Kadastr - Live
4.67K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкаси

Telegram Instagram YouTube Facebook
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

📢 Кадастр агентлиги барча турдаги ОAВ вакиллари ва блогерларни “Камера фокусида кадастр соҳаси: таништирамиз, саволларга жавоб берамиз” мавзуидаги медиа турга таклиф этади.

📅 Сана: 10 октябрь 2020
🗺 Жой: Тошкент вилоятининг бир неча ҳудуди

Бир иш кунингизни интерфаол, саёҳат шаклида, тақдимотлар ва савол-жавоблар, очиқ ҳаводаги пикник, дронларни бошқариш маҳорат дарси ва яна бир қанча сюпризлар билан ўтказинг. Сиз билан экслюзив интервьюлар, кадастр соҳасидаги муаммолар ва лойиҳалар бўйича энг актуал фактлар, унутилмас дўстона кайфият улашиш ниятидамиз.

⚡️ Иштирокчилар сони – 30 та

Сўровномаларни тўлдиришга шошилинг!
Медиа тур «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси диорасида «Mening Uyim» ахборот кампанияси кўмагида ташкил этилмоқда.

Медиа тур дастури ва иштирок этиш шартлари билан танишиш учун ҳавола орқали ўтинг.
Жиззах вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Мирзачўл туманидан 3,4 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Зафаробод туманидан 3,4 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Бахмал туманидан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Дўстлик туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Арнасой туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)


Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Марғилон шаҳар бўлими томонидан бугунги кунда олиб борилаётган ишлар юзасидан
#sayyor_qabul

Кеча Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Оҳангарон туманларида бўлиб ўтган сайёр қабулда 40 дан ортиқ мурожаатчилар уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари сўраб мурожаат қилишди.
Жойида ҳал қилиш мумкин бўлган кўплаб масалалар ўз ечимини топди, айримларига ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.
🟢 Жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ер участкаларини олиш бугунги кунда онлайн аукцион орқали амалга оширилаётгани ва ундаги қадамлар кетма-кетлигини амалга ошириш тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.

📢📢📢 Диққат қилинг сайёр қабуллар давом этади.

Бугун сайёр қабул Чирчиқ шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Чирчиқ шаҳри аҳолисида бизнинг фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган муаммоли масалалар ёки саволлари бўлса бугун соат 10-00да Чирчиқ шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган Шабада биносига келишингизни сўраймиз.

‼️Муаммоларингизга ечим топишда ёрдам беришга тайёрмиз.
Кадастр агентлиги ва «Картография» корхонаси муносабати

Хариталар асоси, уларнинг илмий ҳолатини ишлаб чиқиш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

«Ёзувсиз харита ва атласлар асосини ишлаб чиқиш давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Халқ таълими вазирлиги бутун республика бўйича мактаблар учун қайси турдаги, масалан, табиий, сиёсий, физик ёки бошқа турдаги хариталарнинг талабномасини йиғиб, шакллантириб берса, биз кўриб чиқиб, график асосида ташкил қиламиз. Бу ишни улар билан биргаликда келишган ҳолда амалга оширишимиз мумкин», – деди Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зонтлаш, геодезия ва картография бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ихтиёр Эргашев.

Республикада 10 мингдан зиёд мактаб мавжуд. Aтласлар эса 10 минг нусхада чоп этилмоқда. Битта мактабда юқори синфлар ҳар бири ўртача 2тани ташкил қилса, бу 50-60 ўқувчига битта атлас тўғри келишини англатади. Aдаднинг камлиги сабабларини «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари Ориф Ибрагимов изоҳлаб берди.

«Aтлас ва ёзувсиз хариталарга талаб жуда кам. Бизга асосан тадбиркорлик субъектлари ўзларининг сотиши учун харита ва мавзули хариталар учун буюртма беришади. Биз бир неча бор Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилдик. Aтлас ва ёзувсиз хариталарни ҳеч бўлмаганда мактаб дарсликлари билан бирга ижара таркибига қўшишни таклиф қилдик. Чунки география дарсликлари янгиланганда, атласлар ҳам қайта янгиланади. Дарсликдаги ўзгариш ва қўшимчалар атласларга ҳам киритилади. Ҳозирда биз ўзимиз имконимиз етгунича мактаблар сонини аниқлаб, тадбиркорларни жалб қилган ҳолда атлас ва ёзувсиз хариталарни нашр этиб турибмиз», – деди Ориф Ибрагимов.
Ер тузиш соҳасининг жонкуяр билимдони Ахмедов Ғайрат Нурматович вафот этди.

Ғайрат Ахмедов ўз меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тайёрлаган, ер тузиш соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшган устозлардан эди.

32 йиллик фаолияти даврида Ғайрат Ахмедов Ўздаверлойиҳа институти, Ер қўмитаси ва “Геоинформкадастр” давлат унитар корхоналарида оддий мутахассисликдан тортиб, раҳбарлик лавозимларида ҳам ўзининг билими ва меҳнатини касби учун аямаган ҳалол инсон эди.

Кадастр агентлиги жамоаси Ахмедов Ғайрат Нурматовичнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Forwarded from UzReport.news
Kadastr agentligi axborot xizmati rahbari Ne'mat Atamuratov ishtirokida brifing boshlandi.

https://youtu.be/hRr6eDn_QWM

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/371564970666376/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kadastr agentligi axborot xizmati rahbari Ne'mat Atamuratov ishtirokida bo'lib o'tgan brifing.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Тошкент вилоятидан 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Самарқанд вилоятидан ер 511 минг сўмдан (кўриш)
3️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 минг сўмдан (кўриш)
6️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)

Telegram Instagram YouTube Facebook
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

1️⃣ Кадастр агентлиги марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 7,0 млн сўмгача);

2️⃣ Кадастр агентлигининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

3️⃣ Кадастр агентлигининг 203 та туман ва шаҳар бўлимларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

4️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача);

5️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

6️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг 203 та туман ва шаҳар филиалларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

7️⃣ Республика аэрогеодезия марказига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача).

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси қуйи тизимларида бугунги кунда олиб борилаётган ишлар Фарғона телеканалининг махсус лавҳасида.
Хоразм вилояти бўйича «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аукционга қўйилган нотурар ер участкалари тўғрисида маълумот 29.09.2020
Forwarded from QARAQALPAQSTAN KADASTR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр паспортын таярлаў мүддетлери қысқартылмақта


«Кадастр тараўында айырым мәмлекетлик хызметлер көрсетиўдиң ҳәкимшилик регламентлерин тастыйықлаў ҳаққында»ғы Ҳүкимет қарары қабыл етилди (535-сан, 02.09.2020-ж.)

Каналға қосылың ҳәм кадастр тараўындағы соңғы жаңалықлардан хабардар болың
👇👇👇👇
https://t.iss.one/qrkadastr
#sayyor_qabul

Кеча Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманларида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жойида фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳал қилиш мумкин бўлган кўплаб масалалар ўз ечимини топди, айримларига ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.

🟢 Жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ер участкаларини олиш бугунги кунда онлайн аукцион орқали амалга оширилаётгани тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.

📢📢📢 Диққат қилинг сайёр қабуллар давом этади.

Юқори Чирчиқ
тумани, Паркент тумани хамда Бўстонлиқ туманлари учун бизнинг фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган масалалар ёки саволлари бўлса бугун соат 10-00да Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Маърифат махалласи, Сохил бўйи кўчаси марказий стадионига келишингиз мумкин.

❗️❗️❗️Муаммоларингизга ечим топишда ёрдам беришга тайёрмиз.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 Батафсил
2 Батафсил

Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги сайёр қабулларда фаоллик кўрсатмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон24 телеканали лавҳаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter