Kadastr - Live
4.7K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Қашқадарё вилоятида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилади.

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилмоқда.

Мазкур пресс-тур 22-январ куни соат 9:00 да бошланади.

Жума куни бўлиб ўтадиган пресс-турда ўтган йил давомида кадастр соҳасида амалга оширилган ишлар ва келажакда қилинадиган режалар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Журналист ва блогерларни таклиф этамиз!

Telegram Instagram YouTube Facebook
ДХХ 3 миллион 720 минг АҚШ доллари олаётган шахсни ушлади.

Қибрайлик тадбиркорнинг боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратилишини сўраб, ўзи яшаётган туман ҳамда Тошкент вилоятининг бошқа туманлари ҳокимликларига қилган мурожаатлари кутилган натижани бермайди.

Шунда унинг муаммосидан хабар топган Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган «Asiyan Milk Best» масъулияти чекланган жамият раҳбари “Т.Қ.” ушбу жамиятга тегишли Қуйичирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 гектар ерни унинг номига ўтказиб беришини айтиб, эвазига 3 млн. 700 минг АҚШ доллари сўрайди. Шунингдек, бу ишларни расмийлаштириб бериш учун Қуйичирчиқ тумани ҳокимлигидаги мансабдор шахсга беришини айтиб, яна 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Т.Қ.” тадбиркордан жами 3 млн. 720 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, вертолётда Олот туманига йўл олди.
2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Бу галги сафар чоғида давлатимиз раҳбари вертолётда табиий офат оқибатларини бартараф қилиш, турар жойлар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев по прибытии в Бухарскую область отправился на вертолете в Алатский район.
27 апреля 2020 года в Бухарскую область с юга ворвались ветра штормовой силы, которые нанесли серьезный урон жилью, инфраструктуре и посевам.
Сегодня глава государства с вертолета осмотрел проделанную здесь работу по ликвидации последствий стихийного бедствия, ремонту жилья и социальных объектов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун 18-00 да Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи ҳудудида “Дрон-шоу” бўлиб ўтади.
Хозирда “Дрон шоу” га тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди.
Умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳа доирасида 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Ўтган йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинган.
Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия «Бухоро Варнет» в Бухарском районе.
В рамках проекта общей стоимостью более 120 миллионов долларов создано более 260 рабочих мест. В прошлом году произведено продукции на сумму около 20 миллиардов сумов, на экспорт поставлены товары на 1 миллион долларов.
Состоялась презентация о развитии аграрной и пищевой промышленности Бухарской области в 2021 году.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #issiqxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter