Kadastr - Live
4.47K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди.
Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган.
Олий Бош Қўмондон ушбу шароитларни кўздан кечирди, ҳарбий хизматчилар билан учрашди, ўқув машғулотларини кузатди.
Мутасаддиларга жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области.
В этой воинской части были проведены масштабные строительно-ремонтные работы, созданы современные условия для военнослужащих.
Верховный Главнокомандующий ознакомился с проделанной работой, встретился с военнослужащими, понаблюдал за учебными занятиями.
Ответственным лицам даны указания по выведению боевой подготовки на новый уровень.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #harbiyqism

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ 12 ЯНВАР КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 10.00да Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: “Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, шунингдек, “Маҳаллабай” муаоммаларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, шунингдек, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз
11 январь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

196 та
мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 6 млрд.сўмлик 368 та мулк 9,3 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

14 та давлат активлари:
- Фарғона вилояти, Қувасой шаҳридан нархи 1 сўм бўлган бўш турган чойхона бино-иншоотлари 114 млн.сўмга сотилди.

12 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидан йиллик ижара ставкаси 368,5 млн.сўм бўлган нотурар жой биноси хоналари 383,2 млн.сўм билан ижарага берилди.

92 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент шаҳри, Сирғали туманидан нархи 338,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 1,1 млрд.сўм нарх тасдиқланди.
- Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан нархи 2,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 399,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.
- Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидан нархи 6,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 236,2 млн.сўм нарх тасдиқланди.

203 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Бухоро вилояти, Бухоро туманидан нархи 9,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 77,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Ижро ҳужжатлари бўйича 10 та мулк, юридик ва жисмоний шахсларнинг 11 та мулки, 26 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди.

❗️11 январь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=211

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дамда Миллий матбуот марказида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

● Мавзу: Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари

● Спикерлар:
Санжар Абдураззоқов – Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи,

Мурод Файзуллаев – Тошкент шаҳар кадастр палатаси бошқармаси бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сонли қарорига асосан тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини олиб боришга рухсат берилди.
Кадастр мухандиси сифатида фаолият олиб бориш учун қуйдаги талаблар кўзда тутилган.
Кадастр мухандисига талабгор ушбу сохада камида бир йил стажга эга бўлиши керак. Олий маълумотга эга бўлиши керак. Агар олий маълумотга эга бўлмаса малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. Малака ошириш курсларини ташкил этиш Кадастр Агентлиги томонидан амалга оширилади
Кадастр мухандиси фаолиятини амалга ошириш учун малака шаходатномасига эга бўлиши шарт.
Эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «Маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича Тошкент шаҳридаги 12 та туман кесимида Кадастр палатаси филиалларида биттадан маҳаллалар билан ишлашга масъул ходим тажриба тариқасида белгилаш вазифаси юклатилди.
Мазкур келишув талабларига мувофиқ, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар филиалларига қатор вазифалар юклатилган.

Мурод Файзуллаев - Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи