Kadastr - Live
4.57K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#kadastr #xizmatlar #matbuot_anjuman

📌 Жорий йилнинг 14 июль куни соат 11: 00да Миллий матбуот марказида Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг "Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва афзалликлари ” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

🇺🇿 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгилансин.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги и ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
#Kadastr #foydali_axborot

‼️БИЛАСИЗМИ?

Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:

💳 кадастр паспортини расмийлаштиришда:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

🔹 реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔹 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан)
.

📝 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔸 фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

🔸 тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2014 ЙИЛ 10 ИЮЛЬДАГИ 186-СОН ҚАРОРИ
#Prezident #axborot_texnologiyalari

Охирги йилларда қилинган ишлар, албатта, ўз натижасини берди, хизматлар қулай ва одамларга яқин бўлди. Лекин рақамли технологиялар кун сайин ўзгариб, янги-янги имкониятлар очилмоқда. Шунинг учун ҳар бир вазирлик, давлат органи ва ҳудудларда янги дастурларни жорий этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш керак

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
#Kadastr #matbuot_anjuman

Айни дамда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ мавзусида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директор ўринбосари М.Мирмаксудов бошчилигида оммавий ахборот воситаларига мавзу юзасидан маълумот ва тушунтириш берилмоқда.

🟢 Матбуот анжуманини УзрепортТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #matbuot_anjuman

Бугунги матбуот анжумандан

Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби:

🔹 Давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман ва шаҳар кадастр филиалларига ариза билан мурожаат қилинади;

🔹 Аризага туман ҳокимининг қарорини нусхаси, ижара шартномаси ва ер участкаси жойлашган харитаси илова қилиниши керак;

🔹 Рўйхатдан ўтказиш учун тўлов Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари яъни, 612 500 сўмни ташкил қилади;

🔹 Тўлов банкларда амалга оширилади;

🔹 Ариза келиб тушгандан сўнг кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва Давлат реестридан тасдиқловчи "Кўчирма" берилиши 2 иш кунини ташкил этади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Kadastr #Geoportal #matbuot_anjuman

🌐 Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ишлаб чиқилган “Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” орқали Республика бўйича солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 93 487 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги қишлоқ хўжалиги ерларини жорий йилнинг 1 майидан давлат рўйхатидан ўтказиш тизими йўлга қўйилган.

🌏 Бугунга қадар Геопорталга умумий киритилган ер участкалари сони82 461 та бўлиб, уларнинг ҳужжат бўйича ер майдони4 742 986 гектарни, амалдаги ер майдони эса – 4 928 842 гектарни ташкил этади.

📝 Давлат рўйхатидан ўтказилган фермер хўжаликлари сони 57 707 тани ташкил этади ва уларнинг ҳужжат бўйича умумий майдони3 512 854 гектарни, амалдаги умумий ер майдони эса3 480 177 гектарни ташкил этиши маълум бўлди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
#Kadastr #matbuot_anjuman

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕР МАЙДОНЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ мавзусида ўтказилган матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #yangiliklar24

Янгиликлар 24 | Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва афзалликлари.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #matbuot_anjuman #Sevimli #zamon

“Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” ҳақида Замон лавҳаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #matbuot #hudud #my5

Ҳозирга қадар 65 фоиз қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар давлат рўйхатидан ўтказилиб онлайн геопорталга киритилди.

Мирсаид Мирмаксудов
Кадастр агентлиги директор ўринбосари

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #dastur

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни жамловчи дастурнинг ишлаш жараёни

Каримжонов Азизжон Одил ўғли
Геоинфоком давлат унитар корхонаси бош мутахассиси

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #Navoiy #uza

Ер умуммиллий бойлик ҳисобланиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ундан фақатгина оқилона фойдаланиш зарур.

Элбек Эшпўлатов
Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Батафасил бу ерда ўқинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #dastur #geoportal

Қишлоқ хўжалиги ерларини Геопорталда акс эттириш.

Зокиров Шерзодбек Нишонбоевич
Кадастр агентлиги бош мутахассиси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Aerogeodeziya #yer_nazorati

Кадастр агентлиги, Республика аэрогеодезия маркази Ер тузувчи муҳандислари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш жараёни ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида "Замон" информацион дастуридан лавҳа.

Telegram Instagram YouTube Facebook