Kadastr - Live
4.63K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
“Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллик давомида чегара карта материаллари ва электрон рақамли хариталарини янгилаш бўйича бажарган ишлари хисоботи.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
#vebinardan

Бугунги вебинарда берилган саволлардан:

📝1. Кўчмас мулкимни кадастр ҳужжатлари мавжуд. Нотариус орқали бир қисмини олди-сотди қиляпман, қолган қисми ўзимда қолмоқда. Ана шу қолган қисмини давлат рўйхатидан ўтказсам бўладими?

📌Мутахассис жавоби: Ҳа. Қайта рўйхатдан ўтказилади . Бунинг учун қолган қисмига биринчи навбатда қайта кадастр паспорти расмийлаштирилади ундан сўнг қолган қисмига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилиб Реестрдан кўчирма берилади. Ушбу хизматлар учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Бу ҳолатда қайта кадастр паспортини шакллантириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.


📝2. Аввалламбор Давергеодезкадастр қўмитасига ушбу вебинарни ташкил этганларига раҳмат йўллаб қоламан. Оддий фуқаро сифатида жуда кўп маълумотларга эга бўлмоқдаман.
Саволим шундан иборатки, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида 1 сотих бўш ер борлигини кўриб юрибман. Ўша ерни аукционсиз ёш тадбиркорларга бериш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

📌Мутахассис жавоби: Ўзбекистон Республикасидаги барча бўш ерлар E-IJRO AUKSION портали орқали аукцион тарзда берилади. Агарда ёш тадбиркор бўлса, ёшлар келажагимиз давлат дастури мавжуд. Ушбу дастурга асосан ёш тадбиркорларга алоҳида давлатга керакли объектларни қуришга рухсат берилади. Ёки давлат шерикчилигида қуриладиган объектлар мавжуд. Фақатгина ушбу турдаги объектлар тўғридан-тўғри аукционсиз олиш ҳуқуқига эга. Шунда ҳам Давергеодезкадастр қўмитаси орқали эмас, маҳаллий Ҳокимиятлар орқали амалга оширилади.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
🦠 Коронавирус сабаб республикамизнинг барча вилоятларида карантин чекловлари ўрнатилди. Бунинг асосий сабаб CОVID-19 билан касалланганларнинг сони кескин ошиб кетиши билан боғлиқ.

🔴 Бугун ҳеч ким вирус бизнинг шаҳримизга, туманимизга, маҳалламизга келмаган деб кафолат бера олмайди. Жумладан, Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида 10 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб борса, бугунгача 6 та (Тошкент вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 2 та, Қашқадарё вилоятида 1 та) ходимда ушбу вирус аниқланган ва карантинга олинган.
🏥 Ҳозирда мазкур ходимларимизнинг 2 таси тўлиқ соғайган, 4 таси шифохонада стационар ҳолатда даволаниш жараёнида.

🏢 Қўмита жамоаси номидан барча юртдошларимиз огоҳ бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзингиз, оилангиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз.
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Навоий вилояти "Ермулккадастр" давлат корхонаси томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллик давомида бажарган ишлари хисоботи.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
МИИГАиК билан музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Бугун Давергеодезкадастр қўмитаси ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети ўртасида Геодезия, картография, кадастр ва ер тузиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университети филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш имкониятларига бағишланган видео музокара бўлиб ўтди.

Виртуал учрашувда Давергеодезкадастр қўмитаси раҳбарияти иштирок этиб, университет филиали Тошкент геодезия ва картография коллежи базасида очилиши, ўқитилиши режалаштирилган таълим йўналишлари, ишни жадаллаштириш учун зарурий маълумотлар алмашинуви ҳамда муддатлар келишиб олинди.

Ҳозирда режалаштирилаётган йўналишлар қуйидагиларни ташкил этади:

1. Геодезия ва ерни масофадан туриб зондлаш (Геодезист),

2. Ер тузиш ва кадастрлар (Кадастр, Ер тузувчи)

3. Картография ва геоинформатика (Картограф).
"Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда.
Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талофат билан чиқмоқда.
Биз ҳам шу йўлдан боришимиз шарт. Албатта, ўтган 4 ой давомида одамларимиз кўп нарсага ўрганди. Бизда ҳам маълум бир тажриба пайдо бўлди.
"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди.
#kun_tarixi
15-Iyul. 1783 yil. Lion yaqinidagi Sone daryosi bo'ylab dunyodagi birinchi qayiq suzib o’tdi.
182 tonna yuk tashuvchi kema bitta silindrli gorizontal bug' dvigateli tomonidan "sudraldi". Dastlabki raf va pinion mexanizmi orqali uning pistonining oldinga va orqaga harakatlanishi ikkita bortli avtoulov g'ildiraklarining aylanishiga aylantirildi.
U oqimga qarshi quvnoq tarzda harakat qildi, ammo 365 metrli yo'ldan keyin uni sohilga olib borishga majbur bo'ldi. Bug 'dvigateli kemani sezilarli darajada silkitdi. Kemasozlik kashshofi o'z ishini davom ettirishdan bosh tortdi, chunki u na burjua va na hukumatdan homiy topa olmadi.
Dengiz navigatsiyasining yangi davrining boshlanishi 1838 yilda "Sirius" kemasining Atlantika okeanidan o'tgani paytiga to’g’ri keladi. Kema 18 kun va 10 soat ichida faqatgina bug' dvigateli ostida okeanni kesib o'tdi.
#Диққат_эълон

Сиз ўзингизни янгиликлар яратишдан қўрқмайдиган, шижоатли ҳамда креатив ғоялар эгаси деб биласизми?
Ундай бўлса биз Сизни ишга таклиф этамиз.

Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларда 170 та бўш иш ўринлари мавжуд.


Булар:
31 та
бошқарув
120 та ишлаб чиқариш
19 та
ёрдамчи ходимлар.

Геодезия, картография ва кадастр, Ер кадастри ва ердан фойдаланиш мутахассислик йўналишларини тамомлаган энг муҳими, фидоий ва ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга тайёр ёшларни танлов асосида ишга қабул қиламиз.

Бизни жамоада ишлашни истасангиз маълумотнома(объективка)нгизни [email protected]; [email protected] эл.манзиллари орқали юборишингиз мумкин.

Ишни билмайман деб кайфиятингизни туширманг. Юртбошимиз айтганларидек “Энг муҳими ёшларнинг тоза эканлиги. Ишни биз ўзимиз Сизга ўргатамиз”.

Биргаликда коррупциядан ҳоли жамоани шакллантирамиз!
ДИҚҚАТ!!! АЛБАТТА ҚАТНАШИНГ!

Сизнингча тадбиркорлик билан шуғулланиш ва уй-жой қуриш мақсадида "Ер олиш" учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Anonymous Poll
20%
Ҳокимиятга
51%
Аукционга
15%
Кадастрга
9%
Давлат хизматлари агентлигига
2%
Маҳалла раисларига
2%
Фермерларга
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШГАН?

Эркин Азимовнинг «Амир Темур салтанати» китобида Соҳибқироннинг коррупцияга қарши кураш жараёнида қўллаган чораларидан бири баён этилган. Унда қайд этилишича, Амир Темур ҳар гал сафардан қайтганда Самарқанд аҳолисининг аҳволидан хабар олар ва маълум кунларда арзчиларни қабул қилар эди. Бу қабул пайтида шаҳар ҳокими ва амалдорлар оддий халққа нисбатан қандай муомала қилаётганини билиб олар эди.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибидаги асосий масала - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.
Йиғилишни ўтказиш зарурати кейинги вақтда ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси ва ўлим ҳолатларининг кўпайгани, шунингдек, аҳолидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифатига, дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётганига доир кўплаб мурожаатлар тушаётгани билан изоҳланади.

В данный момент Президент Шавкат Мирзиёев проводит видеоселекторное совещание. На повестке дня – критическая санитарно-эпидемиологическая ситуация в столице и Ташкентской области.
Поводом для совещания послужила наблюдаемая в последнее время новая вспышка коронавирусной инфекции и рост летальных исходов в указанных регионах, а также резкое увеличение обращений и жалоб со стороны населения касательно оперативности и качества медицинских услуг и необоснованного роста цен на лекарства.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Геоинновация маркази” ДУК ҳамда Хитойнинг Shenzhen MicroMultiCopter Co. Ltd корхонаси вакиллари ўртасида видео мулоқот ўтказилди.

Видеомулоқотда - “Геоинновация маркази” ДУК Директори ва бошқа раҳбар-мутахассислар, Хитой томонидан эса корхона раҳбарлари иштирок этди.

Унда MMC A6, Griflion M8, Notuzi X85 моделдаги учувчисиз учиш қурилмаларини (дрон) маҳаллийлаштириш ва йиғиш жараёнида ишлатиладиган эхтиёт қисмларини ҳамда дронларга юкланиши мумкин бўлган фойдали юкламаларни сотиб олиш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида Хитой корхонаси Геоинновация марказига дронлар ва уларга юкланадиган фойдали юкламаларни янгиланган тижорат таклифи билан беришини маълум қилди.

Шунингдек, муҳокамада Хитойлик ҳамкорлар томонидан Геоинновция маркази мутахассисларини Shenzhen MicroMultiCopter Co. Ltd корхонасида малака оширишлари юзасидан бир қанча таклифлар илгари сурилди. Хитой томони ўз навбатида энг қисқа муддатларда мазкур малака оширишни самарали ташкил этиш юзасидан ўз ечимларини берадиган бўлди.
Бугун соат 14:00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Республикамизда Ер муносабатларини тартибга солиш ишлари" мавзусида матбуот брифинги бўлиб ўтади.

Унда Давергеодезкадастр қўмитасининг раиси ўринбосари, "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИ ҳамда Тупроқ таркиби ва репозиторияси, сифати таҳлил маркази раҳбарлари иштирок этади.

Матбуот брифинг Uzreport телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Брифингда қишлоқ хўжалиги ерларини йўналишлари бўйича фермер хўжаликларига, деҳқон хўжалигига, якка тартибда уй-жой ва ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун қандай тартибда ажратилиши бўйича маълумотлар берилади.

t.iss.one/ygk_uz
#kun_tarixi
16-Iyul. G'arbiy Yevropaning eng baland tog'i Mont Blanning ostidagi tunnelning ochilish marosimi bo'lib o'tdi.
1965 yil 16-iyul kuni Fransiya va Italiya prezidentlari Sharl de Goll va Juzeppe Zaragata ishtirokida Alp tog'larining eng baland cho'qqisi (4807 m) Mont Blan ostida avtomobil tunnelining tantanali ochilishi bo'lib o'tdi. Tunnel sakkiz yil davomida qurilgan. Uning uzunligi 11,6 kilometr, kengligi 8,6 metr edi. U fransuz tomondan 1 kilometr 274 metr va italiyaliklardan 1 kilometr 381 metr balandlikda joylashgan. 1999 yilga kelib, tunnel xavfsizlik standartlariga javob bermadi va yopildi. Uch yildan so'ng, 2002 yil mart oyida u qayta ishga tushdi. Endi tunnel ko'plab televizion kameralar va favqulotda holatlarda yashirinishingiz mumkin bo'lgan maxsus boshpanalar bilan jihozlangan, ammo shunga qaramay, vaqti-vaqti bilan tunnelda yuk mashinalarining harakatlanishi taqiqlanadi.
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади (ПФ–6027-сон, 15.07.2020 й.)

Унга кўра 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

а) ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:

соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;

аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;

б) мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод этиш ваколатлари берилиши белгиланди.
Кеча “Ер олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?” мавзусида ўтказилган сўров натижалари билан танишинг!

📝 Сўровда жами 2825 та шахс иштирок этди.

Ер олиш учун уларнинг

536 таси
Ҳокимиятга;
1516 таси Аукционга;
412 таси Кадастрга;
251 таси Давлат хизматлари агентлигига;
47 таси Маҳалла раисларига;
63 таси эса Фермерларга мурожаат қилиш керак деб ҳисоблайдилар.

❗️❗️❗️ Аслида қандай???
Аниқ жавобни билмоқчи бўлсангиз бугун соат 14:00 да 🖥 Узрепорт телеканалини томоша қилинг.


Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from markaz16
🔸 Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Давергеодезкадастр” қўмитасининг матбуот анжумани бошланди.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари ва @MARKAZ16Uz. орқали жонли томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва тез ҳамда қулай шароитда жавоб олинг.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.


https://youtu.be/Gc5ShhDACqY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yer_geoportali

YER GEOPORTALI-OSON, QULAY VA TEZKOR

Bizlar
ijtimoiy tarmoqlarda

Facebook | Telegram
Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook