 400 ta parashutchilar o'z tanalaridan osmonda "romashka" qurdilar. Rekord Ginnes kitobiga kiritilgan. Birinchi rekord shakllanishi - 12 kishi - 1973 yilda TOSHKENT ustida qurilgan. Bugungi standartlar bo'yicha ishtirokchilar soni juda kulgili ko'rinadi, ammo unutmang, bu FAI tomonidan rasman tan olingan birinchi rekord.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook