Kadastr - Live
4.65K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилинади Бунинг сабаби нимада?

💰Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан кўчмас мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈 Бунда кўчмас мулк объектининг умумий майдонига қараб, тўлов миқдори ўзгаришини кўришимиз мумкин.

Мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ:

📝 I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 II. Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

📝 IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

📝 V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

хизматларининг нархлари майдонлар мисолида кўрсатиб берилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бобомдан қолган 1 гектар 50 сўтих ер бор. Шу ерни кадастр қилиб номимга ўтказсам бўладими? Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

🚫 Ер кодексининг 16-моддасига асосан, ер — давлат мулки, умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмаслиги белгиланган.

📗 Сизнинг ҳолатингизда бобонгизга кўрсатилган ер майдон қандай мақсадларда фойдаланишга ва қандай ҳужжатлар асосида берилганлиги бўйича аниқлик киритишингиз зарур. Ер участкасидан фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Низомида келтирилган ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тоғли ҳудудда яшайман. 60 сўтих қаровсиз лалми ер бор. Мен шу ерга маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қурмоқчиман. Бу борада қонуний рухсат олишим учун нима қилишим керак?

📲 «E-kadastr.uz» электрон портали — бўш ер участкаларининг очиқ харитаси бўлиб, унда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида аниқланган бўш ер участкалари жойлаштирилган.

🗺 Бугунги кунда порталга 18 329 та бўш ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.

❗️Ушбу портал орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

Таклифингиз 5 иш куни давомида «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, «E-kadastr.uz» электрон порталига жойлаштирилади.

⚖️ Кейинги қадам эса — аукцион бўлиб, Сиз e-auksion.uz сайтига кириб, аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб, кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тадбиркорман. Кадастр ва ер масалалари бўйича кўплаб муаммоларга дуч келяпман. Малакали мутахассислардан қандай қилиб ҳуқуқий маслаҳат олсам бўлади?

📢 Қўмитамиз томонидан ҳафтада 2 марта видеовебинар ташкил этилган бўлиб, унда қўмита марказий аппаратининг бошқарма ҳамда бўлим бошлиқлари фуқаро ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормоқдалар. Сиз ҳам мана шу вебинарда иштирок этиб муаммоларингизга ечим топишингиз мумкин.

📊 Вебинарларнинг ўтказилиш вақтлари ва ҳаволалари қўмитанинг @ygk_uz Telegram-каналида эълон қилиб борилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр ҳужжатларимни йўқотиб қўйгандим. Қайта тиклаш учун нима қилишим керак? Бунинг учун қўшимча ҳақ тўлайманми?

💵 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон қарорига асосан, кадастр паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, унинг нусхасини тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

🏛 Кадастр паспортингизни тиклаш учун худудда жойлашган Давлат хизматлари марказига ёки интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уй жойнинг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қанча вақт керак бўлади?

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔻 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

◽️кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунгача;

◽️якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли) — 7 иш кунгача;

🔻 кўчмас мулк
объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

◽️умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

◽️умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

◽️умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

◽️умумий майдони 5000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

◽️умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

◽️умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 30 иш кунгача.

〰️〰️〰️〰️〰️
Кадастр учун ариза топширгандим. бироқ муддати ўтиб кетти. Бу вазиятда кимга мурожаат қилсам бўлади?

☎️ Кадастр хизматларини курсатишда белгиланган муддатларнинг бузилиши ёки аризангизга асосли жавоб берлимаган холларда Давергеодезкадастр қўмитасининг қисқа ишонч телефон рақамига (1097) ёки яқинда амалиётга тадбиқ этилган қўмита раисининг @ygkuzbot Telegram-боти орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

📣 Сизнинг мурожаатингиз қисқа муддатда кўриб чиқилади ва ўзининг мантиқий якунига етказиб берилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Brifing | «Davergeodezkadastr» qo`mitasi brifingi
#mahalla

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
e-auksion.uz савдо майдончасидаги Тадбиркорлик учун бўш ер участкалари:

1️⃣ Наманган вилояти Норин тумани Мустақилликни
20 йиллиги МФЙ Қурама массиви
Ер участкасининг майдони: 0.03 га
Баҳоланган нархи: 8 805 857.00UZS
Закалат пули миқдори: 1 761 171.40UZS
БАТАФСИЛ

2️⃣ Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Кумбанги МФЙ
Ер участкасининг майдони: 0.26 га
Баҳоланган нархи: 21 963 520.00UZS
Закалат пули миқдори: 4 392 704.00UZS
БАТАФСИЛ

3️⃣ Сурхондарё вилояти Ангор тумани Дехқонбирлашу
Ер участкасининг майдони: 0.12 га
Баҳоланган нархи: 4 999 120.00 UZS
Закалат пули миқдори: 999 824.00 UZS
БАТАФСИЛ

4️⃣ Навоий вилояти Нурота тумани Қизилча МФЙ
Ер участкасининг майдони: 0.13 га
Баҳоланган нархи: 11 862 700.00 UZS
Закалат пули миқдори: 2 372 540.00 UZS
БАТАФСИЛ

5️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани Тазгара ОФЙ
Ер участкасининг майдони: 0.03 га
Баҳоланган нархи: 2 730 354.00 UZS
Закалат пули миқдори: 546 070.80 UZS
БАТАФСИЛ
Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Давергеодезкадастр қўмитаси Раисининг 2020 йил 27 июлдаги буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи лавозимига Тлеуов Исатай Абдигалиевич тайинланди.

Исатай Абдигалиевич 2012 йилдан ҳозирга қадар соҳада мутахассис, бошқарма инспектори ва шўъба бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Эртага 30-Июль Пайшанба куни соат 15:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари ва кадастр масалалалари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинарга уланиш учун
https://zoom.us/j/94029249269
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 30 июль соат 15-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
#kun_tarixi
30-Iyul. Odam savdosiga qarshi butunjahon kurashish kuni
Har yili 30-iyulda nishonlanadigan Xalqaro odam savdosiga qarshi kurash kuni BMT Bosh assambleyasi tomonidan 2013 yilda A / RES / 68/192 rezolyutsiyasida "odam savdosi qurbonlarining xabardorligini oshirish va ularni rag'batlantirish maqsadida" e'lon qilingan. Har yili minglab erkaklar, ayollar va bolalar odam savdosidan aziyat chekmoqda. Majburiy mehnatdan foydalanish dunyoning bir qator mintaqalarida keng tarqalgan, buni BMT statistikasi ham tasdiqlaydi. Xalqaro mehnat tashkiloti hisob-kitoblariga ko'ra, dunyo bo'ylab 21 million kishi majburiy mehnat qurbonlari bo’lgan. Ko'pincha qul savdosining qurbonlari eng kam himoyalanadigan odamlar: ayollar va bolalardir.
O'rta Sharq va Afrikada majburiy mehnatdan foydalanish keng tarqalgan. Yaqin Sharqdagi siyosiy vaziyatning beqarorligi bu yerda garovga olish, asirga olish yoki odam o'g'irlash odatiy holga aylanishiga va vaziyatni nazorat qilish juda qiyin bo'lishiga olib keladi.
4 сотих ер учун 931 млн. сўм нарх тасдиқланди

Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бошланғич нархи 4,3 млн. сўм бўлган ер участкаси 931 млн. сўмга реализация қилинди. Ушбу кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуришга рухсат берилган 0,04 гектар ер участкаси учун ўтказилган аукцион савдосида 21 нафар иштирокчи қатнашган. Ғолиб иштирокчи томонидан 18 ой давомида 5 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти қабул қилинган.

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 2,1 млн. сўм бўлган ер участкаси 134 млн. сўмга реализация қилинди. Ушбу клиника, диспансерлар, дорихоналар қуришга рухсат берилган 0,007 гектар ер участкаси учун ўтказилган аукцион савдосида 3 нафар иштирокчи қатнашган. Ғолиб иштирокчи томонидан 7 ой давомида 650 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти қабул қилинган.

Манбаа: E-IJRO AUKSION
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Бугун 30-Июль Пайшанба куни соат 15:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари ва кадастр масалалалари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинарга уланиш учун
https://zoom.us/j/94029249269
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 30 июль соат 15-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
#Qonun_muhokamasi

Давергеодезкадастр қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси видеоконференция шаклида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда манфаатдор вазирлик va идоралар вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Бизлар ижтимоий тармоқларда👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугунги видеовебинар жуда қизғин бўлиб ўтди. Икки соат давомида 100 га яқин юртдошларимиз вебинарда иштирок этди.

Фуқаро ва табдиркорлар томонидан
- табиркорлик учун ер ажратиш;
- кадастр ҳужжатини расмийлаштириш
бўйича
саволлар ҳамда
- кадастр ҳужжатларини электрон шаклда давлат архивларига бериб бориш бўйича таклифлар билдирилди.

Видеовебинар ҳар ҳафта ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, навбатдаги вебинарнинг аниқ вақти ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда эълон бериб борамиз.

Бизлар ижтимоий тармоқларда👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
e-auksion.uz савдо майдончасидаги Тадбиркорлик учун бўш ер участкалари:

1️⃣ Жиззах вилояти Дўстлик тумани Саритепа ҚФЙ
Ер участкасининг майдони: 0.01 га
Баҳоланган нархи: 3 121 883.00UZS
Закалат пули миқдори: 624 376.00UZS
БАТАФСИЛ

2️⃣ Фарғона вилояти Фурқат тумани Қушчи МФЙ Қушчи қишлоғи
Ер участкасининг майдони: 0.006 га
Баҳоланган нархи: 4 182 977.00UZS
Закалат пули миқдори: 836 595.40UZS
БАТАФСИЛ

3️⃣ Андижон вилояти Пахтаобод тумани Гулзор МФЙ
Ер участкасининг майдони: 0.03 га
Баҳоланган нархи: 10 184 000.00UZS
Закалат пули миқдори: 2 036 800.00UZS
БАТАФСИЛ

4️⃣ Наманган вилояти Наманган тумани Шербулоқ МФЙ Янгиқўрғон кўчаси
Ер участкасининг майдони: 0.06 га
Баҳоланган нархи: 17 215 984.00UZS
Закалат пули миқдори: 3 443 196.80UZS
БАТАФСИЛ

5️⃣ Қашқадарё вилояти Китоб тумани Китоб аҳоли пункти
Ер участкасининг майдони: 0.04 га
Баҳоланган нархи: 1 405 436.00UZS
Закалат пули миқдори: 702 718.00UZS
БАТАФСИЛ
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
e-auksion.uz савдо майдончасидаги Тадбиркорлик учун бўш ер участкалари:

1️⃣ Хоразм вилояти Гурлан тумани Вазир қишлоғи Эсабий махалласи
Ер участкасининг майдони: 0.02 га
Баҳоланган нархи: 3 818 300.00UZS
Закалат пули миқдори: 763 660.00UZS
БАТАФСИЛ

2️⃣ Сирдарё вилояти Сардоба тумани Янгиқишлоқ маҳалласи
Ер участкасининг майдони: 0.006 га
Баҳоланган нархи: 3 058 567.68UZS
Закалат пули миқдори: 611 713.54UZS
БАТАФСИЛ

3️⃣ Тошкент ш., М.Улуғбек тумани, Феруза мавзеси, 8-уй орқасида
Ер участкасининг майдони: 0.12 га
Баҳоланган нархи: 871 582 308.00UZS
Закалат пули миқдори: 174 316 461.00 UZS
БАТАФСИЛ

4️⃣ Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Боғистон МФЙ
Ер участкасининг майдони: 0.08 га
Баҳоланган нархи: 7 784 520.00UZS
Закалат пули миқдори: 1 556 904.00 UZS
БАТАФСИЛ

5️⃣ Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Чорбоғ 2 МФЙ Сайдон қишлоғи
Ер участкасининг майдони: 0.01 га
Баҳоланган нархи: 2 154 003.00UZS
Закалат пули миқдори: 430 800.60UZS
БАТАФСИЛ
#kun_tarixi
31-Iyul. 1956 yil. Moskvada Lujniki nomidagi Markaziy stadion ochildi.
O'sha kuni uning asosiy sport inshooti - Big Sports Arena-da gimnastikachilar, akrobatlar va yengil atletikachilar ishtirokida katta tantana bo'lib o'tdi. Ushbu tadbirga yuz mingga yaqin tomoshabin guvoh bo'ldi: me'morlar va quruvchilar, muhandislar va texniklar, sportchilar va stadion qurilishida ishtirok etgan ko'plab ko'ngillilar tantanada qatnashdilar.
Shu kuni RSFSR va XXR terma jamoalari o'rtasida o'rtoqlik uchrashuvi bo'lib o'tdi. O'sha yilning 5 avgustida Katta sport arenasida eng yirik milliy sport musobaqasi - SSSR xalqlarining birinchi spartakiadasining ochilish marosimi bo'lib o'tdi.
Bugungi kunda "Lujniki" stadioni - Lujniki Olimpiya Kompleksining markaziy qismi, Rossiyadagi eng katta va dunyodagi eng katta stadionlardan biri xisoblanadi. Bu nafaqat sport tadbirlari, balki eng yirik konsertlar, festivallar va ko'ngilochar tadbirlarning o'tkazilish joyidir.
#Bilasizmi

Eng sovuq sayyora qaysi?

Asosan vodorod va geliydan tashkil topgan va Quyoshdan eng uzoq masofada joylashgan Neptun sayyorasi eng sovuq sayyora hisoblanadi (Pluton sayyora maqomini yo'qotgandan so'ng). Bu sayyorada o'rtacha hatorat -200 °C ni tashkil qiladi.