Kadastr - Live
4.61K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-KADASTR.UZ PORTALIDAN FOYDALANISH TARTIBINI O'RGANING VA YANGI QULAYLIKLARIDAN XABARDOR BO'LING!

Kanalga a'zo bo'lish
t.iss.one/ygk_uz
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЧОРВАЧИЛИК УЧУН АУКЦИОНСИЗ ЕР БЕРИЛАДИ

Кеча Президентимиз томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинди (03.07.2020й., ПҚ-4776-сон).

Ушбу қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4512-сон қарорида белгиланган имтиёзлар (чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкаларини танлов ва аукцион ўтказмасдан, Комиссиянинг тавсиясига асосан ажратиш, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам бериш) Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига татбиқ этилиши белгиланди.

Мазкур қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия тавсиясига асосан чорвачилик учун ажратилган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар Давергеодезкадстр қўмитасининг www.ygk.uz расмий веб сайтида “Коррупцияга қарши курашиш” бўлимини ишга туширилган.

Фуқаро ёки юридик шахс қўмита ҳамда унинг тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларида тамагирлик ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз ушбу https://ygk.uz/eform/submit/korrupsiya-form ҳаволаси орқали кириб мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат қўмита қошида тузилган “Коррупцияга қарши курашиш республика комиссияси”га келиб тушади.
Мурожаатчи тўғрисидаги барча маълумотлар сир тутилади ва қонунан ҳимояланади.

ЭСЛАТМА!!!
Асло ёлғон хабар берманг!
Ёлғон хабар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Қўмитанинг телеграм каналига аъзо бўлиш👇👇👇👇👇👇
t.iss.one/ygk_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 |

2-сон

Замонавий "Тупроқ клиникаси" мобил лабораторияси имкониятлари "O`zbekiston-24" телеканалида.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чимён» маҳалла фуқаролар йиғини 112 контуридаги 2,44 гектар майдонида қурилган иморатлар юзасидан Давергеодезкадастр қўмитаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар маълум бўлди.

Батафсил бу ерда 👇👇👇
https://ygk.uz/uz/node/1542
#Расмий_муносабат

Деновда ёш тадбиркорнинг ери олиб қўйилаётгани билан боғлиқ вазият вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида Денов туманида фаолият юритаётган “AVTO OLAM KLASS” масъулияти чекланган жамияти 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, унга туман ҳокимининг 2017 йил 9-дала контуридан 1.05 гектар ер майдони ажратилган. Денов туман ҳокимининг 2018 йилдаги туман ҳокимлиги комиссиясининг 2018 йил 1.90 гектар ер майдонига ўзгартирилган.

Денов туман ҳокимининг 2017 йилда фойдаланишга қабул қилинган ва шу қарорлар асосида Сурхондарё вилоят “Ермулккадастр” Денов туман филиалида 2017 йилда давлат рўйхатига олиниб кадастр ҳужжати қилиб берилган. Кадастр ҳужжати бўйича умумий ер майдони 1.90га қилиб кўрсатилган.

Денов туман прокуратурасининг 2020 йилдаги протести маълумот ва ижро учун қабул қилиниб, Денов туман ҳокимининг 2018 йил қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори бекор қилинган.

Ушбу масала Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ суд орқали ҳал этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
“Тарихсиз келажак йўқ” - бу сўзлар остида жуда кўп маъно бўлиб, инсон тарих деганда аввало ўзлигини, ота-боболарини, ҳатто келажак авлодлари кўз ўнгига келади.

Аждодларимизни эслаш, уларнинг бошлаган яхши амалларини давом эттириш, қабрларини обод қилиш савобли амалгина бўлиб қолмай унинг ортида келажак авлодга ўрнак ҳам бордир.

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази, Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда ана шундай яхши амаллардан бирига қўл уришди.

Режага мувофиқ республика ҳудудида жойлашган мозорларнинг электрон интерактив харитаси шакллантирилмоқда.

Махсус илова орқали электрон харитада қуйидагилар акс этади:
• қабрнинг жойлашган жойи;
• унга тегишли бўлган маълумотлар;
• шажара тўғрисидаги маълумотлар.

Келажакда бу лойиҳани янада такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Telegram Instagram YouTube Facebook
2 июль куни журналистлар учун Бўстонлиқ туманига уюштирилган пресс-турдан:

"Битта жойда кимдир ўзбошимчалик билан нимадир қура бошласа бориб огоҳлантириш берамиз. Огоҳлантириш бериш тартиби бор. Ундан кейин ҳужжатларни прокуратурага берамиз, улар протест киритади. Ҳамма жараёндан ўтишимиз учун уч ой кетаркан. Бу вақт орасида одамлар ноқонуний иморатни тиклаб қўйишаяпти. Ҳозир сэндвич-панеллар орқали 20 кунда қуриб битказилаяпти «дача»лар. Биз ҳамма босқичлардан ўтиб, судга ҳужжатлар тайёрлагунимизча уйни қуриб олади-да, интернетга чиқиб, олдинроқ қаерга қарагансизлар деб жар солади.

Қўлимизда Бўстонлиқ тумани бўйича ўзбошимчалик билан қурилган ёки томорқасини кадастр ҳужжатларида кўрсатилганидан кўпроқ ерни ноқонуний эгаллаб олган ҳолатлар бўйича 2 мингга яқин огоҳлантириш хатлари берганимизни тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Лекин давлат органи бўлганимиз ва фуқароларга босим қилмаслик учун бизда чеклов кўпроқ".

Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📗 Қоғозли кадастр ҳужжати билан
💳 янги намунадаги Smart картанинг фарқини биласизми?


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Milliy_hisobot

Ushbu ma'lumotlar O’zbekiston Respublikasi yer resurslarining 2020 yil 1 yanvar holati to’g’risidagi Milliy hisobotdan olindi.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
#YERELEKTRON #ЕРЭЛЕКТРОН

🔸Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори ижрои юзасидан ҳудудий “Ермулккадастр ДК”лари томонидан "YERELEKTRON" AAТга жорий йилнинг 5 июль ҳолатига Республика бўйича 24477 та бўш ер аниқланган бўлиб, шулардан 14770 таси e-kadastr.uz Очиқ электрон порталига жойлаштирилди, 6592 таси аукционга чиқалирлган, 3115 таси эса тахлил жараёнида бўлса, мазкур кўрсатгичлар 20 июнь ҳолатидан бўш ерлар 9,6%га (1294 та), аукционга чиқарилганлар 17,6%га (985 та) ошган бўлса тахлилдагилар 8%га (273 та) қисқарган.
🔸Юқоридаги кўрсатгичлардан келиб чиқиб ушбу рейтингда Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоқистон Республикаси хамон етакчилик қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз
Telegram | Facebook | Instagram
Қўмита раиси Халилилло Турахужаев Марказий аппарат ходимлари билан учрашди.

Йиғилишда қўмита раиси олдимиздаги асосий масала Президентимиз томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бу орқали халқнинг ишончини қозониш эканлини таъкидлаб шундай деди – “Асосий мақсад халқимизнинг бизга бўлган салбий қарашини йўқотиш, соҳа имижини яхшилаш.
Ишимизга фақат халқ баҳо беради.
Бирдамлик, ахиллик бўлмаса, бир оила бўлиб ишламасак хеч нарсага эриша олмаймиз.
Бунинг учун аввало ўзимиз ўзгаришимиз керак. Биз ўзгармас эканмиз қуйи тизим ҳам ўзгармайди.”

Йиғилиш давомида қўмита раиси ходимлардан креатив ғоя ва таклифлар кутишини, ҳар бир таклиф эътибордан четда қолмаслигини айтиб ўтди.
Bugun Davergeodezkadastr qo‘mitasi tomonidan “MUQAYYAS GROUP” MCHJ hamda “PRECISE” xususiy korxonasiga “Geodeziya faoliyati uchun” litsenziyalar topshirildi.

Batafsil 👇👇 👇
https://ygk.uz/uz/node/1551
Президент Шавкат Мирзиёев банк секторини трансформация қилиш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу жараённи фаоллаштириш, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации банковского сектора.
Указано на необходимость ускорения этого процесса, инвентаризации не свойственных банкам функций, повышения качества их кредитного портфеля и проектов.
Подчеркнута необходимость самостоятельного привлечения коммерческими банками финансовых ресурсов без государственной поддержки.

#Mirziyoyev #yigilish #banklar #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter