Kadastr - Live
4.64K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#Kadastr #Xalq_bilan_birga

Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси мурожаатларга ечим топиш йўлида…

Жорий йил бошидан буён бугунги кунга қадар Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1576 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ҳамда веб сайти орқали 789 та, Бош вазир қабулхонасидан 190 та, Бош прокуратуранинг ишонч телефони орқали 25 та, вилоят ҳокимининг телеграмм мессенджери орқали 286 та, Хотин-қизлар муаммолари бўйича 27 та, Кадастр агентлиги орқали вазирлик ва идоралардан ёзма равишда келган мурожаатлар 185 та, Агентлик раҳбарияти Сайёр қабулларида қилинган мурожаатлар 74 тани ташкил этган.
Ушбу мурожаатларнинг 556 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, 1020 тасига қонуний тушунтиришлар берилган.
Forwarded from Sirdaryo | Kun.uz
Янгиерда кўчмас мулкка бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган фуқаролар жаримага тортилди

Янгиер шаҳрида ўтказилган хатлов жараёнида 10 нафар фуқаро турар-жой қуриб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказмай фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Ушбу фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлари мавжуд эканлигига қарамасдан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга мурожаат этилмаган ва уларга нисбатан МЖтКга асосан БҲМнинг бир баравари (ҳозирда 245 минг сўм) миқдорида, жами 2 млн 450 минг сўм жарима белгиланди.

➡️ Сирдарё хабарлари

TAYINLOV

Davlat soliq qo’mitasi huzuridagi Kadastr agentligining Milliy geoaxborot tizimini muvofiqlashtirish va Davlat kadastrlari boshqarmasining “Milliy geoaxborot va Davlat kadastrlari yagona tizimini muvofiqlashtirish bo'limi” boshlig’i lavozimiga Zokirov Sherzodbek Nishonboyevich tayinlandi.

Sherzodbek Zokirov shu kunga qadar ushbu bo’limning bosh mutaxassisi lavozimida faoliyat yuritgan.

Kadastr agentligi jamoasi Sh.Zokirovni tayinlov bilan muborakbod etadi va kelgusi ishlarida muvaffaqiyatlar tilaydi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
⚡️Республика бўйича 2 178,2 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 12 422 та ҳолатда 2 178,2 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3B8EQpk

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#kadastr #1023_xisobot

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби”га асосан Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқарма ва туман, шаҳар бўлими ҳамда филиаллари томонидан “Yerelektron” тизимига 37 168 та, 1 209,1 гектар ер участкалари киритилди.

📌 Шундан ваколатли органлар томонидан:
🔸9 373 та 260,7 гектар ер участкалари рад этилди;
🔸19 986 та 529,3 гектар ер участкалари кўриб чиқилмоқда;
🔸 8 531 та 466,6 гектар ер участкалари бўйича ижобий хулоса берилиб, “E-Ijro auksion” орқали аукционга чиқарилди.

🚩Аукционга чиқарилган 4 849 та 315,3 гектар ер участкалари аукционда сотилди.

Жорий йил 1 август ҳолатига 15 883 та 1 019,6 гектар ер участкалари аукционда сотувга қўйилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
ТАБРИКНОМА

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Умаров Фазлиддин Каримович “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

Фазлиддин Каримовични Кадастр соҳасида фаолият олиб бораётган барча ходимлар номидан муборакбод этамиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда. Мазкур ялпи мажлис ишини қуйидаги ҳавола орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=4aVpgUfptyQ
#Kadastr #ochiqlik

Кадастр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар ИНФОГРАФИКАДА.

Telegram Instagram YouTube Facebook
МИЛЛИЙ ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ЙЎНАЛАШИ.

🇺🇿 Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби белгилаб қўйилган.

Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар кирувчи бино ва иншоотлар давлат кадастри Давлат кадастрлари палатаси томонидан юритилади.

🏘 БИНО ВА ИНШООТЛАР ДАВЛАТ КАДАСТРИ
🔹 Бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни;
🔹 Мулк эгаларининг ва объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини;
🔹 Шунингдек бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун юритилади.

2021 йил 1 август ҳолатига
Жами объектлар сони: 7 909 851 та
Давлат кадастрларига киритилганлар сони 6 416 744 та, 81,1 % ни ташкил қилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартиби белгиланди (Вазирлар Маҳкамасининг 27 августдаги 543-сон қарори)

Қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.

Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

БАТАФСИЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Toshkent_shahri #Xalq_bilan_birga

Янгиликлар 24 | Аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда. Тошкент шаҳри мисолида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Истиқлолнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев барчани ушбу воқеа билан табриклаб, унинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.
Маросимда нуронийлар, фан ва маданият намояндалари сўзга чиқди.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга Мустақиллик монументини очди. Мажмуа пойига гулар қўйилди.

Состоялось торжественное открытие парка «Янги Узбекистон» и монумента Независимости, созданных в честь тридцатилетия независимости нашей страны.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил всех с этим событием и выступил с речью о сути и значимости комплекса.
На церемонии выступили представители старшего поколения, деятели науки и культуры.
Глава государства вместе с представителями общественности открыл монумент Независимости. Возложены цветы к подножию монумента.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #monument #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter