Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА

Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади.

📄 Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

📝 Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

❗️ Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.

🏢 Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

📒 Давлат кадастрлари, геодезия
ва картография миллий маркази шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА КЎРА
Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

🏢 Ариза берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки 💻Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.

❗️Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

💰Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

💳 Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

❗️❗️❗️Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

🙅‍♂️ Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сурхондарё вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Термиз туманидан 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Ангор туманидан 3 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Бойсун туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Денов туманидан 4,6 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қизириқ туманидан 5,6 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Жарқўрғон туманидан 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Қумқўрғон туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Музрабад туманидан 4,4 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Олтинсой туманидан 3,4 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Сариосиё туманидан 5,4 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Термез туманидан 3,7 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шеробод туманидан 3,8 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Шўрчи туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Узун туманидан 3,6 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Бандихон туманидан 3,4 млн.сўмдан (кўриш)
Кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун ер участкаси

🚩 Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Ўш ва Боку кўчалари кесишувида
Ⓜ️ Мактабгача таълим муассасалари, 5 қаватдан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари қуришга рухсат этилган
24 ой мобайнида 50 млрд.сўм инвестиция киритиш мажбурияти мавжуд
Ер майдони (га): 1,99
💰 Баҳоланган нархи: 21,6 млрд.сўм
Аукцион муддати: 07.09.2020
📞 Тел: +998 71 202 21 16
📞 Тел: +998 71 202 21 11
📞 Тел: +998 71 202 21 22

БАТАФСИЛ: https://e-auksion.uz/lot-view?44&lot_id=263473
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,5 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Самарқанд вилоятидан 808 минг сўмдан (кўриш)
Кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Чирчиқ шаҳридан 100,8 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Нурафшон шаҳридан 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Бекобод шаҳридан 89,1 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Шароф Рашидов туманидан 4,9 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Арнасой туманидан 14,3 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Ховос туманидан 7,5 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Фарғона шаҳридан 100,9 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Наманган шаҳридан 155 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Нукус шаҳридан 7,3 млн.сўмдан (кўриш)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти "Ермулккадастр" давлат корхонаси Данғара туман филиали томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида.
Forwarded from ANDIJON KADASTR
Ижтимоий тармоқларда “Боғчалар ерини сотишда вазирликдан рухсат олинганми?” мақолага расмий муносабат.

Ушбу мурожаат жойида ўрганилганда Хўжаобод тумани Узун кўча МФЙда жойлашган 6-сонли мактабгача таълим муассасаси бўлиб, ушбу МТМ 1970 йилда қурилганлиги болалар сиғими 140 ўринга мўлжалланганлиги, ҳозирда эса 180 нафар болаларни қамраб олганлиги аниқланди.

Ижтимоий тармоқда мактабгача таълим ташкилоти ер майдони эгаллаб олинмоқда деб қилинган мурожаат ўз тасдиғини топмади, сабаби туман ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига тарбияланувчиларни хавфсизлиги ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “GOLD LANDSHAFT” МЧЖ ҳамда “Рахмонжон келажаги” МЧЖлар томонидан замонавий ошхона, ҳожатхона ва қоровулхона бинолари қурилаётганлиги маълум бўлди.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Давлат кадастри, геодезия ва картография миллий маркази Ўқув бўлими фаолияти ҳақида.

🏢 Қўмита тизимидаги ходимлар ва давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ҳамда ташкилотлар кадрларини соҳа йўналишлари бўйича малакасини ошириш юзасидан Давлат кадастри, геодезия ва картография миллий маркази қарашли ўқув бўлими фаолият олиб бормоқда.

📕 Ушбу бўлим фаолияти 2009 йилда тасдиқланган “Марказ низоми” ва 2014 йил 11 сентябрда 05-571-сон билан “Ўзстандарт” агентлигидан рўйхатдан ўтказилган Таълим стандартига мувофиқ ташкил қилинган.

👨🏻‍🎓👩‍🎓🧑🏾‍🎓Ўтган 3 йил мобайнида 18 та курс ўтказилиб, 3200 та ходим турли лавозим ва мутахассисликлар бўйича малака ошириб қайтдилар.

2019 йил давомида 7 та йўналиш бўйича ўқув курслари ташкил қилинган бўлиб, 1272 та мутахассислар (1218 та қўмита тизим ташкилотлари ходимлари, 54 та бошқа вазирликлар ташкилотлари ходимлари) малакаси оширилган.

📈 2020 йилга белгиланган ўқув режа график тасдиқланди. Унга кўра йилига 3000 нафар мутахассисни малакасини ошириш имкони яратилмоқда. Пандемия даврида ўқув бўлими ўз фаолиятини тўлиқ масофадан амалга оширмоқда.
Савол: Кадастр муҳандиси фаолиятини бошламоқчиман. Бунинг учун малака шаҳодатномаси керак дейишяпти. Шаҳодатнома олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва у кимларга берилади?

Жавоб:
Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган жисмоний шахслар кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

📌Ушбу фаолият ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида рухсат этилган бўлиб, шаҳодатнома олган шахслар риэлторлик ташкилотида шартнома асосида фаолият олиб боради.

❗️❗️❗️Олий маълумотли ва геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган шахслар тўғридан-тўғри малака шаҳодатномасини олиш учун “Давергеодезкадастр” қўмитаси ариза топшириб, тест топширадилар. Ушбу жараён мутлақо бепул амалга оширилади.

🙎🏻‍♂️🙍🏻‍♀️ Ўрта-махсус маълумотига эга шахслар эса кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик бўйича “Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази”да ўқув курсида қатнашишлари шарт.
Шундан сўнг юқоридаги жараёнда қатнашадилар.
“Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси республикада фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш ҳамда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида фаолият юритишнинг ҳуқуқий асосларини, принципларини ва шартларини белгилайди.

Қонун лойиҳаси қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилишини
назарда тутади: