Kadastr - Live
4.64K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#тайинлов

Файзуллаев Мурат Мухтарович
Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мурат Мухтарович бунга қадар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#тайинлов

Ғаниев Абдусалим Мустафақулович
Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси, лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдусалим Мустафақулович бунга қадар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

📌 "Ермулккадастр" ДКнинг собиқ ходими 8 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганида қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқ орқали тарқалди.

🏢 Фарғона вилояти “Ермулккадастр” ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

‼️ Фуқаро В.Н Бағдод тумани “Ермулккадастр” давлат корхонасининг собиқ ходими бўлиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил 30 декабрда бекор қилинган ва шундан сўнг бу соҳада фаолият юритмаган.

ҲУРМАТЛИ
ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Тадбиркорлик билан шуғулланиш, уй-жой-қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва бошқа йўналишлар бўйича ер ажратиш ваколати Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилот ва ходимларга берилмаган.

🚷 Агарда Сизга кадастр соҳасида олдин ишлаган ёки ҳозир ишлаётган бирорта шахс шундай вада бераётган бўлса, билингки у фирибгар!

⚖️ Шундай кимсалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Кадастр агентлигининг 71-202-55-81 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏠🏢 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича my.gov.uz портали орқали бугунга қадар келиб тушган аризалар бўйича умумий статистика

📊 Барча аризалар - 11 125 та
📝 Янгилари - 13 та
📑 Жараёнда - 12 та
Тугалланганлар - 9 737 та
Рад этилганлар - 1 006 та
💳 Тўлов жараёнида - 354 та

Сиз ҳам хизматдан онлайн фойдаланишингиз мумкин.
👇👇👇👇👇👇👇👇

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер ажратишни вада қилган яна бир фирибгар қўлга олинди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🏘🏗 Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

‼️Қурилиши тугалланмаган турар ва нотураржой бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар:
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги;
қурилиш 🇺🇿 қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлиги шарти билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

🌐💻 «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиб олинган, электрон аукцион ғолибларида уларга нисбатан қабул қилинган мажбуриятлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🧑🏻‍💼📝👨🏻‍💼Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

Хизматдат фойдаланиш ва тўлов мидқори:
🏢 ДХМ орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида;
🌐💻 ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,125 баравари миқдорида;
🧑🏻‍🦽ижтимоий имтиёз эгалари учун ушбу қийматнинг 50% ташкил этади.

‼️Қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

📑 тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
🔖 ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этилса;
📝 ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса;
🏠 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
🇺🇿 қонунда назарда тутилган бошқа чекловларда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Бугун Наманганда дронлар шоуси бўлиб ўтади

Ҳозирда Кадастр агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” корхонасининг малакали мутахассислари томонидан ушбу тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида вилоятда илк бор ташкил этилаётган томоша давомида 500 та дрон учирилади. Улар ёрдамида осмонда турли шакллар акс эттирилади.

Дронлар шоуси бугун 14 февраль куни соат 19.00 да Наманган шаҳридаги "Афсоналар водийси" боғида ўтказилади.

Наманганлик юртдошларимизни ва вилоятдаги меҳмонларни байрамона томошага таклиф этамиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда бўлиб ўтган байрамона дрон-шоу видео лавҳада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Марказий аэрогеодезия корхонаси ходимлари томонидан бугунги кунда "Олмалиқ КМК" АЖ да геодезия режалаш асосини яратиш ҳамда юқори аниқликдаги триангуляция пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook