Kadastr - Live
4.62K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Юртимизда Италиянинг ПИЗА университети филиалини очиш имкониятларини ўрганиш юзасидан видео-музокара бўлиб ўтди.

🏫 Пиза университети 1343 йилда ташкил топган бўлиб, жаҳонда тарихийлиги бўйича 19-ўринни, Европа университетлари ичида 8-ўринни, Жаҳон университетлари орасида 389-ўринни эгаллаган. Ўрта асрларнинг машҳур физиги Галилео Галилей ҳам айнан шу университетда таҳсил олган.
#kun_tarixi
21-Iyul. Oyga birinchi marta qadam qo’yildi.
1969 yil 21 iyulda birinchi marta oy yuzasiga Amerikaning "Apollo 11" kemasi qo'mondoni Neil Armstrong qadam qo’ydi.
Kema ekipaji uch kosmonavtdan iborat edi. Ekspeditsiya tadqiqot vazifalarini bajarmadi, uning maqsadi oddiy edi - Yerning sun'iy yo'ldoshiga qo'nib, muvaffaqiyatli qaytish. Missiya davomida qo'mondonlik kemasi orbitada qoldi, ikkita kosmonavt - Neil Armstrong va Edvin Aldrin uchish modulida Oyga qo'nishlari, oy tuprog'idan namunalar to'plashlari, suratga olishlari va bir nechta asboblarni o'rnatishlari kerak edi.
Armstrong 21 iyul kuni soat 02:56 daqiqada Oyning sirtiga tushdi, biroz vaqt o'tgach Aldrin unga qo'shildi.
Aldrin Oyda bir yarim soat, Armstrong esa ikki soatdan ko'proq turdi. Samolyot qo'nganidan 22 soat o'tgach, bizning sayyoramizning tabiiy sun'iy yo'ldoshi orasidan uchib, Yerga sog'-salomat qaytdi.
Кадастрда яна бир нечта раҳбар ишдан олинди.

‼️Яқинда Давергоедезкадастр қўмитаси тозалаш ишлари бошлангани ва 7 та раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндошиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилган эди.

💼💼💼
Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 таси раҳбар лавозимидан озод этилди.

Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шоманай, Тахтакўпир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман “Ермулккадастр” корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Савол: Суғориладиган экин ерларни асраб авайлаш мақсадида бугунги кунда қандай чора тадбирлар белгиланмоқда?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармойиши қабул қилиниб унга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида муҳофаза олиниши, айниқса суғориладиган ерлар бошқа мақсадларда ажратилмаслиги белгилаб берилди.

⚠️⚠️⚠️Суғориладиган ерлардан тадбиркорлик учун қурилиш қуриш учун Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ҳокимларининг ер ажратиб бериш бўйича ваколати йўқ эканлиги фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ажратилиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, қўмитамиз томонидан ерларни асраб авайлаш юзасидан изчил назорат тизими йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунгача 47500 тадан ортиқ ҳолатда 10 500 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бўлиб, ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман ҳокимликларига 9327 та тақдимномалар киритилган.

Жумладан, 5223 та ҳолатда прокуратура органларига, 19 744 та ҳолатда судларга тақдим этилган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6 766 гектар ер участкалари ўз холига қайтарилишига эришилди.
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

❗️ Геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган.

🔻 Мамлакатимизда ер хатлови охирги марта 40 йил олдин ўтказилган. Масалан, 140 та туман маъмурий чегаралари ҳозиргача аниқ эмас.

🔻 Қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби 20 йил олдин қабул қилинган ва ҳозирги ислоҳотлар талабига жавоб бермайди.

🔻 Буларнинг оқибатида соҳада талон-торожлик ва коррупция авж олган. 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани бунинг далили.

⚡️ Шу боис тизимни ислоҳ қилиш бошланди.

❗️ Шавкат Мирзиёев кадастр идораларининг энг асосий вазифаси ернинг ҳисоби ва балансини юритиш бўлиши кераклигини қайд этди.

Йил якунига қадар ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар жамланган ахборот тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Энди ер ажратиш тўғрисидаги қарор мазкур тизимга киритилсагина ҳақиқий ҳисобланади.

Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди. Бу эса космосуратларни йиллар бўйича таққослаш орқали ҳосилдорликни таҳлил қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам ўрганишда қўл келади.

Йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартибини жорий қилиш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ер тоифаларини оптималлаштириш бўйича топшириқ берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг тупроқ сифатини баҳолаш, ерларни ривожлантириш, экинларни жойлаштириш билан боғлиқ вазифаларини, шунингдек, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш таклифи билдирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунигача 10 минг гектар ер майдонининг тупроқ таҳлилини ва агротехнологик хариталарини тайёрлаш вазифаси қўйилди.

❗️ Соҳадаги яна бир камчилик – баъзи турдаги кадастрлар тўлиқ шаклланмаган. Масалан, автомобиль йўллари кадастри 23 фоиз, маданий мерос объектлари 32 фоиз, қувурлар 32 фоиз, шаҳарсозлик кадастри 63 фоиз шаклланган, холос.

Шу боис IT-технологияларни ривожлантириш бўйича Бош вазир маслаҳатчисига ишчи гуруҳ тузиб, кадастрлар базасини тўлиқ ишлаб чиқиш топширилди.

❗️Шавкат Мирзиёев соҳанинг кадрлар салоҳияти пастлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимидаги 27 фоиз ходимлар мутахассислиги соҳага тўғри келмаслигини қайд этди.

⚡️ Шу йўналишда хорижий олий ўқув юрти филиалини ташкил қилиш муҳимлиги, Италиянинг Пиза университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети билан ҳамкорлик ўрнатиш кераклиги таъкидланди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари томонидан бугун ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш ҳақида “OʻZBEKISTON24” телеканали томонидан “AXBOROT24” кўрсатувида айни дамда эфирга берилган лавҳа.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Қашқадарё вилоятида 2020 йил 23-24 июл саналарида тадбиркорлик фаолиятини ташкил етиш учун савдога чиқарилган бўш ер участкалари
________________________________
👉Чироқчи туманидан бошланғич баҳоси 3,2 млн сўмдан кўриш
👉Чироқчи туманидан бошланғич баҳоси 1,5 млн сўмдан
кўриш
👉Қамаши туманидан бошланғич баҳоси 1,5 млн сўмдан кўриш
👉Қамаши туманидан бошланғич баҳоси 11 млн сўмдан кўриш
👉Чироқчи туманидан бошланғич баҳоси 2,4 млн сўмдан кўриш
👉Яккабоғ туманидан бошланғич баҳоси 5,4 млн сўмдан кўриш
👉Касби туманидан бошланғич баҳоси 3 млн сўмдан кўриш
👉Ғузор туманидан бошланғич баҳоси 4,6 млн сўмдан кўриш
👉Ғузор туманидан бошланғич баҳоси 3,5 млн сўмдан кўриш
👉Ғузор туманидан бошланғич баҳоси 5,3 млн сўмдан кўриш
👉Ғузор туманидан бошланғич баҳоси 3,3 млн сўмдан кўриш
👉Муборак туманидан бошланғич баҳоси 5,4млн сўмдан кўриш
👉Касби туманидан бошланғич баҳоси 2,02 млн сўмдан кўриш
👉Муборак туманидан бошланғич баҳоси 6,6млн сўмдан кўриш
👉Касби туманидан бошланғич баҳоси 11млн сўмдан кўриш
👉Яккабоғ туманидан бошланғич баҳоси 2,4млн сўмдан кўриш
👉Яккабоғ туманидан бошланғич баҳоси 2,08млн сўмдан кўриш
👉Деҳқонобод туманидан бошланғич баҳоси 1,7млн сўмдан кўриш
👉Деҳқонобод туманидан бошланғич баҳоси 2,4млн сўмдан кўриш
👉Яккабоғ туманидан бошланғич баҳоси 2,7млн сўмдан кўриш
👉Деҳқонобод туманидан бошланғич баҳоси 30 млн сўмдан кўриш
👉Ғузор туманидан бошланғич баҳоси 2,1млн сўмдан кўриш
👉Миришкор туманидан бошланғич баҳоси 2,9млн сўмдан кўриш
👉Ғузор туманидан бошланғич баҳоси 1,8млн сўмдан кўриш
👉Деҳқонобод туманидан бошланғич баҳоси 2,1млн сўмдан кўриш
👉Миришкор туманидан бошланғич баҳоси 2,2млн сўмдан кўриш
👉Деҳқонобод туманидан бошланғич баҳоси 2,1млн сўмдан кўриш
👉Миришкор туманидан бошланғич баҳоси 1,8млн сўмдан кўриш
👉Яккабоғ туманидан бошланғич баҳоси 11млн сўмдан кўриш
👉Чироқчи туманидан бошланғич баҳоси 3,4млн сўмдан кўриш
👉Деҳқонобод туманидан бошланғич баҳоси 1,6млн сўмдан кўриш
👉Яккабоғ туманидан бошланғич баҳоси 3,3млн сўмдан кўриш
👉Миришкор туманидан бошланғич баҳоси 4,1млн сўмдан кўриш
👉Нишон туманидан бошланғич баҳоси 3,1млн сўмдан кўриш
👉Касби туманидан бошланғич баҳоси 5,7млн сўмдан кўриш
👉Нишон туманидан бошланғич баҳоси 4,3млн сўмдан
кўриш

Каналга обуна бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/Qashkadastrpress
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-KADASTR.UZ PORTALIDAN FOYDALANISH TARTIBINI O'RGANING VA YANGI QULAYLIKLARIDAN XABARDOR BO'LING!

Kanalga a'zo bo'lish
t.iss.one/ygk_uz
#kun_tarixi
22-Iyul. Xalqaro boks kuni
Sportga bag'ishlangan xalqaro sanalar ro'yxati 2017 yilda yana bir bayram bilan to'ldirildi. 2018 yildan beri Xalqaro boks kuni har yili 22-iyul kuni nishonlanadi.
Boksning zamonaviy shakli 18-asrning boshlarida Angliyada paydo bo'lgan va Olimpiya harakatining jonlanishi bilan boks ham 1920 yildan beri Olimpiya sportlari ro'yxatiga kiritilgan.
Bugungi kunda sport turi sifatida butun dunyoga mashhur boks tobora ko'proq muxlislarini jalb qilmoqda. Shu kuni dunyoning ko'plab shaharlarida Xalqaro boks federatsiyasining bevosita ishtirokida bokschilar uchun ko'rgazma mashg'ulotlari tashkil etiladi, ular boks bo'yicha chempionlar tomonidan o'tkaziladi. Bunday tadbirlar minglab tomoshabinlarni to'playdi.
Савол: Фуқаролар томонидан фермер хўжалиги ерларида қурилган уй-жой ва бошқа иморатларни тасарруф этиш ёки унга нисбатан мулк ҳуқуқини оладими?

Жавоб:
Йўқ. Фуқаро фермер хўжалиги ерларида қурилган уй-жой ва бошқа иморатларни тасарруф эта олмайди. Ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи берилмаслиги Фуқаролик кодексининг 212-моддасида кўрсатиб ўтилган.

📗📗📗 212-модда. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

⛔️⛔️⛔️ Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.

⚖️⚖️⚖️ Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

❗️❗️❗️Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.

Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⁉️ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

Ёзнинг чилласида навбат кутиб чарчаган бўлсангиз, биз сизга давлат хизматларидан онлайн фойдаланишни тавсия этамиз.
❗️❗️❗️Кадастр паспортини шакллантирганлик учун нега ҳар хил тўлов қилишининг сабабини биласизми?

❗️❗️❗️Бу тўлов миқдори қандай ҳисобланади?

📗📗📗Жавоб: Кадастр паспортини шакллантирганлик учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 186-сон қарорга асосан кўчмаси мулк объектининг умумий майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

📈📊📉Кўчмаси мулк объектининг умумий майдонига қараб тўлов миқдори ҳам ўзгаради.

НАРХЛАР БАТАФСИЛ
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони ажратиш тартибини билишни хоҳласангиз буни албатта ўқинг!
Bugun Davergeodezkadastr qo‘mitasi tomonidan “GEO GLOBUZ-ST” xususiy korxonasiga “Geodeziya faoliyati uchun” litsenziyalar topshirildi.
📗📗📗“Geodeziya va kartografiya faoliyati to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonunining 29-moddasi hamda Vazirlar Mahkamasining 2003 yil 14 noyabrdagi 510-son qaroriga muvofiq, Davyergeodezkadastr qo‘mitasi yuridik shaxslarga Geodeziya va Kartografiya faoliyati uchun litsenziya taqdim etadi.

GEODEZIYA FAOLIYATI UCHUN QUYIDAGI YO‘NALISHLARDA LITSENZIYA BERILADI:

Davlat ahamiyatiga ega bo‘lgan ishlar:

gravimetrik aniqlashlar, davlat geodezik reja va balandlik shoxobchalarini yaratish, rivojlantirish va ish holatida saqlash, yerni masofadan tekshirish, geodinamik tadqiqotlar chog‘ida geodezik aniqlashlar.

1:10000, 1:25000 masshtablarda topografik va maxsus suratga olishlar.

Maxsus ahamiyatga ega bo‘lgan ishlar:

maxsus ahamiyatga ega bo‘lgan geodezik reja va balandlik shoxobchalarini yaratish, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 masshtabi topografik va maxsus suratga olishlar, har xil inshootlarni qurish va ulardan foydalanishda muhandislik-geodeziya ishlari, yerlarni chegaralashda, davlat kadastrlarini yuritishda, geologiya, marksheyder ishlari va boshqa ishlarda geodeziya va topografiya ishlari, muhandislik izlanishlari va boshqa izlanishlarda geodeziya va topografiya ishlari.

KARTOGRAFIYA FAOLIYATI UCHUN QO‘YIDAGI YO‘NALISHLARDA LITSENZIYA BERILADI:

Davlat ahamiyatiga ega bo‘lgan ishlar:

grafik, raqamli, fotografik va boshqa shakllarda 1:10000, 1:25000, 1:50000, 1:100000, 1:200000, 1:500000, 1:1000000 masshtabi topografiya rejalari va xaritalarini tuzish va nashr etish, grafik, raqamli, fotografik va boshqa shakllarda umumgeografik, siyosiy-ma’muriy, ilmiy-ma’lumotnoma xaritalari hamda tarmoqlararo ahamiyatga ega bo‘lgan boshqa mavzuli xaritalar va atlaslar, o‘quv kartografiya qo‘llanmalari tuzish va nashr etish, davlat ahamiyatiga ega bo‘lgan geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish.

Maxsus ahamiyatga ega bo‘lgan ishlar:

grafik, raqamli, fotografik va boshqa shakllarda 1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000, 1:5000 masshtabi topografik va maxsus rejalar hamda xaritalar tuzish va nashr etish, grafik, raqamli, fotografik va boshqa shakllarda maxsus ahamiyatga ega bo‘lgan mavzuli xaritalar va atlaslar tuzish va nashr etish, maxsus ahamiyatga ega bo‘lgan geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish.
#kun_tarixi
23-Iyul. Butunjahon kitlar va delfinlar kuni
Ushbu bayram 1986 yilda, IWC (xalqaro kitni ovlashga taqiqlash komissiyasi) tomonidan 200 yillik shafqatsiz qirib tashlanganidan so'ng, 1982 yilda tashkil etilgan. Bu taqiq hanuzgacha amal qilmoqda va butun dunyo bo'ylab kit ovi va kit go'shti savdosi taqiqlanganligini anglatadi.
Biroq kit ovlash bu hayvonlar uchun yagona xavf emas. Balinalar, delfinlar va boshqa dengiz sutemizuvchilarining yo'q bo'lib ketishining yana bir muhim omili ularning delfinariumlar, akvariumlar va sirklar uchun qo'lga olinishidir. Shuning uchun bugungi kunda nafaqat kitlar, balki barcha dengiz sutemizuvchilar uchun ham himoya kuni hisoblanadi.
Shunisi e'tiborga loyiqki, 23 iyul yagona sana emas, aksariyat davlatlar milliy kit kunlarini belgilaydilar. Masalan, 2008 yildan boshlab Avstraliya Milliy kit kunini iyun oyining birinchi shanbasida nishonlashga qaror qildi va Amerikada Umumjahon kitlar kuni an'anaviy ravishda 21-iyun yozgi kunda nishonlanadi.