Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифингдан
Савол: Фермер хўжаликларига ижарага берилган ерларга фуқаролар томонидан иморат қуриш ҳолатлари кузатилади. Аслида бунга уларнинг ҳуқуқи борми?

Жавоб: Қўмита раиси ўринбосари М.Рузметов


Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#брифингдан

Матбуот брифингида бўлиб ўтган савол жавоблардан

📝1-Савол: Кадастр тизимида тозалаш ишлари бошланди деган гап юрибди. Бу борада белгиланган чора-тадбирлар борми?

📌Жавоб: Албатта ушбу мавзуда бизнинг соҳада доимий ишлар амалга оширилади. Мана шу ўтган давр мобайнида айрим ходимларимиз белгиланган ваколати доирасидаги вазифаларни тўлақонли бажармаганлиги ва фуқаролар билан бўлаётган муносабатлардаги жиддий эътирозлар туфайли бундай ходимлардан воз кечишга тўғри келди. Яқиндан бошлаб ҳар бир вилоятда бир икки ҳафта давомида қўмита соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳамда қўмита тизимидаги ходимларнинг тадбиркор ва фуқаролар билан ўзаро муносабатлари тўлиқ ўрганилади ва тозалаш ишлари кескин давом эттирилади.

📝2-савол: Мен Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги ерларида фойдаланилмаётган ердан балиқчилик учун ер олмоқчиман. Қарор лойиҳаси ишланган, хулосалар берилган. Лекин бир йилга яқинлашиб қолди ҳалигача қарор чиққани йўқ. Кимга мурожаат қилишимиз мумкин?

📌Жавоб: Авваламбор балиқчилик йўналиши бўладими ёки бошқа ҳар қандай йўналиш бўладими, агар қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланиладиган бўлса, туман ҳокимиятига мурожаат қилинади. Балиқчилик йўналиши ерни устки унумдор қатламига зарар етказади. Шунинг учун бу айтилаётган фойдаланишдан чиққан ёки фойдаланмай турган ер дегани аслида балл бонитети юқори бўлган суғориладиган экин ери. Балиқчилик учун асосан сув объектлари ерлари таклиф этилади. Бу ерлар тўғрисида Геопортал орқали бемалол маълумот олишингиз мумкин.
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xorazm viloyati yer tuzish va ko'chmas mulk kadastri davlat korxonasi va tuman(shahar) filiallari tomonidan kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish ishlari yuzasidan 6 oylik hisoboti.
#kun_tarixi
20-Iyul. Xalqaro shaxmat kuni.
1966 yildan boshlab, 20-iyul kuni Xalqaro shaxmat kuni nishonlandi. Ushbu bayram FIDE - Jahon shaxmat federatsiyasi qarori bilan 1924 yilda shu kuni tashkil etilgan.
O'yin nomi fors tilidan olingan bo’lib: shax mat - hukmdor o'lgan degan ma’noni anglatadi.
Shaxmatning vatani Hindiston hisoblanadi. 5-asrda shaxmatning izdoshi – “chaturanga” o'yini paydo bo'ldi.
Shaxmat 64 dona karton taxtadan iborat bo'lib, unda 32 dona (16 dona oq va qora) bo'ladi. Ikki sherik o'ynaydigan ushbu o'yinning maqsadi dushman shohini boy sundirish. Shaxmat o'yini xotira, aqliy qobiliyat, ijodiy va mantiqiy fikrlashni rivojlantirishga yordam beradi deb ishoniladi. FIDE ma'lumotlariga ko'ra, bugungi kunda shaxmat dunyoning 107 mamlakatida sport turi sifatida tan olingan.
Фермер хўжаликларига ер майдони ажратиш тартибини билишни хоҳласангиз буни албатта ўқинг

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Бугун 20-Июль Душанба куни соат 15:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари ва кадастр масалалалари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинарга уланиш учун
https://zoom.us/j/96847705273
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 20 июль соат 15-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
Савол: Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкинми?

Жавоб:
Йўқ, фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаши мумкин эмас. Бу Ер кодексининг
16-моддаси ва 24-моддалари билан таъқиқлаб қўйилган.

📗 16-модда. Ўзбекистон Республикасида ерга бўлган мулкчилик
Ер давлат мулки — умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

📗 24-модда. Ер участкаси ижараси
Ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.
Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўзининг ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақлидир.
Ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига биноан белгиланади ва шартномада мустаҳкамлаб қўйилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарага эллик йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкин.
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар бошланди.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари ва кадастр масалалари” .

Сизда ер муносабатлари ва кадастрга оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинага уланиш учун
https://zoom.us/j/96847705273
ушбу ҳаволасига ўтинг!
Юртимизда Италиянинг ПИЗА университети филиалини очиш имкониятларини ўрганиш юзасидан видео-музокара бўлиб ўтди.

🏫 Пиза университети 1343 йилда ташкил топган бўлиб, жаҳонда тарихийлиги бўйича 19-ўринни, Европа университетлари ичида 8-ўринни, Жаҳон университетлари орасида 389-ўринни эгаллаган. Ўрта асрларнинг машҳур физиги Галилео Галилей ҳам айнан шу университетда таҳсил олган.
#kun_tarixi
21-Iyul. Oyga birinchi marta qadam qo’yildi.
1969 yil 21 iyulda birinchi marta oy yuzasiga Amerikaning "Apollo 11" kemasi qo'mondoni Neil Armstrong qadam qo’ydi.
Kema ekipaji uch kosmonavtdan iborat edi. Ekspeditsiya tadqiqot vazifalarini bajarmadi, uning maqsadi oddiy edi - Yerning sun'iy yo'ldoshiga qo'nib, muvaffaqiyatli qaytish. Missiya davomida qo'mondonlik kemasi orbitada qoldi, ikkita kosmonavt - Neil Armstrong va Edvin Aldrin uchish modulida Oyga qo'nishlari, oy tuprog'idan namunalar to'plashlari, suratga olishlari va bir nechta asboblarni o'rnatishlari kerak edi.
Armstrong 21 iyul kuni soat 02:56 daqiqada Oyning sirtiga tushdi, biroz vaqt o'tgach Aldrin unga qo'shildi.
Aldrin Oyda bir yarim soat, Armstrong esa ikki soatdan ko'proq turdi. Samolyot qo'nganidan 22 soat o'tgach, bizning sayyoramizning tabiiy sun'iy yo'ldoshi orasidan uchib, Yerga sog'-salomat qaytdi.
Кадастрда яна бир нечта раҳбар ишдан олинди.

‼️Яқинда Давергоедезкадастр қўмитаси тозалаш ишлари бошлангани ва 7 та раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндошиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилган эди.

💼💼💼
Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 таси раҳбар лавозимидан озод этилди.

Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шоманай, Тахтакўпир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман “Ермулккадастр” корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Савол: Суғориладиган экин ерларни асраб авайлаш мақсадида бугунги кунда қандай чора тадбирлар белгиланмоқда?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармойиши қабул қилиниб унга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида муҳофаза олиниши, айниқса суғориладиган ерлар бошқа мақсадларда ажратилмаслиги белгилаб берилди.

⚠️⚠️⚠️Суғориладиган ерлардан тадбиркорлик учун қурилиш қуриш учун Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ҳокимларининг ер ажратиб бериш бўйича ваколати йўқ эканлиги фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ажратилиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, қўмитамиз томонидан ерларни асраб авайлаш юзасидан изчил назорат тизими йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунгача 47500 тадан ортиқ ҳолатда 10 500 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бўлиб, ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман ҳокимликларига 9327 та тақдимномалар киритилган.

Жумладан, 5223 та ҳолатда прокуратура органларига, 19 744 та ҳолатда судларга тақдим этилган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6 766 гектар ер участкалари ўз холига қайтарилишига эришилди.
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter