Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
🏢 Қарши шаҳридаги журналистлар уйида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев ҳамда Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Жасур Усмоновлар иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтди.

Унда соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОAВ вакилларига маълумот берилди.

“Қашқадарё вилоятида 2021 йилнинг март ойига қадар жами 2765 та якка тартибдаги турар жойларга, шунингдек 617 та кўп қаватли хонадонларга ҳамда 858 та юридик ва жисмоний шахслар номида бўлган нотурар жой объектларига, 44 та ер участкаларига кадастр паспортлари тайёрлаб берилган”
Ғ.Ҳамроев
.

Бошқарма Ахборот хизматининг хабарига кўра матбуот анжуманда 20 га яқин ОAВ вакиллари иштирок этган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Yig_ilishlar #korrupsiyaga_qarshi #kurashish #palata_xodimlari #komplaens_xizmati

Bugun Davlat kadastrlari palatasida “Korrupsiyaga qarshi kurashish va bu boradagi qonunchilik normalari” mavzusida yig'ilish bo'lib o'tdi. Unda Kadastr agentligining Komplaens nazorat xizmati rahbari Baxtiyor Shomansurov, Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev hamda palata markaziy apparati xodimlari ishtirok etishdi.

Mazkur yig'ilishning tashkil etilishidan asosiy maqsad palata xodimlari o'rtasida korrupsiyaga qarshi immunitetni shakllantirish, hududlarda faoliyat yurituvchi xodimlar bilan tizimli aloqani yo'lga qo'yib, fuqarolarga sifatli xizmat ko'rsatish ko'rsatkichilarini ko'tarish hisoblanadi.


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги Фармойиши билан 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди.

Унга кўра “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Қадрли юртдошлар ва ҳамкасблар барчангизни атроф муҳитни ободонлаштириш ва тозаликни таъминлаш ишларига ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз. Зеро, маҳалламиз, кўчаларимиз обод бўлса ҳалқимизнинг кайфияти кўтарилади, кўнгли яшнайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#hashar_2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги Фармойиши билан 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган бўлиб, Унга кўра Кадастр агентлиги марказий аппарати ишчи-ходимлари иштирокида агентликнинг маъмурий биноси ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iKL2uXIYmqs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/JEjLj__TPKE

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МAТБУОТ_AНЖУМAНИ

ВИДЕО. Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамкорликда Журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этди.

📺Мазкур матбуот анжумани ҳақида батафсил Насаф ТВ телеканали лавҳасида танишинг.

🏢Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилияти бошқармаси Aхборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#savol_javob

САВОЛ
Қайси масштабдаги хариталар очиқ фойдаланишдаги ҳисобланади?

ЖАВОБ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 22-сон қарорига асосан Давлат координаталар тизимидаги Республика ҳудуди бўйича 1:200 000 ва ундан юқори бўлган масштабдаги топографик хариталар, шунингдек, WGS-84 тизимидаги 1:2000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000 ва 1:100 000 маштабдаги харита ва ортофотопланлар очиқ ҳисобланади.
Бундан ташқари, умумгеогорафик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларининг барчаси очиқ хисобланади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Республикамизда мавжуд очиқ фойдаланишдаги хариталарни қаердан олса бўлади?

ЖАВОБ
Республикамизда мавжуд очиқ фойдаланишдаги
1:2 000-1:200 000 масштабгача бўлган харита ва ортофотопланларни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондидан олиш мумкин, умумгеогорафик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар очиқ сотувда мавжуд.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#xatlov2021

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 1 126 ТА ЯНГИ ОБЪЕКТЛАР АНИҚЛАНДИ.

Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарлар ер майдонлари ҳамда бино иншоотларини ялпи хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирга қадар 61 242 та 🏢🏠 кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилган;

1 126 та 🏠 янги объектлар аниқланган;

7 259 та 🏘 қўшимча қурилиши мавжуд бўлган объектлар аниқланган;

892 та бўш ер участкалари аниқланган. Уларнинг умумий майдони 80 гектарни ташкил этади.

Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси хабар бермоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Давлат ер ва кадастр назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар" юзасидан Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар берди.

БАТАФСИЛ ВИДОЛАВҲАДА

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter