Kadastr - Live
4.49K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият

📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.

📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
🏢 Кадастр агентлигининг Навоий вилояти Кадастр палатаси раҳбари🧑🏻‍💼 Носиров Мансур Бурхонович 2020 йил 4-ноябр куни 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20-майдаги Фармони билан таъсис этилган
🏅"Меҳр-саҳоват" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мансур Носиров 1984 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган. 2006 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

2018-2020 йиллар давомижа Навоий вилояти "Ермулккадастр" давлат корхонаси раҳбари лавозимда фаолият юритган. Ҳозирда Навоий вилояти Кадастр палатаси раҳбари лавозимида меҳнат қилмоқда.

Ҳамкасбимизни кўкрак нишонни қўлга киритгани билан самимий табриклаймиз ва келгусида ишларига улкан ривожлар тилаймиз. Бунданда юқори марраларни забт этишига ишонамиз!
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
e-auksion.uz: сотувдаги тадбиркорлик учун ер участкалари

🔹 Тошкент шаҳридан 871 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Тошкент вилояти 12,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Самарқанд вилояти 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Сирдарё вилояти 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Фарғона вилояти 28,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Андижон вилояти 6,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Наманган вилояти 184 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Қашқадарё вилояти 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Сурхондарё вилояти 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Навоий вилояти 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Қорақалпоғистон Р. 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Жиззах вилояти 11,7 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Хоразм вилояти 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Бухоро вилояти 14,6 млн.сўмдан (кўриш)

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from QARAQALPAQSTAN KADASTR
📢 Ҳүрметли журналистлер ҳәм блогерлер!

Кадастр агентлигиниң Қарақалпақстан Республикасы басқармасының Баспасөз конференциясы болып өтеди.

🏢 Мәнзил: Нөкис қаласы, Өзбекстан гузары 121-жай


☎️Тел : +998(99)957-80-90

🕗 Басланыў ўақты : 10.11.2020-жыл саат 10:00

Тема: "Жер ажыратыў системасында коррупцияға қарсы гүресиў ҳәм бул бағдарда нызамшылық тийкарлары"

Баспаөз конференциясына барлық ҒХҚ ўәкиллери ҳәм блогерлерди мирәт етемиз.

TelegramFacebookInstagramYoutube
Айни дамда Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси туман бўлим бошлиқлари ҳамда Давлат кадастри палатасининг Бухоро вилояти бошқармаси туман бўлим раҳбарлари ва бош муҳандислари аттестациядан ўтказилмоқда.

Натижалар яқин кунларда эълон қилинади.
🏢 Сурхондарё вилоятида ўтказилган аттестация натижалари

Сурхондарё вилояти бошқармасининг
туман бўлимлари ҳамда Кадастр Палатасининг туман (шаҳар) филиалининг жами 25 нафар раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

7 та (28%) раҳбар аттестациядан ижобий ўтган бўлса, ‼️3 таси (12%) шартли ўтган. 15 та (60%) раҳбар аттестациядан ўта олмаган.

Қашқадарё вилоятлари туман(шаҳар) раҳбарларининг аттестация натижалар эртага 10 ноябрь куни эълон қилинади.
Forwarded from Buxoro Kadastr ️
⚡️Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси, Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси, Бухоро вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси, Ўздаверлойиҳа институти Бухоро вилоят бўлими ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🏢 Манзил: Бухоро вилоят Кадастр Агентлиги бошқармаси биноси

🕗 Бошланиш вақти : 10.11.2020 йил соат 10:00

Мавзу: "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" (Бухоро вилояти мисолида)

🔰Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

https://t.iss.one/buxkadastr
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
⚡️Hurmatli OAV vakillari, jurnalistlar va blogerlar!

Toshkent shahar Yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasida matbuot anjumani bo‘lib o‘tishi rejalashtirirlgan.

Mavzu: RAQAMLASHTIRILAYOTGAN KADASTR SOHASIDA INTEGRATSIYA JARAYONLARI KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISHNING ASOSIY OMILI.

🏢 Manzil: Mirobod tumani, Kichik xalqa yo`li ko`chasi, 9-uy. Toshkent shahar Yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi majlislar zali (2-qavat)

📞Telefon: (90) 924-40-60
📱Telegram: @yakubov1

🕗 Boshlanish vaqti : 11.11.2020 yil, soat 15:00 da

Ishtirok etadi: Toshkent davlat soliq boshqarmasi hamda Davlat xizmatlari agentligi Toshkent shahar boshqarmasi masʼul hodimlari.

🔰Ushbu matbuot anjumaniga jurnalist va blogerlarni taklif

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилилигида 2020 йил 15 октябр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 80-сонли баёни 4-банди ижроси юзасидан. Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоят кадастр агентлиги бошқармаси биносида "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда кадастр агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи в.б С.Н.Урунбаев Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. Б.М.Жумабаев ҳамда «Хорвилерлойиха» бўлинмаси директори С.Э.Каримов қатнашди. Анжуман давомида соҳадаги янгиликлар, коррупция балосидек тараққиёт кушандасига чек қўйиш бўйича сўз юритилди. Шунингдек анжуманда бир қатор мустақил ва давлат оммавий ахборот воситаларининг журналистлари ва блогерлар иштирок этиб қизиқтирган саволларига кадастр агентлигининг масъул раҳбар ва мутахассислардан жавоб олдилар. https://t.iss.one/yermulkkadastr_xorazm
⚡️Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими, Самарқанд вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Самарқанд вилояти "Ермулккадастр" давлат корхонаси, Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси, "Ўздаверлойиҳа" институти Самарқанд вилоят бўлинмаси, Самарқанд "Аэрогеодезия" корхонаси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🏢 Манзил: Самарқанд вилояти Матбуот уйи биноси

🕗 Бошланиш вақти : 10.11.2020 йил соат 11:00

Мавзу: "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" (Самарқанд вилояти мисолида)

🔰Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

https://t.iss.one/samkadastr
#тайинлов
Давлат кадастрлари палатасига раис тайинланди

Жорий йилнинг 28 октябридаги буйруқ билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси лавозимига Валиев Мохир Камолович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз Мохир Валиев 2020 йил январдан бугунга қадар Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
🏢 Қашқадарё вилоятида ўтказилган аттестация натижалари

Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман бўлимлари ҳамда Кадастр Палатасининг туман (шаҳар) филиалининг жами 28 нафар раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.


6 та (21%) раҳбар аттестациядан ижобий ўтган бўлса, ‼️ 7 таси (25%) шартли ўтган. 15 та (54%) раҳбар аттестациядан ўта олмаган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
📣 Журналистлар ва блогерлар диққатига!

Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари, блогер ва эркин ижодкорларни “Ҳар бир солиқ тўловчи учун сифатли кадастр хизматлари” мавзусидаги журналистик материаллар танловида иштирок этишга таклиф қилади.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ТАНИШИНГ
9 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 288 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 9 млрд.сўмлик 208 та мулк 13,5 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:
4 та давлат активи:
- Фарғона вилояти, Фарғона туманидан Ўзтабиий толалар (Собиқ УЗНИИШИП) дам олиш маскани 245,6 млн.сўмга сотилди.

17 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:
- Навоий вилояти, Навоий шаҳридан савдо дўкони учун йиллик 372,1 млн.сўмга ижарага олиш таклифи тасдиқланди.

61 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Навоий вилояти, Навбаҳор туманидан нархи 21,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 661,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

38 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидан нархи 2,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 13,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 21 та мулклар, 67 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари реализация қилинди.

❗️9 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=154
LIVE.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси қуйидаги ҳаволалар орқали томаша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/717088765680092

https://www.youtube.com/watch?v=oTZhWzFz_LE


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона ва Наманган вилоятларида "Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Фарғона ҳамда Наманган вилояти бошқармалари томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда вилоят Адлия, Солиқ ва Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, вилоят ерлойиҳа институти ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этган.

Фарғонада бўлиб ўтган матбуот анжуман

Наманганда бўлиб ўтган матбуот анжуман