Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
#kun_tarixi
26-Avgust. Kapitan Jeyms Kukning dunyo bo'ylab birinchi safari boshlanadi
1768 yil 26 avgustda Jozef Bens boshchiligidagi britaniyalik olimlarning ekspeditsiyasi Tinch okeaniga Venera sayyorasining quyosh diskidan o'tishini kuzatish uchun jo'nadilar. U 366 tonnalik uch motorli Endeavour kemasida 84 kishilik ekipaj bilan Plimutdan jo'nab ketdi.
Kema kapitani Jeyms Kuk edi - Janubiy Shimoliy Muz okeanini kezib chiqqan va Janubiy qit'a (Avstraliya) avvalgilar izlagan joyda umuman yo'qligini isbotlagan birinchi odam. Kabo-Verde orollari va Amerikaning janubiy uchi - Keyp-Xornni bosib o'tib, Taiti orolidan langar tashlandi.
Inglizlar keyinroq nashr etilgan Jeyms Kukning sayohatga oid yozuvlarini juda qiziqarli roman kabi o'qiydilar.
25 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 232 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 1,7 млрд.сўмлик 173 та мулк 2,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

57 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманидан нархи 41,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 173,6 млн.сўм нарх тасдиқланди.

99 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманидан нархи 1,2 млн.сўмлик ер участкаси учун 9,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 3 давлат мулкини ва 3 та Айдар Арнасой кўллар тизимидаги бўш контурларни ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 4 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 7 та мулклари реализация қилинди.
Давергеодезкадастр қўмитаси Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
Ердан фойдаланиш ва ер тузиш шўъбаси бошлиғи Кенжаев Рашид Шамсиддиновичнинг вафоти (1984-2020) муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Кенжаев Рашид Шамсиддинович ўз билим ва меҳнатлари билан соҳа ривожига муносиб хисса қўшди. Унинг хотираси ёдимизда абадий қолади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари ҳақида.
Давергеодезкадастр қўмитаси Марказий аэрогеодезия корхонаси ходимлари ҳамда Тошкент Давлат Юридик университети маъмурий ва молиявий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Д.Хабиров ва Б.Наримановлар билан ZOOM платформаси орқали "Коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда унинг олдини олиш" мавзусида видео конференция бўлиб ўтди. Бундан кўзланган мақсад, соҳада коррупцияни олдини олиш, коррупцияга йўл қўймаслик ва уни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш. Келгусида ушбу йўналиш бўйича Тошкент Юридик университети билан ҳамкорликда ишлашга томонлар келишиб олишди.
❗️❗️❗️Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим янгилик!

🏠 Амалиётда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ҳам уларга нисбатан техник 📒кадастр йиғмажилдларини расмийлаштирган бўлиб, 👨🏻‍💼👨🏻‍💻 жисмоний ва юридик шахслар мазкур йиғмажилдларни кўчмас мулк объектларига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат деб ҳисоблашлари оқибатида турли тушунмовчиликлар келиб чиққан.

🏢 Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қўмита томонидан муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра:

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш учун ариза бериш билан мурожаат қилинганда, агарда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса кадастр йиғмажилди тайёрлаш умуман тақиқланди;

📄📄📄 Инвентаризация ишлари амалга оширилган, бироқ ер участкаси, қурилган бино ва иншоотларга ҳуқуқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, инвентаризация натижалари ахборот тизимида шакллантирилиб, аризачига фақатгина кўчмас мулк тўғрисидаги маълумот тақдим этиш амалиёти жорий этилди.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ўрнатилган мазкур қоидаларга риоя этмаётган кадастр ходимлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз @ygkuzbot телеграм бот ёки [email protected] электрон почта манзилига мурожаат қилинг.

Юқоридаги ҳужжат билан бундай ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини кўриш қатъий белгилаб қўйилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Наманган шаҳар, 4-ўтиш йўли, Дилшод кўчаси, 26-уйда яшовчи фуқаро Ҳасанов Саидаюбнинг Давергеодезкадастр қўмитаси раиси номига @ygkuzbot телеграм канали орқали йўллаган нотурар кўчмас объекти ва у билан боғлиқ солиқ муаммолари масаласидаги мурожаати белгиланган тартибда Наманган вилояти “Ермулккадастр” давлат корхонаси ишчи гуруҳи томонидан тезлик билан жойида ўрганиб чиқилди.

Бу ҳақда Наманган вилояти “Ермулккадастр” ДК Матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқ орқали "Уй тўлиқ битган, аммо кадастр ҳужжати берилмаяпти” сарлавҳаси остида тарқалган хабар бўйича расмий муносабат.

🔎Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижаларида қуйидагилар аниқланди:

👉🏼Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Иззат кўчасидаги кўп қаватли турар жой “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ томонидан қурилган ва кадастр хужжатлари расмийлаштирилиб уй-жойга Иззат кўчаси, 58/6-уй рақами берилган;

👉🏼Қуриб битказилган турар-жой биноси 2020 йил 11 майдаги “Қурилиши тугалланган биноларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси”га асосан фойдаланишга қабул қилиниб, филиал томонидан 2020 йил 12 май куни мулк ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўрнатилган тартибда кадастр йиғма жилди “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖга тақдим этилган;

⁉️Мазкур холатда фуқароларни кадастр органлари билан эмас балки, кўп қаватли турар жой биносини барпо этган “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ билан хонадонларни хужжатлаштириш масаласида ўрталарида ўзаро низо юзага келган.

Бугунги кунга қадар фуқаролар томонидан кадастр паспорти шакллантириш юзасидан буюртмалар келиб тушмагани ва видеода кўрсатилган жой кадастр идораси эмаслиги аниқланди.

Фуқаролар ҳуқуқ турининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Давлат хизматлари марказлари ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат этилган тақдирда, ўрнатилган тартибда ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкинлиги билдирилади.
Коррупциянинг келиб чиқишидаги асосий сабаблардан бири ойлик маошнинг сарф-харажатларга нисбатан камлиги.
Ойлигини рўзғорига етказа олмаган инсон қўшимча маблағ ишлаб топишга мажбур. Айримлар буни ҳалол меҳнат эвазига қилсалар, айримлар қинғир йўлни танлаб коррупцияга қўл уради.

Давергеодезкадастр қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрлари бўлимлари мутахассисларининг ойликларига ҳавас қиларли даражада эмас эди. Мутахассисларнинг ўртача ойлик иш ҳаққи бугунги кунгача 900,0-1100,0 минг.сўмни ташкил этган.

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ
#kun_tarixi
27-Avgust. "Ginnesning rekordlar kitobi" ning birinchi nusxasi nashr etildi. "Ginnesning rekordlar kitobi" ning tarixi 1951 yilda boshlangan. Yuqori darajadagi ingliz jamiyatida, Yevropalik qushlarning qaysi biri eng tez uchib ketishi haqida kulgili tortishuv paydo bo'ldi. Ushbu tortishuv ishtirokchilaridan biri, ser Xyu Beaver, uyga qaytarkan, to'satdan barcha nostandart yozuvlar, masalan, qushlarning parvozi tezligi musobaqalari haqida ma'lumot to'plashga qaror qildi va bu haqida kitob nashr etishga qaror qildi. Xug oilasining qadimiy familiyasi sharafiga uni "Ginnes" deb nomlashga qaror qilindi. Nashrni Londonda tayyorlash uchun turli xil qiziqarli yutuqlarni ro'yxatga oluvchi maxsus agentlik tuzilgan.
Ma'lumot to'plash jarayonida turli xil yozuvlar to'g'risidagi ko'plab dalillar ko'rib chiqildi va ularning haqiqiyligi to'g'risida nufuzli mutaxassislardan dalillar to'plandi. Natijada 1955 yil 27-avgustda 198 betlik Ginnesning birinchi nashri nashr etildi.
Сирдарё вилоятидан савдога чиқарилган тадбиркорлик учун ЕР УЧАСТКАЛАРИ

1️⃣ Гулистон шаҳридан 4,3 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Янгиер шаҳридан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Ширин шаҳридан 2,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Оқолтин туманидан 3,5 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Боёвут туманидан 6,2 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Гулистон туманидан 3,2 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Сирдарё туманидан 4,1 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Сайхунобод туманидан 4,9 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Ховос туманидан 2,3 млн.сўмдан (кўриш)
🔟 Мирзаобод туманидан 1,7 млн.сўмдан (кўриш)
ℹ️ Сардоба туманидан 3,1 млн.сўмдан (кўриш)
Айни дамда АОКА штабида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида

Брифинг бўлиб ўтмоқда. Брифингни “UZREPORT TV” телеканали орқали томоша қилинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА штабида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган Брифинг.
АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Аукциондан эмас, ҳокимият орқали ҳам ер майдони учун қарор чиқарса бўладими?

🔘Оилали
ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШГА ер участкаси берилиши мумкин.

📎 Асос — Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси.

🚫 Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

🔺 Ўзингизга тегишли ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз, бунга кадастр қилиб берилади.

💰Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қурилиши тугалланмаган бинога кадастр ҳужжатини қандай расмийлаштирсам бўлади? Уйнинг эски ва янги қисмига алоҳида кадастр ҳужжати расмийлаштириш тартиби қандай?

📗 Турар жойнинг бир қисмида қайта қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса ва қурилиши тугалланмаган бўлса, турар жой бўйича (алоҳида қисмларга ажратмаган ҳолда) кадастр паспорти қайта тайёрланади.

🔖 Бунда турар жойнинг қолган қисми ва қурилиши тугалланмаган қисми бўйича маълумотлар кўрсатиб ўтилади ҳамда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб реестрдан кўчирма тақдим этилади. Бунинг учун тегишли бўлган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига тақдим этиш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
Банк имтиёзли кредити асосида 6 сотихли коттедж уйдан олганман. Ҳозирги кунда шу уйни қай тартибда сотсам бўлади?

📢 Турар-жой объектингиз кредит ташкилотларининг (банкларни) кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бўлса ва кредит қисми қопланмаган тақдирда сотиш учун кредит ташкилотининг (банкнинг) розилиги керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10 йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди. Нима қилишим керак?

🔹Агар сиз ҳарбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номингизда уй-жой бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ўзингиз хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг кадрлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги Давлат кадастрлари геадезия картография милий марказига хат ҳамда [email protected] электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Kаналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Сурхондарё вилоятидан e-auksion.uz савдо майдончасига қўйилган Тадбиркорлик учун бўш ер участкалари:

1️⃣ Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Турмушобод мфй
Ер участкасининг майдони: 0.02 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши: 28.08.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 3 482 190.00 UZS
Закалат пули миқдори: 696 438.00 UZS
КЎРИШ

2️⃣ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Гулҳовуз мфй
Ер участкасининг майдони: 0.1750 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши: 02.09.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 6 307 292.50 UZS
Закалат пули миқдори: 1 261 458.50 UZS
КЎРИШ

3️⃣ Сурхондарё вилояти Денов тумани Дунётепа мфй
Ер участкасининг майдони: 0.06 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши: 02.09.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 4 435 200.00 UZS
Закалат пули миқдори: 887 040.00 UZS
КЎРИШ

4️⃣ Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Гулистон мфй
Ер участкасининг майдони: 0.04 га
Аризалар қабул қилишнинг якунланиши 02.09.2020 00:00
Баҳоланган нархи: 2 325 200.00 UZS
Закалат пули миқдори: 465 040.00 UZS
КЎРИШ
Манба: E-IJRO AUKSION
26 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 603 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 14,2 млрд.сўмлик 167 та мулк 16,8 млрд.сўмга реализация қилинди.

1 та давлат активи:
- Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 530 млн.сўм бўлган давлат объекти 551,2 млн.сўмга сотилди.

111 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан нархи 100,8 млн.сўмлик ер участкасига бўлган хуқуқ учун 257,1 млн.сўм нарх тасдиқланди.

13 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хонқа туманидан нархи 1,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 14 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, 20 давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилган ҳамда суд ҳужжатларини ижро этишда 3 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг 10 та мулклари реализация қилинди.