Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
"Коррупцияга йўл қўймаслик ва уни олдини олиш"га қаратилган навбатдаги профилактик тадбир Сурхондарё вилоятида ўтказилди.

15 апрел куни:
Кунинг биринчи яримдаги тадбир Қумқўрғон туманида ўтказилди ва унда Жарқўрғон, Шўрчи, Қумқўрғон туманлари бўлим ва филиал ходимлари қатнашган бўлса кунинг иккинчи яримидаги тадбир Денов шаҳрида ўтказилган давра суҳбатида Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманлари бўлим ва филиал ходимлари қатнашди.

16 апрел куни: Кунинг биринчи яримдаги тадбир Шеробод туманида ўтказилди ва унда Шеробод, Музработ , Қизириқ Бойсун, Ангор, Термиз туман, ва Термиз шаҳар бўлим ва филиал ходимлари шунингдек Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси раҳбарияти қатнашди.

Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Батафсил бу ерда ўқинг.
#Президент

"2020 йил оғир йил бўлди, манаман деган давлатлар иқтисодиёти бу синовларни кўтаролмади. Бу йил кечагига нисбатан интилишимиз ўзгариб, эртанги кун манфаати нуқтаи назаридан ҳаракат туйғуси пайдо бўлса, олдимизга қўйган режаларимизни бажара оламиз. Агар бизга кимдир қилиб беради, деган пайсалга солиш бўлса, бундай хоҳиш билан ҳеч қачон натижага эришолмаймиз".

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
(Самарқанд шаҳри)
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқарма ва ташкилотларининг
Коррупцияга қарши курашиш Комплаенс-назорат хизмати бўлимидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабул қилиш;
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Индивидуал суҳбат.

➡️ Танловда иштирок этиш учун талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн анкета тўлдиришлари ва керакли ҳужжатларни (паспорт, диплом ва унинг иловалари) юклашлари лозим.

Танловнинг ҳар бир босқич натижалари Кадастр агентлигининг 📱Telegram @ygk_uz ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Анкеталар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: ☎️ 71-202-55-81

Онлайн анкета тўлдириш учун шу ерга босинг
👇👇👇👇
https://forms.gle/2LWaYdomMaTrXHZn9
Деҳқон хўжалигида нега уй-жой қуриш мумкин эмас?

📍https://uza.uz/posts/258445

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармасида тамун ва шаҳар инспекторларининг аттестацияси бўлиб ўтди.
Аттестациянинг асосий тамойиллари қонунийлик, мажбурийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик этиб белгиланган бўлиб уч йилда бир маротаба ўтказилади.

Ушбу муҳим тадбирда вилоятдаги 12 та туман ва шаҳарнинг бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи инспекторлар жами 63 нафар ходимлар тадбиркорлик субъектларини фаолиятини текшириш ўтказиш ҳуқуқини олиш бўйича синовдан ўтадилар.
Илк бор фермер хўжаликлари Жаҳон банки лойиҳаси доирасида яратилган тизимда рўйхатдан ўтди.

Тошкент вилоятида 🏢 Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими 👨🏻‍💻 орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бошланди.

🖥Мазкур амалиёт Тошкент вилояти Оққўрғон туманида "INOLLA" дастурида олиб борилди ҳамда мувофақиятли синовдан ўтди.

Эндиликда фермер хўжалиги фойдаланишдаги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ягона плотформада жамланади. Бунда экин ер майдонларининг умумий ҳажми, ер турлари ва фойдаланиш мақсади шунингдек ҳуқуқий мақоми ҳамда бошқа маълумотлар координаталар асосида электрон хариталарда акс этади.

Ер майдони тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг мазкур ер майдони фермер хўжалиги номига давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда тизимдан махсус QR кодли Давлат реестридан кўчирма берилади.

https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанднинг буюк, меҳнатсевар, тадбиркор, танти халқи бор
--
Шавкат Мирзиёев: Жители Самарканда - великий, трудолюбивый, предприимчивый, щедрый народ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ҳисобот

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги ер тузувчи инспекторлар томонидан бир кунда 128 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бу ҳақда бошқарма хабар бермоқда.

Расмийлаштирилган баённомаларни энг кўп қўллаган туманлар қуйидагилар:

1️⃣ Олтинкўл туманида - 29 та
2️⃣ Булоқбоши туманида - 27 та
3️⃣ Марҳамат туманида - 21 та
4️⃣ Қўрғонтепа туманида - 13 та
5️⃣ Балиқчи туманида - 10 та

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

‼️ Кадастр соҳасида муаммоларга дуч келсангиз, бизга хабар беринг.

Агарда Сизда Кадастр агентлигининг хизматлари бўйича муаммоларингиз, ҳал этилмаган ишларингиз бўлса, ёки бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича ғоя ва таклифларингиз мавжуд бўлса, агентликнинг Telegram мессенжеридаги @ygkuzbot қайта алоқа ботига тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин.

Муаммоларингизни қисқа вақт ичида ҳал этилишида ёрдам беришга тайёрмиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона 24 | Кадастр агентлиги Фарғона вилоят бошқармасидаги анжуман ҳақида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#SMS_хабар

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 68-1-моддасида "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади" деб кўрсатилган.

Фуқароларга тўловни ўз вақтида амалга ошириш учун @qrkadastr номидан қорақалпоқ тилида СМС хабарнома юбориш йўлга кўйилди.

Бу ҳақда бошқарма матубот хизмати хабар бермоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқарма ва ташкилотларининг
Коррупцияга қарши курашиш Комплаенс-назорат хизмати бўлимидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабул қилиш;
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Индивидуал суҳбат.

➡️ Танловда иштирок этиш учун талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн анкета тўлдиришлари ва керакли ҳужжатларни (паспорт, диплом ва унинг иловалари) юклашлари лозим.

Танловнинг ҳар бир босқич натижалари Кадастр агентлигининг 📱Telegram @ygk_uz ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Анкеталар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: ☎️ 71-202-55-81

Онлайн анкета тўлдириш учун шу ерга босинг
👇👇👇👇
https://forms.gle/2LWaYdomMaTrXHZn9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Хоразм вилояти Кадастр тизимидаги коррупцияга етакловчи омиллар ўрганилди".
Хоразм МТРК

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/E_l5M5WPdwo

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uWQY9rPsMXc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#savol_javob

САВОЛ
Уйимнинг кадастр паспортини олдим. 1 дона пластик карта беришди. Илгарилари ичида ҳужжатлар йиғилган кадастр йиғмажилди берилар эди. Кадастр паспортим тўлиқ ҳолатда қилинган ёки қилинмалигини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ

Кадастр йиғмажилди бугунги кунда ҳам шакллантирилади ва кадастр идораларида сақланади.

Амалдаги қоидаларга кўра турар жой бўйича тўлиқ маълумотлар йиғилиб кадастр йиғмажилди шакллантирилганидан сўнг кадастр паспорти берилади, тўлиқ шакллантирилмаган бўлса кадастр паспорти расмийлаштирилмайди.

Кадастр картасини олган бўлсангиз кадастр йиғмажилдингиз тўлиқ шакллантирилган ҳисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#маҳаллабай

Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан «Маҳаллабай» кесимида турар жойларни манзиллаштириш бўйича ҳар бир маҳалла кесимида 391 685 та турар жой ва хонадонлар рақамлаштирилди.

Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, 152 та овул фуқаролар йиғини(ОФЙ) ва 265 та маҳалла фуқаролар йиғини(МФЙ) манзиллари ва рақамлари белгиланган хариталари шаҳар, туман ҳокимнинг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқларига, ОФЙ ва МФЙ раисларига тарқатилган.

Telegram Instagram YouTube Facebook