Kadastr - Live
4.65K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
21 октябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 372 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 5,4 млрд.сўмлик 324 та мулк 9,3 млрд.сўмга реализация қилинди.

10 та давлат активи:
- Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан "Xorazmsharobsavdo" МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 1 млрд. 131 млн.сўмга сотилди.

22 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича:
- Наманган вилояти, Тўракўрғон туманидаги бошланғич йиллик ижара ставкаси 18,2 млн.сўмлик ер майдони учун 411 млн.сўм нарх тасдиқланди.

97 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманидан нархи 17,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 557 млн.сўм нарх тасдиқланди.

171 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманидан нархи 3,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 13,1 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг 8 та, ижро ҳужжатлари бўйича 16 та мулклар реализация қилинди.

❗️21 октябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=138

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#Ҳисобот

Сирдарё вилояти кесимида 2020 йил I-III-чоракларда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Рақамлаштирилаётган кадастр соҳасида интеграция жараёнлари — Тошкент шаҳри мисолида

👉 https://kun.uz/62548749

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Ҳисобот

Хоразм вилояти кесимида 2020 йил I-III-чоракларда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
e-auksion.uz да сотувга чиқарилган тадбиркорлик учун ер участкалари

🔹 Тошкент шаҳридан 436 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Тошкент вилояти 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Самарқанд вилояти 3,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Сирдарё вилояти 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Фарғона вилояти 11,5 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Андижон вилояти 6,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Наманган вилояти 184 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Қашқадарё вилояти 29,8 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Сурхондарё вилояти 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Навоий вилояти 9,2 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Қорақалпоғистон Р. 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Жиззах вилояти 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
🔹 Хоразм вилояти 2,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔸 Бухоро вилояти 37,3 млн.сўмдан (кўриш)

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Сардоба фалокатидан сўнг давлат ва халқ бирдамлиги билан амалга оширилган ишлар ҳақида реал тақдирлар мисолида баён қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Сардоба. Янги тонг" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме на реальных примерах рассказывается о проделанной после Сардобинской трагедии созидательной работе и сплоченности, проявленной нашим народом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳисобот

"Геоинформкадастр" давлат унитар корхонаси томонидан 2020 йил I-III-чоракларда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Mass-media fondi
Матбуот хизматлари: яратиш, оммалаштириш, тушунтириш

«Медиа ва коммуникациялар мактаби» лойиҳаси доирасида 22 октябрь куни матбуот котиблари учун уч кунлик ўқув курси бошланди.

Республика давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизматларининг раҳбарлари ушбу курсларда тингловчи сифатида иштирок этишди.

Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда маълумот оладиган каналлар сони доимий равишда кўпайиб бораётган бир шароитда матбуот хизматларининг ахборот маконини шакллантиришдаги роли сезиларли даражада ошди. Таҳлилларга кўра, дунё бўйлаб оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган хабарларнинг тахминан 70% матбуот хизматларининг расмий релизи ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, матбуот котиблари малакасининг юқори даражада бўлиши айни долзарб масаладир.

«Медиа ва коммуникациялар мактаби» лойиҳаси ушбу таълим модулини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.

@massmediauz
Кадастрнинг вилоят раҳбарлари аттестациядан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сон қарорининг 8-бандини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимига кирувчи ҳудудий бошқарма ва корхоналар раҳбарлари касбий ва назарий билимларини, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш учун аттестациядан ўтказиш бошланди.

Унда Республикамизнинг барча вилоят кадастр йўналиши раҳбарлари махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилмоқда.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятидаги сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлигига юридик ва жисмоний шахслардан жами 72 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 36 та мурожаат ижобий якунланган бўлса, 22 та мурожаатчига ҳуқуқ тушунчалар берилди, 14 та мурожаатга тегишлилиги бўйича йўналтирилди.
(Риштон тумани мисолида).

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
🌐 «DAVREESTR.UZ» портали орқали Давлат реестридан маълумотнома олиш мумкин.

Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин.

Давлат Реестридан берилган маълумотномада ҳар қандай турдаги кўчмас мулк объекти тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс этади:

📍 Кўчмас мулк объектини рўйхатга олиш вақтида бириктирилган ноёб кадастр рақами ва аниқ жойлашган манзили.

📆 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган сана.

👨‍👩‍👧‍👦 Объект эгалари сони ва уларнинг исми-шарифи.

🚫 Таъқиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (гаров, хатлаш ва ҳоказо.).

Кўчмас мулк объектлари бўйича маълумотнома олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, васиятнома ва бошқа шартномаларни расмийлаштириш учун тақдим этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан аҳоли ва тадбиркорларга яратилган қулайликлар, келажакдаги режалар ҳақида.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун белгиланган нархлар:

Нархлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон ““Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарори билан ўрнатилган.

🏢 Кўп квартирали уйдаги квартира - Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

🏠 Якка тартибдаги турар-жой - Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – Бепул;

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🧑‍🌾 Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🏫 Нотурар объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

🖼 Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари.

Кадастр
паспортни шакллантириш учун онлайн ариза бериш
Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи тадбиркор Каримова Навбаҳорхон ишсиз аёл қизларни ҳунарга ўқитмоқчи. Шу сабабли у Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори номига @ygkuzbot телеграм бот орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер участкаси ажратиш масаласида ёрдам сўраб мурожаати йўллаган.

БАТАФСИЛ
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Модернизация ишларини давом эттириш, бунга хусусий капитални жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Тармоқдаги 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам трансформации предприятий энергоэнергетической отрасли.
Подчеркнута необходимость продолжения работ по модернизации, привлечения к ним частного капитала. Поставлена задача разработать трехлетнюю финансовую модель и бизнес-планы 4 отраслевых компаний.
Даны поручения по широкому внедрению передовых технологий, «цифровой трансформации» отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #elektrenergetikasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter