Kadastr - Live
4.54K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сонли қарори).

Тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини олиб боришга рухсат берилди ва фаолият 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди.

Кадастр муҳандиси сифатида фаолият олиб бориш учун қуйидаги талаблар кўзда тутилган:

Кадастр муҳандисига талабгор ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши керак.

Олий маълумотга эга бўлиши керак.

Агар олий маълумотга эга бўлмаса малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак.

🏢 Малака ошириш курсларини ташкил этиш Кадастр Агентлиги томонидан амалга оширилади

‼️Кадастр муҳандиси фаолиятини амалга ошириш учун малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт.
👷🏼 Кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида малака шаҳодатномасини олиш учун талабгор Кадастр Агентлигида ташкил этиладиган комиссияга малака имтихони топширади.

Имтихон тест кўринишида ўтказилади. Тест синови геодезия ва ер кадастри йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлади.

🕐 Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт тақдим этилади.

📈 Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги томонидан аҳолимизга кўрсатилаётган интерактив хизматлар ҳақида Агентлик бўлим бошлиғи Айсулу Айдарова интервьюси.
Давлат Кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев:

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 12 туманда жами 520 та маҳаллалар мавжуд.
Шундан,
🔹Бектемир туманида 11 та,
🔸Миробод туманида 39 та,
🔹Мирзо Улуғбек туманида 54 та,
🔸Олмазор туманида 58 та,
🔹Сергели туманида 33 та,
🔸Учтепа туманида 60 та,
🔹Чилонзор туманида 51 та,
🔸Шайхонтоҳур туманида 51 та,
🔹Юнусобод туманида 63 та,
🔸Яккасарой туманида 21 та,
🔹Яшнобод туманида 58 та
🔸Янгиҳаёт туманида 21 та маҳалла мавжуд.

Эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «Маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича Тошкент шаҳридаги 12 та туман кесимида Кадастр палатаси филиалларида биттадан маҳаллалар билан ишлашга масъул ходим тажриба тариқасида белгилаш вазифаси юклатилди.
Президент машинасозлик саноатини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Ўзавтосаноат” таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш, 23 та корхонани хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент провел совещание по вопросам трансформации машиностроительной промышленности и развития конкуренции в отрасли.
Даны поручения по трансформации 40 предприятий и приватизации 23 предприятий в системе «Узавтосаноат».
Поставлена задача наладить производство недорогой техники, довести ее локализацию до 30 процентов к концу этого года и не менее чем 45 процентов в следующем году.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

С праздником, дорогие защитники Родины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ватанни ҳимоя қилиш буюк шараф ва катта масъулият. Масъулиятли меҳнатингизда Сизларга шижоат ва зафарлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин
!

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ЖАМОАСИ
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарход Тўхташев

Агентлик тизимидаги ер назоратчи инспекторлар томонидан
2020 йил давомида республика бўйича 49 594 та ҳолатда жами
11 284 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

🟦 ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганларга нисбатан 41 535 маротаба ер қонун бузилиш ҳолатларини зудлик билан бартараф этишлари юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва огоҳлантиришлар берилди;

🟦 аниқланган 6 084 та ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратураларга киритилди;
🟦 19 756 та ҳолат бўйича Судларга даъво аризалар киритилди;
🟦 9 984 та ҳолат бўйича ҳокимликларга тақдимномалар киритилди.

натижада жами 49 594 та ҳолатда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг 26 094 таси ёки 53 фоизи бартараф этилди.
🏢 Кадастр агентлиги тизимида 2020 йил давомида юридик ва жисмоний шахсларга жами 1 979 933 та давлат кадастр хизматлари кўрсатилган бўлиб, шундан:

📝 1 млн 60 минг таси (54 %) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
💳 451 449 таси (23 %) кадастр паспортини расмийлаштириш;
🏠 468 484 таси (23%) бошқа хизматларни ташкил этади.

2020 йилда нотариат органлари томонидан тасдиқланган кўчмас мулк олди-сотди битимларини натижалари билан янги мулкдорларнинг мулга бўлган ҳуқуқларини ахборот тизими орқали нотариус буюртмаси асосида давлат рўйхатга олиш йўлга қўйилди.
АОКАдаги матбуот анжуманидан

Бекзод Нишонов, Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи:

«Хусусий секторга кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ишларини топшириш Президентнинг 4270-сонли қарори билан рухсат этилган эди. 4913-сонли Қарор билан эксперимент муддати узайтирилиб, яна қўшимча имкониятлар яратилиши кўзда тутилган.

🔰 Яъни, бирламчи рухсатда фақат олди-сотди шартномаси, аниқроғи иккиламчи бозорда кўчмас мулклар бўйича кадастр хизматлари кўрсатиш бўлган бўлса, ҳозирги кунда бирламчи кадастр йиғмажлидини тайёрлашга ҳам рухсат бериляпти. Қарорда йиғмажилдни тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Тадбиркорлик субъекти иш фаолиятини юритиши учун 2 та тартиб зарур:

▪️Рухсат, яъни шаҳодатнома олиш;
▪️Тадбиркорнинг кадастр хизматини қандай йўлга қўйиш масаласи. Инвентаризация иши, кадастр йиғмажилди, кадастр паспортини бериш тартиби қандай бўлади?

⚠️ Бу ерда жуда кўплаб саволлар мавжуд. Сабаби бу монопол тартибда амалга оширилгани учун кўп ҳолатлар давлат Кадастр агентлиги томонидан бир қисм ички ҳужжатлар билан тартибга солинган эди.

☑️ Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти бирор объектга боришидан олдин ўша объект ҳақида маълумот олиши керак. Чегараларни белгилаши учун ўша ер участкасининг қўшнилари тўғрисидаги маълумотни олиши керак. Бу маълумотларни қаердан олиши борасида савол туғилиши табиий. Шу мақсадда ахборот тизими ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Бу тизим орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ҳам мумкин».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Кейинги пайтларда аукционга қўйилган ерлар бўйича фуқароларнинг норозилиги ҳолатлари учраётгани боис, Тошкент шаҳридаги ерлар сотув учун аукционга қўйилишидан олдин, масала маҳаллий кенгаш депутатлари сессиясида кўриб чиқилади ва депутатлар томонидан аҳоли фикри тингланади"

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Repost.uz интернет нашри мухбири Нодирбек Нортўраев саволи:

“Қирғизистонда шундай система бор спутник орқали бирорта уйни устига босиб у ҳақдаги маълумотни аввалги эгаси, ҳозирги эгаси, олди-сотди ишлари ва нархларини билиш имконияти бор. Бу ўз вақтида коррупцион схемаларни фош этишга ёрдам берган. Ўзбекистонда ҳам шундай тизим пайдо бўладими ва бу тизимга кириш очиқ бўладими?”

Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи Бегзод Нишанов жавоб берди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.

💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор - халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

Шавкат Мирзиёев: Есть один единственный критерий - мы достигнем результатов, если будем действовать единодушно с народом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

"Мазкур қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 миллион 300 минг сўмдан 33 миллион 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади."

Фарҳод Тўхташев,
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи.