Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ер ва мулкни ҳисобга олишда янгича ёндашув. Тошкент вилояти мисолида.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
🏠📑 Турар жойнинг майдони ҳақида маълумотнома олиш бўйича my.gov.uz портали орқали март ойида келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

💻 Ягона портал орқали- 52 та
🏢 Давлат хизматлари маркази орқали- 4 та
Тугалланганлар - 6 та
Рад этилганлар - 12
та
Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Турар жойнинг майдони ҳақида маълумотнома олиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
#аэрогеодезия

Республика аэрогеодезия маркази
томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманларида Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу кунгача Оҳангарон туманида 28 105.4 гектар, Янгийўл туманида 3 913 гектар ерлар хатловдан ўтказилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр Агентлиги Қарақалпақстан Республикасы басқармасында болып өткен Баспасөз конференциясынан


Қарақалпақстан кадастр
#MAHALLABAY

QARSHI SHAHRIDAGI 35 ta mahallalar hududlaridagi 244 ta ya’ni 15,99 gektar yer maydonlari "YER ELEKTRON" avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritilgan.

81 ta ya’ni 2,77 gektar yer maydonlari haqida vakolatli tashkilotlar tomonidan ijobiy xulosa berilgan bo‘lib, " Elektron onlayn auksionlarni tashkil etish markaziga yuborilgan.

64 ta ya’ni 2,06 gektar bo‘sh yer uchastkalari "E-IJRO AUKSION" savdolarida sotilgan bo‘lsa, 13 ta ya'ni 0,5 gektar yer maydonlari belgilangan savdo kunlari orqali sotish uchun "E-IJRO AUKSION" onlayn savdolar maydonchasida turibdi."

Bu haqda Boshqarma Axborot xizmati ma'lum qildi.

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
"Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан Наманган вилоятда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 847 та ҳолатда 379 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан:

Ер қонунбузилиши содир этган шахсларга нисбатан бажарилиши мажбур бўлган 831 та, ердан фойдаланувчиларга 748 та ёзма кўрсатмалар, туман, шаҳар ҳокимларига 831 та тақдимномалар, прокуратура органларига 831 та маълумотлар, судларга 84 та маъмурий баённомалар киритилди.

Шуни унутмаслик керакки, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмайди ва давлат заҳирасига тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади."

СОДИҚЖОН МУҲИТДИНОВ.
Кадастр Агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
Жорий йилнинг 3 ойи давомида Қашқадарё вилояти бўйича жами 95 та ҳолатда 18,07 гектар ер майдони ноқонуний эгаллаб олинган ҳолати аниқланган.

Шундан 12,53 гектар суғориладиган, 2,16 гектар лалми экин ер, 1,5 гектар кўп йиллик дарахтзорлар, 0,93 гектар яйлов ва 0,94 гектар бошқа ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

https://uza.uz/uz/posts/qashqadaryoda-uch-oyda-1807-gektar-er-maydoni-ozboshimchalik-bilan-egallab-olingani-aniqlandi_255198
#инфографика

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил I-чорак давомида келиб тушган мурожаатлар ҳисоботи инфографикада

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?
Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ

Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди

Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

Кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги - давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланган бўлиб, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

Эндиликда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари суст ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
#savol_javob

САВОЛ

Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

ЖАВОБ

🔷
Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

🔷Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#infografika

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят бошқамаси томонидан 2021 йил I-чорак давомида келиб тушган мурожаатлар ҳисоботи инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ушбу сўровномада фаол иштирок этинг, бу биз учун муҳим!

СИЗ ҚУЙИДАГИ ТОИФАЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИГА КИРАСИЗ?
Anonymous Poll
63%
Кадастр агентлиги тизимида ишлайман
11%
Бошқа давлат идорасида ишлайман
12%
Оддий фуқароман
5%
Тадбиркорман
1%
Журналист, блогерман
8%
Талабаман
Жаҳон Банкининг Ер ва геофазовий масалалар бўйича жамоаси томонидан Ўзбекистон учун мўлжалланган виртуал давра сухбатларига старт берилди.

Айни дамда Жаҳон Банки, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатасининг раҳбар ва мутахассислари иштирокида Жаҳон Банки томонидан давлат ер ресурсларини бошқаришда илғор халқаро тажриба алмашинувига доир мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида “Ердан фойдаланиш режимларини билиш нима учун муҳим? Халқаро тажриба қўлланишининг истиқболлари" мавзусида давра сухбати бўлиб ўтмоқда.

Давра сухбати ер ресурсларини бошқариш тизимининг институционал асослари, давлат ерларини самарали бошқаришда стратегик масалалар бўйича хорижий тажриба (Грузия, Украина, Армения тажрибаси), Ўзбекистонда кадастр ва рўйхатга олиш – кеча ва бугун, ер бошқарувида Канада тажрибаси, ер ресурсларини муниципал бошқарувида АҚШ ва Ветнам тажрибаси кабиларни қамраб олган.