Kadastr - Live
4.62K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#Soha_Ilgori
Умирзаков Хамид Шодмонқулович - 1960 йил 16 Ноябрда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Ёшлик даврлардан шижоатга тўла бўлган инсон 1998 йилдаёқ ушбу сохада ўз фаолиятини Ғаллаорол туман ер муносабатлари ва кучмас мулк кадастр бўлимида бош мухандис сифатида бошлаган. Сўнг 2005 йилдан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр Давлат корхонасида «Бир ойна бўлими» бошлиғи бўлиб 2015 йилга қадар фаолият юритган. 2015 йилдан 2016 йилга қадар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр Давлат корхонаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Сўнгра 2017 йилга қадар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр Давлат корхонаси ишлаб чиқариш бўлими мутахассиси сифатида фаолият юритган. 2017 йилдан хозиргача Жиззах вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси Ғаллаорол тумани филиали “Ишлаб чиқариш” бўлими мутахассиси сифатида фидокорона фаолият юритиб келиоқда. 22 йиллик фаолият мобайнида соха ривожи учун ўз хиссасини камтарона қўшиб келмоқда.
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Қоғоз пуллар — инфекция ташувчиси бўлиши мумкин. Пластик карта орқали тўлов қилинг!

〰️〰️〰️〰️

💵 Бумажные денежные купюры могут быть разносчиком инфекции. Платите картой!

Анимация: Стопкоронавирус рф

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига қилган ташрифи ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.
ПРЕЗИДЕНТ: БЕПАРВОЛИК ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ БАРЧА ИШЛАРИМИЗ НАТИЖАСИНИ ЙЎҚҚА ЧИҚАРИШИ МУМКИН

Давлатимиз раҳбари бугун инвестиция масалалари муҳокамасига доир видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Жумладан, Президент:
“– Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.

Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас.”
- деди.

Республика комиссиясига вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиш ва карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#kun_tarixi
27-May. 1930-yil Amerikalik Richard Drew shaffof yopishqoq lenta – “skotch”ni patentladi. 5 yil davom etgan kashfiyotdan so’ng 1930 yilda "Shotlandiya" selofan lentasining birinchi ruloni sinovdan muvaffaqiyatli o'tdi. 1930 yil 27-may kuni Richard Drew o'zining ixtiro - shaffof yopishqoq lentani patentladi. Dunyodagi birinchi yopishqoq lenta selofan asosidagi kauchuk, moy va qatronlardan yasalgan. Bu suv o'tkazmaydigan va haroratning turli darajalariga bardosh bergan. Dastlab oziq-ovqat mahsulotlarini o'rash uchun ishlatilgan. 1932 yilda Djon Borden yopishqoq lentani "o'rnatilgan" chiqib ketish pichog'ini qo'shib takomillashtirdi, bu esa lentadan foydalanishni ancha yengillashtirdi. Bugungi kunga kelib, 3M skotch oilasida 900 dan ortiq narsalar mavjud.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 ǀ Тошкент вилоятида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши олди олинмоқда

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

Жавоб:
Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакиллантириш учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакиллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.
Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram
#Yer_kodeksi

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from GEOINFOCOM
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИНИНГ ДАВЛАТ РЎЙҲАТИДАН ЎТГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ

Давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари реестрида Давергеодезкадастр қўмитасининг бир қатор ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари рўйҳатдан ўтган.

Жумладан, Ахборот тизимлари:

🔸“Кўчмас мулк-3” ахборот тизими;

🔸“Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш” ахборот тизими;

🔸"Yerresurs" ахборот тизими;

🔸“Кадастр хизмати” ахборот тизими;

🔸«YERELEKTRON» ахборот тизими;

🔸Электрон ҳужжат айланиш тизими;

🔸“АUDIOSELEKTOR” ахборот тизими;

🔸“Масофавий ўқитиш” ахборот тизими.

Ахборот ресурслари:

🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестри;

🔹Геодезия ва картография фаолияти учун лицензиялар реестри;

🔹Маълумотлар бериш картаси;

🔹Давлат картография ва геодезия фонди;

🔹Давлат ер фонди;

Давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари реестри орқали бошқа вазирлик ва идораларнинг давлат рўйҳатидан ўтган ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/geoinfocom
#kun_tarixi
28-May. Armanistonda Respublika kuni.
Har yili 28 mayda Armaniston aholisi milliy bayram - Respublika kunini nishonlashadi. Ushbu bayramning ikkinchi nomi - suverenitetni tiklash kuni. 1918 yil 28 mayda olti asrdan ko'proq vaqt davomida turli xil istilochilar zulmi ostida bo'lgan Armanistonning mustaqilligi tiklandi. Rossiya Armanistoni 1918 yil 28 mayda mustaqil respublika deb e'lon qilindi. Ochlikka qaramay, qochqinlarning katta oqimi va qo'shni davlatlar - Ozarbayjon, Gruziya va Turkiya bilan mojarolar - respublika o'z mavjudligi uchun jasorat bilan kurashdi. 1920 yilda Qizil Armiya bo'linmalari Armanistonga kirdi va 1920 yil 2 dekabrda u yerda Sovet respublikasi e'lon qilindi. Armaniston Respublikasi bu qadar uzoq davom etmaganiga qaramay, 28 may kuni ushbu mamlakat aholisi uchun muhim sana bo'lib qolmoqda, chunki bu kunda Armaniston olti asr davomida birinchi marta mustaqillikka erishdi.
#soha_ilgori
Бахтиёр Мирзакаримов Тангирович

1985 йил 10 сентябрда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Ер тузиш ва ер кадастри йўналишини тамомлаган.

Бахтиёр Мирзакаримов меҳнат фаолиятини Оққўрғон тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматида мутахассис сифатида бошлаган. 2010 йилдан Оққўрғон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. 2014-2016 йиллар давомида Бўка тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бошлиғи сифатида иш олиб борган. 2016 йилдан Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасининг Оққўрғон туман филиали бошлиғи сифатида меҳнат қилиб келмоқда.

Мирзакаримов Баҳтиёр жамоат ишларида фаол ва ташкилотчи, сидқидилдан мехнат қиладиган етакчи ҳисобланади. Мирзакаримов Баҳтиёрнинг сай харакатлари билан Оққўрғон шаҳари марказида туман хокимияти томонидан ер майдони ажратилиб, янги бино қурилмоқда ва тез кунларда фойдаланишга топширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Antikorrupsiya

DAVYERGEODEZKADASTR QO'MITASI TIZIMIDA FAOLIYAT OLIB BORAYOTGAN XODIMLARGA-KORRUPSIYAGA YO'L QO'YMASLIK YUZASIDAN CHAQIRIQ!

Ushbu videoni boshqalarga ham ulashing. Ularni yomon yo'ldan asrab qoling!
#kun_tarixi
29-May. Birinchi marta Jomolungma (Everest) - yer yuzidagi eng baland cho'qqi zabt etildi. 1953 yil 29 mayda Yangi Zelandiyalik Edmund Xillari va Sherp Norgay Tenzing birinchi marta Himolay va dunyoning eng baland cho'qqisini - Dengiz sathidan 8848 metr balandlikdagi Jomolungma (Sagarmata, Everest) ni zabt etdilar. Everestni zabt etish uchun 30 yildan ortiq vaqt talab etildi va o'n uch muvaffaqiyatsiz ko'tarilish talab etdi.
1953 yil 29 mayda Xillari va Tenzing Nepal va Hindiston chegarasidagi Himoloy cho'qqisiga chiqib, Buyuk Britaniya, Nepal, Hindiston va BMT bayroqlarini ko'tarishdi. Bu xabar dunyoning qolgan qismiga atigi to'rt kundan so'ng - 1953 yil 2-iyun kuni yetib bordi. Edmund Xillari ko'p yillik umrini Nepalda Sherpas bilan ishlashga bag'ishladi va 2003 yilda dunyo Everestni zabt etilganligining 50 yilligini nishonlaganida, Yangi Zelandiya Nepalning faxriy fuqarosi unvoniga sazovor bo'ldi.
#Расмий_муносабат

Жиззах вилояти Арнасой тумани Бобур Маҳалласи Оқбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро Абдураимов Озодбек Ураим ўғли 1995 йилдан буён шу маҳаллада оиласи ота онаси билан бирга яшаб келади. Шу маҳалла четидаги 0.6 сотих ер майдони ўша вақтлари ташландиқ ҳеч кимга тегишли бўлмаган. Фуқаронинг айтишича шу ташландиқ ерни ҳозирги кунга қадар фойдаланиб обод қилиб дарахтзорлар яратиб, иссиқхона қуришган. Аммо ушбу ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи асос ҳужжати йўқлиги сабабли кадастр ҳужжати шакллантирилмаган. Шундай бўлсада қарор ҳужжати учун бир неча бор туман ҳокимлигига ва кадастрга мурожаат қилиб ҳеч бўлмаса турар жой учун фойдаланишга рухсат олмоқчи бўлишганда рухсат беришмаган. Эндиликда Арнасой туманида истиқомат қилувчи фуқаро Содиқов Отабек Рустам ўғли шу манзилдаги яъни Бобур МФЙ Оқбулоқ кўчасидаги 0.06 сотих ер майдонини аукционда қатнашиб Арнасой туман хокимнинг №1330 сон 23.10.2018 йилдаги қарорига асосан ДХА орқали мурожаат қилиб кадастр ҳужжатини шакллантирган. Аммо ҳали давлат рўйхатидан ўтказилгани йўқ.
#Ер_назорати

Хоразм вилоятида Ер қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда бартараф қилиш юзасидан Хазорасп тумани “Янгибозор” қишлоғида хўжалик харитасининг 957 контуридаги экин ерлардан фуқаролар б.Назаров, М.Сапаев, М.Матчанов ҳамда О.Хусиновлар томонидан ҳар бири 0,04 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб фундамент қурганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича фуқароларга қилган хати- ҳаракатлари тўғри тушунтирилиб ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди.