Kadastr - Live
4.64K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Бугун Урганч осмонида янги йилга бағишланган дронлар шоуси бўлиб ўтди.

Кадастр агентлиги тизимидаги “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонасининг малакали мутахассислари томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилди ва шоу амалга оширилди.

Дронлар шоусида 500 та дрон учирилди ва улар ёрдамида 7 та шакл осмонда акс эттирилди.

Кадастр агентлиги мазкур дронларни ўз вақтида юртимизга етиб келиши ва шоу ташкил этилишида яқиндан ёрдам берган Хоразм вилоят ҳокимлиги хусусан Урганч шаҳар ҳокимлигига ва бошқа барча ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Видеода дрон шоуга тайёргарлик жараёни қандай бўлганини кўришингиз мумкин. https://t.iss.one/yermulkkadastr_xorazm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган дронлар шоуси

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Дронлар шоусидан кадр орти жараёнлари

Telegram Instagram YouTube Facebook
🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи🏠🏢 кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

📝↔️📑 аризани ва ушбу КМО кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;

⚖️ КМОга бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

📊 умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

🚫 ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу КМО ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

🧑🏻‍💼📝 бошқа шахслардан айнан шу КМО бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди.

‼️ КМО билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
🏢 Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларида
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 қонуни мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

🔹 Қашқадарё вилоятида ўтказилган тадбир

🔹 Хоразм вилоятида ўтказилган тадбир

🔹 Фарғона вилоятида ўтказилган тадбир

🔹 Андижон вилоятида ўтказилган тадбир

🔹 Наманган вилоятида ўтказилган тадбир

🔹 Бухоро вилоятида ўтказилган тадбир

Telegram Instagram YouTube Facebook
#тайинлов

Файзуллаев Мурат Мухтарович
Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мурат Мухтарович бунга қадар Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#тайинлов

Ғаниев Абдусалим Мустафақулович
Кадастр агентлигининг Геодезия назорати бошқармаси, лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Абдусалим Мустафақулович бунга қадар Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари транспорт, йўл ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш, манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по развитию туристического потенциала Самарканда.
Глава государства дал поручения по развитию транспортной, дорожной и коммуникационной инфраструктуры, благоустройству города Самарканда, высадке декоративных и фруктовых деревьев.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter