Kadastr - Live
4.68K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from my.gov.uz
​​🏡Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

💰👨‍🏫Ҳозирги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида тадбиркорлар сони кун сайин эмас соат сайин ортиб бормоқда. Табийки, уларнинг тўлақонли ва сифатли фаолият юритишида бир қатор шарт-шароитлар, инфратузилма шунингдек баъзи ҳолларда сервитут ҳуқуқи ҳам керак бўлмоқда.

⚙️🤷‍♀️Cервитут ҳуқуқи ўзи нима?
Cервитут бу ер эгасининг муайян ҳолларда қўшни ер эгасига тегишли ердан чекланган тарзда фойдаланишни талаб қилиш ҳуқуқидир.

Биламизки, тадбиркорлик субъектлари учун ҳар бир дақиқа қадрли. Шу мақсадда, ЯИДХП my.gov.uz да янги давлат хизмати ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш тўлиқ автоматлашган ҳолда ишга туширилди. Сервитут тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга 1 иш куни давомида тақдим қилинади.

💰♻️Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ва албатта, Сиз ушбу хизматдан ЯИДХП my.gov.uz орқали фойдалансангиз 10 фоиз миқдорида чегирмага эга бўласиз.

🙋‍♂️👍ЯИДХП – тадбиркорлар учун кенг имкониятлар мажмуи.

🏡🏗Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/217
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган, “яшил” технологиялар қўлланган.
Президент заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
Здесь установлено оборудование из 27 стран мира, в том числе Италии, Германии, России, Австрии, Швейцарии, Южной Кореи. Внедрены системы автоматизации и контроля, планирования и управления производством, применяются «зеленые» технологии.
Президент посетил также шоурум завода, осмотрел образцы продукции. Посадил дерево в честь открытия комплекса.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2020 йил 11 ойи давомида 🏢 Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 🧑🏻‍💻 Давлат хизматлари марказлари ва 💻 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Кадастр хизмати билан боғлиқ 27986 та хизмат кўрсатилган.
Жумладан,

📄 фуқаронинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича 905 та;

📗 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 7780 та шундан

Жисмоний шахслар - 6981 та

Юридик шахслар - 469 та

🏠Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартнома - 330
та


🏙 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бино ва иншоотлар 9015 та

🛣 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ер участкалар - 442 та

💳 кадастр паспортини шакллантириш бўйича 9555 та хизматлар кўрсатилган.

🏢 Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, - 268 та

🗺 Ер участкасини танлаш материаллари, топографик харитаси ва чегараларини натурада белгилаш бўйича (ВМнинг 493-сон карори ) - 21 та
Наманган вилоят кадастри бошқармаси туман, шаҳар филиаллари тизимида юритилаётган "Кўчмас мулк-3" электрон дастури маълумотлар базасида 2020 йилнинг ноябрь ҳолатига юридик ва жисмоний шахсларга тегишли жами 551 570 та кўчмас мулк объектининг тўлиқ параметрлари билан электрон базаси шакллантирилиб, Давлат солиқ ва Давлат нотариал идоралари билан интеграция қилинди. Яъни, кадастр маълумотлар базасида 57 872 гектар ер майдонида жойлашган кўчмас мулк объектлари ҳақида маълумотлар сақланмоқда.

Нозимжон ИНОМОВ
Давлат кадастрлари палатаси
Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи в.б.

БАТАФСИЛ
"НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ" газетасидаги мақолада ўқинг.
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.

Натижалар таҳлил қилинганда 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.
#хатлов

Қашқадарё вилоятининг 1 миллион 375 минг 114 гектар ер майдони хатловдан ўтказилди.

Бу ҳақда вилоятдаги ишчи гуруҳ хабар берди.

📊Статистикага кўра хатловдан ўтказилган ер майдонларида 333 минг 230 та фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шакллантирилган.

Шунингдек, 3 декабрь ҳолатига 3094 та янги обеъктлар кадастр мутахассислари томонидан аниқланган бўлиб, улар жами 397 гектар ер майдонида жойлашган.