Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#matbuot #ommaviy_axborot_vositalari_xodimlari #bayram #27iyun #kadastr_agentligi

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ҳурматли ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда матбуот хизмати ходимлари!
Барчангизни байрам билан Кадастр агентлиги номидан самимий қутлаймиз.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда шижоатингиз сўнмасин, сўзингиз ўткир, ижодингиз эҳтиром ва эътиборда бўлсин!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #yer_nazorati #Andijon

Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasining Andijon tumani bo'limi yer nazoratchi inspektorlari tomonidan olib borilgan nazorat ishlarida bir qator noqonuniy qurilgan bino inshootlar aniqlandi.

Batafsil: 📹

Telegram Instagram YouTube Facebook
#vazirlar_mahkamasi #qaror #kadastr #yer

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқукий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 389-сон қарори асосида эришиладиган натижалар:

💻 Давлат кадастри маълумотларини ахборот тизимлари орқали алмашиш йўлга қўйилади;

📑➡️💻 Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ортиқча қоғозбозлик йўқолади;

Давлат кадастри маълумотларидан очиқ ва шаффоф фойдаланиш имконияти яратилади;

👨‍💼 Кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш жараёнига хусусий сектор жалб қилинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуси

Инфографика: мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди

https://t.iss.one/aoka_uz
#kadastr #yer_nazorati #Toshkent_viloyati

Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда туман бўлинмалари томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида қишлоқ хўжалиги ерларидан белгиланмаган мақсадларда фойдаланишни бартараф этиш юзасидан мониторинглар олиб борилган. Ушбу мониторингларда вилоятда 2021 йилнинг ҳозирига қадар жами 1464 та ҳолатда 269,0 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи
Рустам Пайзиев

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #UzA #Jizzax

Очиқлик, тенглик ва шаффофлик бор жойда коррупция йўқолади.

Бугун Кадастр агентлиги тизимида ёш салоҳиятли ходимлар кўпайиб бормоқда. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, соҳада ўз мутахассислигини пухта эгаллаган, тажрибали, ер қонунчилигига оид барча ҳужжатларни чуқур ўзлаштириб, халқимиз меҳрини қозонган мутахассислар ҳам кўп. Ана шундай мутахассислардан бири Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Бино-иншоотлар ва давлат кадастри бўлими бош мутахассиси Тўрақул Ҳасанов.

БАТАФСИЛ ЎзА мақоласида
#kadastr #infografika

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кадастр паспортини тақдим этиш муддатлари ҳамда рад этиш асослари тўғрисида ФОЙДАЛИ ИНФОГРАФИКА.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #Andijon

Андижон вилоятидаги 3518 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва Ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 28 июнь ҳолатига вилоятдаги 7373 та қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ArcGIS дасутрига киритилиб махсус дастурга юкланди ҳамда 3518 таси давлат рўйхатидан ўтказилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #matbuot_anjuman #Toshkent_shahar

🏢 "Тошкент шаҳар кадастр бошқармасининг- туманлардаги "маҳаллабай" ишлаш тизими ва ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш чора-тадбирлари” мавзусида Тошкент шаҳрида матбуот анжуман ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #yer_nazorati #Namangan

🏢 Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1800 та ҳолатда 670,4 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

179 та ҳолатда 202,1 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

1621 та ҳолатда 468,3 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #seminar #murojaatlar

🌐 Айни дамда Кадастр агентлиги томонидан “Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги фаолият сифатини оширишга қаратилган чора тадбирлар” мавзусида ўқув семинари ўтказилмоқда.

🔹Семинарда ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси вакиллари, девонхона масъул ходимлари, шунингдек туман филиали раҳбарлари қатнашишмоқда.

‼️Семинардан кўзланган мақсад мурожаатлар ижросини сифатли ва қисқа муддатларда амалга оширишни таъминлаш тартибини йўлга қўйишдан иборат.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#kadastr #geoinnovatsiya #dron #agroklaster

Сирдарё вилоятининг Сайҳунабод туманида Кадастр агентлигининг "Геоинновация маркази" ДУК ходимлари, Аграр университи профессори Х.Кимсанбоев билан ҳамкорликда "Poly Tex Sirdaryo" агрокластер дала майдонларида юқори ҳароратга чидамли, ҳашоратларга қарши трихограмма сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнга дронлар жалб этиш орқали иқтисодий самарадорлик, қиска муддатда экин майдонга зарар етказмаган ҳолда кам ишчи кучи эвазига иш бажариш имкониятини яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#yoshlar_kuni #bayram #kadastr

Мамлакатимизда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳтарам юртбошимиз бошчилигида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ва муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар йили 30-июн кунини “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши бунинг амалдаги яққол исботидир.

Республикамиз ёшлари Сизлардан янада фаол, ташаббускор бўлишингизни, назарий ва амалий билимларингизни Ватанимиз юксалиши учун сафарбар этишингизни сўраймиз.

“Ёшлар куни” байрамингиз билан Кадастр агентлиги жамоаси номидан Сизларни табриклаймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #Toshkent_shahar #matbuot_anjuman

Тошкент шаҳрида 6 ой давомида 1542 та ноқонуний қурилмалар аниқланган.

Бу ҳақда бошқармада бўлиб ўтган матбуот анжуманда Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи томонидан маълум қилинди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидан фотосуратлар

Фотографии с Форума молодежи и студентов Узбекистана, проходящего с участием Президента Шавката Мирзиёева

Facebook|Instagram|Twitter