Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

ЎзА хабари
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари соҳани янада ривожлантириш, аҳолига қулайликларни ошириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.
Шу йил якунигача давлат хизматлари сонини 200 тага етказиш вазифаси қўйилди. Идоралараро интеграция даражасини ошириш, электрон рақамли имзо тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о результативности реформ в сфере оказания государственных услуг.
Глава государства определил приоритетные задачи по дальнейшему развитию сферы, повышению удобства и доступности услуг для граждан.
Поставлена задача довести к концу года число оказываемых услуг до 200. Указано на необходимость усиления межведомственной интеграции, совершенствования системы электронной цифровой подписи.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlatxizmatlari #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кадастр паспортининг шакллари:

🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;
🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;
🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏗 қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
🔹 ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
🔹 кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
🔹 ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дамда “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси Директори Абдушукур Абдуллаев ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ректори Конгратбай Шариповлар бошчилигида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашувдан кўзланган мақсад манфаатдор йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади.

Учрашув якунлари бўйича батафсил ахборот берилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#xalqaro_hamkorlik

Жорий йилнинг 12-14 май кунлари кўчмас мулк соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, соҳадаги кадрлар малакасини ошириш ҳамда кўчмас мулк тизимларини бошқариш соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг янги жабҳаларини очиш мақсадида, 🇰🇷Корея Республикаси Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлигининг “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича билимлар алмашиш” дастури доирасида 🇺🇿Кадастр агентлик вакиллари иштирокидаги тренингга старт берилди.

3 кунлик тренинг давомида Агентлик мутахассислари Кореянинг қуйидаги тажрибалари билан танишади:

🔹 Корея иқтисодий ривожланиш босқичларига кўра ер сиёсатининг роли ва ўзгариши;

🔹 Корея кўчмас мулк нархларини шакллантириш тизими;

🔹 Корея кўчмас мулк нархлари ва ер хусусиятларини ўрганиш;

🔹 IT-дан фойдаланилган ҳолда кўчмас мулк маълумотларини тадқиқ қилиш тизими;

🔹 Жанубий Кореяда мол-мулк солиғи;

🔹 Кўчмас мулк статистикаси ва сиёсатидан фойдаланиш бўйича мисоллар.

Telegram Instagram YouTube Facebook
💳📗 Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархи:

🏢 Кўп квартирали уйдаги квартира Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

🏡 Якка тартибдаги турар-жой Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июльдаги 186-сон қарори
"Коррупцияга чек қўйсак, жойларда тизим ишласа, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини оширса, иқтисодиёт ўзи ривожланади".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида 12 май куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чоракдаги кўрсаткичлар таҳлили ҳамда жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.