Kadastr - Live
4.67K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кадастр ҳужжатининг рақамини уйдан туриб билиш имкони борми?

❗️Имкони бор, davreestr.uz сайти орқали кадастр рақамини билишингиз мумкин. Бунда жисмоний шахслар паспорт рақамлари орқали, юридик шахслар эса СТИР рақамини киритиш орқали кадастр рақамларини олишлари мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун менга ер керак. Карантиндан кейин ер олишга вақт сафламаслик учун уни ҳозир олсам бўладими?

🌐 Юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер майдонлари доимий фойдаланиш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида ўтказилаётган электрон онлайн-аукцион орқали берилади.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 декабрдаги 1023-сон қарори.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уйимизга кадаcтрчилар келиб ўлчов ишларини амалга оширамиз дейишса карантин бўлишига қарамасдан уйга киритишим керакми?

❗️ Ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, кадастр ходими махсус химоя воситаси (бир марталик ниқоб, қўлқоп) бўлганда киритиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Уйимнинг кадастр ҳужжатини янгиламоқчиман. Менга янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти бериладими?

❗️Янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикамизнинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида амалга киритилган бўлиб, Сизнинг манзилингиз бўйича бугунги кунда Янги намунадаги пластик шаклидаги кадастр паспорти берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️


Яшаб турган ҳовлимни кадастр ходимлари ўлчаб кетишган. Пулим йўқлиги сабабли тўлов қилолмаганман. Кадастр ҳужжат олишим учун қандай йўл тутсам бўлади? Онам биринчи гуруҳ ногирони.

👩‍🦽I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50%ни ташкил қилади.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори.

⚡️Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб, ушбу имтиёздан фойдаланишигиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалла қошида дала дўкони қурмоқчиман. Қандай йўл тутсам бўлади?

🥔🧅Мавсумий дала дўконини ташкил этиш учун туман(шахар) ҳокимлигининг тегишли бўлимига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Отамдан қолган ҳовлини кадастр ҳужжатлари тўлиқ. Аммо икки ака-ука бўлиб олмоқчимиз. Шу ҳовлини ўз номимга қай тартибда кадастр қилсам бўлади?

👫Битта турар жойда иккита мулкдор бўлса, у ердаги бино ва иншоотни ҳамда ер участкасини бўлиш имкони бўлса мулкдорлар розилиги билан ушбу турар жойнинг бир қисми битта мулкдорга иккинчи қисми иккинчи мулкдорга бўлиб берилиши мумкин. Ушбу шартномалар нотариал тартибда расмийлаштирилади. Бунда турар жойнинг ҳар бир қисмига алоҳида кадастр паспорти тайёрланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давергеодезкадастр ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамурадов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан амалга оширилаётган давлат хизматларидан идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланиш мумкинлигини ўқиган эди. Булар қандай хизматлар аниқлик киритиб берсангиз?

❗️Давергеодезкадастр қўмитасининг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали қуйидаги хизматлардан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:

🔹 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹 Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹 Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

🔹Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

🔹 Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

🔹 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹 Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

🔹 Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

⚡️Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар:

🔹Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Маҳалламизда 4 сотихча ер майдони бўш ётибди. У ерга маҳалла фуқаролари ахлат ташлашади. Бу ерни мен олиб озиқ-овқат дўкони қурмоқчиман. Бугунги кунда ер аукцион орқали ажратилади дейишди. Бироқ бу ер аукцион сайтида йўқ. Шу ерни қандай олсам бўлади.

🌐E-kadastr.uz” электрон портали орқали Сиз томонингиздан аниқлаган бўш ер майдонини харитада белгилашингиз ва ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилиши учун юборишингиз мумкин.

📧 Сизнинг таклифингиз 5 иш куни давомида “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижаси ижобий бўлса, “E-kadastr.uz” электрон порталига жойлаштирилади. Кейинги қадам эса аукцион бўлиб Сиз e-auksion.uz сайтига кириб аукционда иштирок этиб ғолиб бўлиб кўзлаган ерингизни тасарруф этишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Турмуш ўртоғим, 2 фарзандим билан 3 йилдан бери “ижара шартнома”сиз ижарада яшайман. Арзон жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган эдик хозир йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшниларим ўзбошимчалик билан шахсий автотураргоҳ қуриб кўчани катта қисмини тўсиб қўйди. Кимга мурожаат қилсак бўлади?

❗️Ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.

📎Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев ҳамда Белоруссия Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги "Миллий кадастр агентлиги", “БелПСХАГИ” давлат ташкилоти ва “Белгипрозем лойиҳалаш институти” билан биргаликда "кўчмас мулк кадастри ва хариталаш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик" мавзусида онлайн видео конферения бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази, Марказий Аерогеодезия корхонаси ҳамда "Геоинфоком" ДУК ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

Ушбу конференцияда идоралараро ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ер геодезия, картография ва кадастр соҳасида янги тизимлар ва янгича ёндошувларни ҳамкорликда ташкил этиш ва уларнинг сифат бошқаруви бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Эълон!!!

2020 йил 8 июль соат 11:00 да “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида муҳокама этилади.

Муҳокама Давергеодезкадастр қўмитаси мажлислар залида бўлиб ўтади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудидаги қабристонларнинг электрон интерактив ҳаритасини шакллантирмоқда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда соҳамиз ходимлари.

Жорий йилнинг 20 июлидан Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тажриба тариқасида битта вилоят танланиб ундаги соҳага оид бўлган барча муаммоларни ўрганиш ва қонуний ечимларини топиш режалаштирилмоқда.


Кейинчалик бу тажриба республикамиз бўйлаб татбиқ этилади.

Шунга кўра Сизда ёки сизнинг вилоятингизда ер, кадастр, геодезия, картография ва геоинновация йўналишлари бўйича муаммо, таклиф ва ғоялар бўлса @zms352 телеграм ёки [email protected] электрон почта манзили орқали бизга йўлашингизни сўраймиз.

Муаммоларга биргаликда ечим топамиз!
#Семинар_2020

Айни дамда Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги Ўздаверлойиҳа институтида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар "Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" ISO 37001 стандарти бўйича ташкил этилган.

ISO 37001, Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича бир қатор тадбирларни ўз ичига олади.

Ушбу чоралар коррупцияга қарши сиёсатни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши фаолият учун масъул шахсни тайинлаш, лойиҳалар ва бизнес шерикларини ўқитиш, хавфларни баҳолаш ва ҳуқуқий баҳолаш, молиявий ва тижорат назорати ва ҳисобот тартибларини ўз ичига олади.

Маълумот учун Республика бўйича ISO 37001 сертификати фақат Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида мавжуд.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#LIVE

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси бошланди.

Муҳокамани Instagram саҳифамиз орқали узатилаётган жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Ҳавола https://instagram.com/ygk_uzb?igshid=d82iniqd1dfc
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика махсус комиссияси ахбороти

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Жорий йилнинг 9-Июль Пайшанба куни соат 12:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинага уланиш учун
https://zoom.us/j/96681374319
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 9 июль соат 12-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
#Qonun_muhokamasi

Аввал маълум қилганимиздек Давергеодезкадастр қўмитасида Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси ўтказилди.

Ўзбекистон
Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг бугунги кундаги ҳолати: Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, 171 та туман, 31 та шаҳар 1 094та шаҳарча ҳамда қишлоқ ва овуллардан иборат.

Мазкур Қонун ишлаб чиқишнинг асосий сабаблари сифатида мутахассислар томонидан қуйидагилар келтириб ўтилди:

Батафсил: https://ygk.uz/uz/node/1567
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“KO’CHMAS MULK OBYEKTI KADASTR PASSPORTINING YANGI NAMUNASI”
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими яратилади

Будет создана совершенно новая система поддержки предпринимателей, начинающих деятельность

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kun_tarixi
9-Iyul. Argentina mustaqillik kuni.
Ushbu sana Argentina Respublikasining tug'ilgan kuni hisoblanadi va mamlakatda rasmiy bayram - Mustaqillik kuni nishonlanadi.
XVI asrdan beri zamonaviy Argentina hududi Ispaniya imperiyasi tomonidan boshqarilgan. Napoleon Ispaniyani zabt etgandan va qirol Ferdinand VII taxtdan ag'darilganidan so'ng, 1810 yil 25 mayda Buenos-Ayres kabildo (kengashi) La-Plotaning Muvaqqat Hukumatini tuzdi.
Mamlakatni birlashtirishga intilgan Buenos-Ayres ma'murlari va Buenos-Ayresga qaram bo'lgan ichki provinsiyalar o'rtasida uzoq kurash bor edi. Bularning barchasi Mustaqillik Deklaratsiyasini qabul qilishni 1816 yil 9 iyulgacha kechiktirdi. Va nihoyat, Tukuman shahrida to'plangan Milliy Kongress La Plata birlashgan provinsiyalarini Ispaniyadan mustaqil deb e'lon qildi.
Bugungi kunda Mustaqillik kuni Argentinaning milliy bayramidir va butun mamlakat bo'ylab keng nishonlanadi - marosimlar barcha shahar va qishloqlarda bo'lib, ular davomida davlat bayrog'i ko'tariladi.
e-kadastr.uz порталига жойлаштирилган бўш ер участкалари ҳамда уларнинг таҳлили.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
Фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Бугун 9-Июль Пайшанба куни соат 12:00 да
Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинага уланиш учун
https://zoom.us/j/96681374319
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 9 июль соат 12-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг


Telegram Instagram YouTube Facebook
Audio
Ўзбекистон радиоканалининг “Ислоҳотлар амалда” эшиттиришида қўмита бўлим бошлиғи Ихтиёр Эргешов Ўзбекистон Республикасининг Геодезия ва картография фаолияти тўғрисидаги Қонуни ҳақида сўз юритди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги Қонуни муҳокамаси

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
Айни дамда Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида видеовебинар бўлиб ўтмоқда.

Вебинар мавзуси: “Ер муносабатлари” .

Сизда ер муносабатларига оид муаммо, таклиф ёки саволларингиз бўлса вебинарда иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинага уланиш учун
https://zoom.us/j/96681374319
ушбу ҳаволасига ўтинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар_2020

Коррупцияни олдини олиш ва чек қўйиш, янги поғонага қадам қўйиш дегани

"Коррупцияга қарши курашиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" ISO 37001 стандарти бўйича ташкил этилган семинар тренинг ҳақида видео лавҳа.