Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди.
Музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

В городе Ашхабаде состоялась встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.
В начале беседы глава нашего государства от имени народа Узбекистана и от себя лично еще раз выразил лидеру Туркменистана глубокие соболезнования в связи с уходом
из жизни его отца Мяликгулы Бердымухамедова.
В ходе переговоров Президенты обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди.
Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.
Туркманистон Президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ифтор дастурхони ёзилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.

Президенты Узбекистана и Туркменистана посетили комплекс “Туркменбаши Рухы”.
В честь усопших были прочитаны суры из Корана.
Затем главы лидеры приняли участие в ифтаре в память об отце главы Туркменистана - Мяликгули Бердымухамедове.
На этом рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева завершился. В международном аэропорту Ашхабада главу нашего государства проводил Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #iftor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
29 апрель санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

291 та
мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 9,9 млрд.сўмлик 124 та мулк 10,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

5 та давлат активи:
- Бухоро вилояти, Ромитан туманидан автомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор шохобчаси 8,4 млрд. сўмга сотилди.
- Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган бошланғич нархи 1 сўм бўлган бўш турган бино 16 млн. сўмга сотилди.

38 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанд вилояти, Ургут туманидан нархи 3,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 21,2 млн.сўм;
- Қашқадарё вилояти, Китоб туманидан нархи 3,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 180,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.

46 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидан нархи
336 минг сўмлик ер участкаси учун 10,4 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатларига асосан 7 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 7 та мулки, 3 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди ҳамда 18 та давлат мулки объектлари ижарага берилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Биз кўп қаватли уйда турамиз. Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими ва уни буздириб ташласа бўладими?

ЖАВОБ

Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаси умумий фойдаланишдаги ер участкаси ҳисобланади ва у ерда қурилмалар қуриш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хатлов

Тошкент вилоятида олиб борилаётган хатлов ишлари "Севимли" телеканалининг "ЗАМОН" информацион дастури нигоҳида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Audio
Ҳафта давомидаги асосий янгиликлар.

1.
Қашқадарёда фермер хўжаликларининг фойдаланишида бўлган ерларни «ИНОЛЛА» дастурида рўйхатдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

2. «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

3. Қорақалпоғистон Республикасида якка тартибда уй-жой қуриш учун аукцион орқали реализация қилинган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар инфографика шаклида жамоатчиликка тақдим этилди.

4. Сурхондарё вилоятида Ер ва кадастр назорати бўлими инспекторлари аттестация ўтказилди.

5. Мурожаатлар таҳлил қилинди.

6. Андижон ва Бухоро вилоятларида “Коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш” юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

7. Фарғона вилоятида ПРEСС-ТУР ташкил этилди

8. Андижон вилоятида ўтказилган хатловда 13 минг 451 та янги объектлар аниқланди.

9. Кадастр агентлигининг davreestr.uz ахборот тизимида янги имкониятлар яратилди.
Ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳар бир вилоятда саноат ярмаркалари ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по развитию местной промышленности в регионах.
Указано на необходимость организовать работу в этом направлении по цепочке «изучение внутреннего спроса - анализ импорта - определение ресурсной базы - разработка новых проектов».
На производстве стройматериалов будут специализированы 24 района.
Даны указания по развитию промышленной кооперации, проведению промышленных ярмарок в каждой области.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter