Kadastr - Live
4.65K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

🎤Матбуот анжумани “Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар” мавзусида бўлиб, бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумотлар берилди.

🟢Манбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ғаниев Абдусалим Мустафоқулович,

🟢Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси бошлиғи Ахроров Жасур Давлатбоевич,

🟢“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг “Тошвилерлойиҳа» бўлинмаси раҳбари Норқулов Зафар Эшмирзаевич иштирок этди ҳамда соҳа бўйича саволларга жавоб беришди.

🧑🏻‍💻Шунингдек, матбуот анжуманида ZOOM платформаси ва телеграмм бот орқали онлайн режимда тадбиркорлар ва аҳолидан мурожаатлар қабул қилинди ҳамда атрофлича жавоблар берилди.

Батафсил: 🎥 Т24:Репортаж.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/tvkad
Кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкалари

🔹 Чирчиқ шаҳридан 198 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Нурафшон шаҳридан 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Ангрен шаҳридан 52,6 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Зафаробод туманидан 9,4 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Қувасой шаҳридан 91,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Олтиариқ туманидан 44,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Фарғона шаҳридан 100,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Сардоба туманидан 30,8 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Оҳангарон туманидан 24,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Хонобод шаҳридан 21,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Наманган шаҳридан 155 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Шаҳрисабз шаҳридан 35,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Урганч туманидан 18,5 млн.сўмдан (кўриш)
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-майдаги фармони билан таъсис этилган 🏅 “МЕҲР-САХОВАТ” кўкрак нишони билан Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг Янгиқўрғон тумани филиали раҳбари Жамолов Ниёзхўжа Алиасқарович тақдирланди.

🏢 Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинган кўргазмада Кадастр агентлигининг "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси учувчисиз учиш қурилмалари (дрон) билан иштирок этди.

Кўргазмада Phantom 4, A6 ва А6 водород дронларнинг тақдимоти мутахиссиcлар томонидан ўтказилди ҳамда уларни қўллаш соҳалари ва имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
13 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 212 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 1,4 млрд.сўмлик 150 та мулк 8,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

1 та давлат активи:
- Наманган вилояти, Поп туманидан давлат объекти 300,9 млн.сўмга сотилди.

10 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:
- Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 11,2 млн.сўм бўлган Нотурар жой биноси учун 105,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.

113 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Фарғона вилояти, Риштон туманидан нархи 110,6 млн.сўмлик ер участкаси учун 5 млрд 627 млн.сўм нарх тасдиқланди.

13 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қашқадарё вилояти, Касби туманидан нархи 2,1 млн.сўмлик ер участкаси учун 125,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.

❗️13 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=162
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжумани

Янгиликлар 24 | Нурафшон шаҳрида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.
📝 Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши (бирламчи бозордан кўчмас мулк олишда ипотека тўғрисидаги шартнома бундан мустасно) ва 🏢📗 давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

📝Ипотека тўғрисидаги шартнома 🏢📗 давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

📝 Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

🇺🇿 Кадастр агентлиги тизимидаги 🏢Кадастр палатаси ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
1-6 (4.jpg
2.3 MB
“Географик объектларнинг номлари давлат реестри”нинг «geonames.uz» ахборот веб-портали ишга туширилди. Бугунгача ушбу веб-порталга жами 57 979 та ном тўғрисидаги маълумотлар юкланган бўлиб, шундан 13 047 таси аҳоли пункти, 6 340 таси маҳалла, 33 196 таси кўча ва 5 396 таси табиий ҳамда техник инфратузилма объектлари тўғрисидаги ахборотлардир. Айни кунларда порталга маълумотларни юклаш ишлари фаол давом эттирилмоқда.

Тўлиқ "Янги Ўзбекистон" газетасидаги маъқолада ўқинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - тараққиёт душмани!

Кадастр агентлигидан коррупцияга қўл урмаслик чақириғи.
Кўринг ва тафаккур қилинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏠Турар жойни 🏬 нотурар жой тоифасига ўтказиш тартиби
ИНФОГРАФИКАДА
❗️❗️❗️Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар!

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги 🏢Кадастр агентлиги тизимидаги муаммоларни аниқлаш мақсадида телеграм бот ишга туширилган.

Агарда Сизда бизнинг хизматларимиз бўйича муаммоларингиз, ҳал этилмаган ишларингиз бўлса, ёки бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича ғоя ва таклифларингиз мавжуд бўлса, агентликнинг Telegram мессенжерида @ygkuzbot қайта алоқа ботига тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин.

Ҳар бир мурожаатингиз раҳбарият назоратида бўлади.

Муаммоларга биргаликда ечим топамиз.
Forwarded from Sirdaryo Xabarlari
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди

Батафсил: https://telegra.ph/sv-11-16-69

Каналга уланиш:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
🏢 Навоий вилоятида ўтказилган аттестация натижалари

Навоий вилояти бошқармасининг туман бўлимлари
ҳамда Кадастр Палатасининг туман (шаҳар) филиалининг раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.


26 % раҳбар аттестациядан ижобий ўтган бўлса, ‼️ 27 % шартли ўтган. 47 % раҳбар аттестациядан ўта олмаган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
🏠 🏢 Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш 📑 шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади.

📑 Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

📑 Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши 🏠 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат 📗 реестрига тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

👨🏻‍💼🤝🧑🏻‍💼Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

🏢 Кадастр палатаси шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва 📗Реестрдан кўчирма тақдим этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 18 ноябрь - "Ўзбекистон Республикаси 🇺🇿 Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Кадастр агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни улуғ кун билан самимий қутлайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни улуғ кун билан самимий қутлайди.
Қашқадарё вилоятида 94 фоиз ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига бўлиб ўтган ташрифи давомида Кадастр агентлиги ва Кадастр палатасига вилоятда ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш топшириғи берилган.

Унда кўчмас мулк обектлари, қишлоқ ва фермер хўжаликлари ерлари ҳамда захира ерлари тўлиқ қамраб олинади.

Бугун вилоятнинг Касби туманида 🏢 Кадастр агентлиги раҳбари Халилилло Турахужаев ишчи гуруҳ билан учрашиб аниқ топшириқ ва йўналишларни белгилаб берди.

Бугундан Касби, Яккабоғ ва Қарши туманларида ишлари бошлаб юборилди.

Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари биринчи бўлиб Қашқадарё вилоятида амалга оширилмоқда.