Kadastr - Live
4.57K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#тайинлов
Давлат кадастрлари палатасига раис тайинланди

Жорий йилнинг 28 октябридаги буйруқ билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси лавозимига Валиев Мохир Камолович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз Мохир Валиев 2020 йил январдан бугунга қадар Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
🏢 Қашқадарё вилоятида ўтказилган аттестация натижалари

Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман бўлимлари ҳамда Кадастр Палатасининг туман (шаҳар) филиалининг жами 28 нафар раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.


6 та (21%) раҳбар аттестациядан ижобий ўтган бўлса, ‼️ 7 таси (25%) шартли ўтган. 15 та (54%) раҳбар аттестациядан ўта олмаган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
📣 Журналистлар ва блогерлар диққатига!

Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари, блогер ва эркин ижодкорларни “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловида иштирок этишга таклиф қилади.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ТАНИШИНГ
9 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 288 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 9 млрд.сўмлик 208 та мулк 13,5 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:
4 та давлат активи:
- Фарғона вилояти, Фарғона туманидан Ўзтабиий толалар (Собиқ УЗНИИШИП) дам олиш маскани 245,6 млн.сўмга сотилди.

17 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан савдо дўкони учун йиллик 372,1 млн.сўмга ижарага олиш таклифи тасдиқланди.

61 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Навбаҳор туманидан нархи 21,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 661,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

38 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидан нархи 2,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 13,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 21 та мулклар, 67 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари реализация қилинди.

❗️9 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=154
LIVE.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси қуйидаги ҳаволалар орқали томаша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092

https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона ва Наманган вилоятларида "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Фарғона ҳамда Наманган вилояти бошқармалари томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда вилоят Адлия, Солиқ ва Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, вилоят ерлойиҳа институти ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этган.

Фарғонада бўлиб ўтган матбуот анжуман

Наманганда бўлиб ўтган матбуот анжуман
Forwarded from QARAQALPAQSTAN KADASTR
Мәмлекетлик салық комитети жанындағы Кадастр агентлигиниң Қарақалпақстан Республикасы басқармасы, Мәмлекетлик кадастрлар палатасы Қарақалпақстан Республикалық басқармасы ҳәм «Ўздаверлойиҳа» мәмлекетлик илимий жойбарлаў институтының жуўапкер қәнигелери, ғалаба хабар қуралларының ўәкиллери ҳәм блогерлердиң қатнасыўында баспасөз конференциясы болып өтти

https://kknews.uz/kk/67031.html

TelegramFacebookInstagramYoutube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
10 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 216 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 4,9 млрд.сўмлик 132 та мулк 6,4 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

14 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманидан QQ "PAXTASANOAT"га тегишли "Ақчакўл оромгоҳи" 2 млрд. 363 млн.сўмга сотилди.

15 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:
- Бухоро вилояти, Ромитан туманидан ётоқхона биносини йиллик 72 млн.сўм ижара ставкаси асосида ижарага бериш таклифи билдирилди.

67 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридан нархи 14,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 125,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 5 та мулклар, 31 та уй-жой қуриш учун ер участкалари реализация қилинди.

❗️10 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=156

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#matbuot_anjumani

🎤 Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудларда "Ер ажратиш тизимида шаффофликни таъминлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари, соҳадаги янгиликлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

🌐Онлайн тарзида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутасаддилари иштирок этади.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади;
👉@virtual_murojaat_bot

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
👉https://us05web.zoom.us/j/87122456288?pwd=SW9VWlErRkdERjZuVUhNSWEwV1R1Zz09

☎️ +99893 578 30 60

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad