Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Нафс жиловланмас экан, инсон жарга яқин борверади
Ҳикоят қиладиларким, бир куни Ҳазрати Умар (р.а) сув тўлдирилган мешни орқалаб келарди. Ўғли отасини бу аҳволда кўриб:
— Нега бундай қилдингиз, отажон? Биз олиб келар эдик, — деди.
Ҳазрат Умар (р.а.):

Telegraph
Нафс жиловланмас экан, инсон жарга яқин борверади
Ҳикоят қиладиларким, бир куни Ҳазрати Умар (р.а) сув тўлдирилган мешни орқалаб келарди. Ўғли отасини бу аҳволда кўриб: — Нега бундай қилдингиз, отажон? Биз олиб келар эдик, — деди. Ҳазрат Умар (р.а.): — Нафсим ҳаддан ошиб кетгандай бўлди. Ич-ичимдан ҳаддимдан…
Forwarded from GEOINFOCOM
ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР БЕРИЛАДИ
Президентнинг 18.05.2020 йилдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарори қабул қилинди.
20.05.2020 йилдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан томорқа ер участкалари самарадорлигини оширишни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш учун субсидиялар ажратилади.
Субсидиялар қуйидаги миқдорларда ажратилади:
1) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
🔸енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – 30 БҲМгача;
🔸суғориш воситалари харид қилиш учун – 10 БҲМгача;
🔸уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – 3 БҲМгача;
2) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – 10 БҲМгача.
Бунда қуйидагилар белгиланди:
🔸қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;
🔸қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.
Субсидиялар ажратиш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун субсидиялар ва грантлар ажратиш тартибини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилади.
Манба
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/geoinfocom

nrm.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020 й. ПҚ-4716-сон "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020 й. ПҚ-4716-сон Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарори NRM.UZ порталида. Бу ерда «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2020…
#Uchrasuvlar_2020
Rossiya Federatsiyasining Davlat royxatiga olish, kadastr va kartografiya federal xizmati, Davyergeodezkadastr hamda Davlat soliq qo’mitalari ishtirokida videokonferensiya bo’lib o’tdi

Rossiya Federatsiyasining Davlat royxatiga olish, kadastr va kartografiya federal xizmati, Davyergeodezkadastr hamda Davlat soliq…
2020 yil 21 may kuni Rossiya Federatsiyasining Davlat royxatiga olish, kadastr va kartografiya federal xizmati rahbarining o’rinbosari A. Shteynikov, Rossiya Federal soliq xizmati Xalqaro hamkorlik va valyuta nazoratini boshqarish bo’limi boshlig’I Yu. Duxovnova…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда. Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.
Ушбу улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2020 йил 21 май

#kun_tarixi
22-May. 1990 yil 22-may kuni Microsoft 640 K xotira poligonini buzgan birinchi operatsion tizim Windows 3.0-ni sotishni boshladi. Ikki hafta ichida 100 mingdan ortiq nusxalar 150 dollarga sotildi. Kelajakda sotilgan nusxalar soni 10 milliondan oshdi.
Microsoft Windows 3.0-ga bir qator oddiy dasturlarni qo'shdi. Masalan, bloknot, Write matn muharriri va kalkulyator. Shuningdek, "Soltaire" o'yini Windows 3.0 da paydo bo'ldi va platforma foydalanuvchilariga kompyuter sozlamalarini o'zgartirish va MS DOS uchun yaratilgan matnli dasturlarni ishga tushirish imkoniyati berildi.
MS DOS-ning zerikarli matnli interfeysidan farqli o'laroq, Windows 3.0-da har bir dasturga tegishli belgi biriktirilgan. Ilovani ishga tushirish uchun ikonkani tanlab, ustiga bosish kifoya edi. MS DOS buyruq satri interfeysidan farqli o'laroq, Windows 3.0 foydalanuvchisi ekranda ko'rinadigan barcha ob'ektlarga tasodifiy kirish huquqiga ega.

ЭЛЕКТРОН ВА ҚОҒОЗ ШАКЛДАГИ ҲУЖЖАТНИНГ БИР ХИЛ ЮРИДИК КУЧГА ЭГАЛИГИНИ НОТАРИУС ТАСДИҚЛАЙДИ
Сўз нотариал тасдиқланадиган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар ҳақида бормоқда. Тегишли тартиб-таомил Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб нотариуслар ваколатлари кенгайтирилди. Энди улар:
🔸медиатор вазифасини бажаради;
🔸фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлайди;
🔸муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;
🔸электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди.
Электрон ва қоғоз шаклидаги ҳужжатларга батафсил тўхталиб ўтамиз. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда нотариал тартибда тасдиқланган электрон шаклдаги аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларнинг қоғоз шаклда тақдим этилган ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайди.
Бунда тартиб-таомил ҳужжат унинг номидан тасдиқланган ёки унда тараф сифатида иштирок этган шахснинг мурожаатига асосан амалга оширилади. «Нотариус» тизимидаги нотариус бошқа нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатнинг файл кўринишини уни ноёб рақами (ёки бошқа шу каби маълумотлари) орқали электрон файл кўринишида ўтказиб олади. Нотариус томонидан ҳужжат қоғозга чиқариб олинганидан кейин унинг асл нусхаси билан бир хил юридик кучга эга эканлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзув ёзиб қўйилади. Ҳужжатларнинг бир нусхаси мурожаат қилувчига берилади, иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.
Қуйидагиларнинг бир хилдаги юридик кучга эга эканлиги тасдиқланмайди:
🔹оддий ёзма шаклда амалга оширилган битимнинг электрон шакллари;
🔹шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар қоғоз шаклдаги ҳужжатлар билан.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 04.01.2019 й. 3113-сон билан…
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома АВ томонидан 04.01.2019 й. 3113-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 04.01.2019 й. 2-мҳ-сон буйруғига 1-илова NRM.UZ порталида. Бу ерда «Нотариуслар томонидан нотариал…
#Расмий_муносабат
"Фермернинг ери ғайриоддий тарзда тортиб олинди. Қўшкўпир туман ҳокимлиги фермернинг имзосини қалбакилаштирган бўлиши мумкин" мавзусидаги мақолага расмий муносабат
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇
Telegram Instagram YouTube Facebook

Teletype
"Фермернинг ери ғайриоддий тарзда тортиб олинди. Қўшкўпир туман ҳокимлиги фермернинг имзосини қалбакилаштирган бўлиши мумкин" мавзусидаги…
Қўшкўпир тумани Хонобод қишлоғи ҳудудидаги “Иззат” фермер хўжалигига (раҳбари Ражабов Иззат) жами 101,0 гектар шундан экин ери 88,1...
#yer_nazorati
Хабарингиз бор юртимиздаги карантин сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб кундан кунга ортмоқда.
Халқимизнинг хирмони тўла бўлиши учун барча бир ёқадан бош чиқариб ишлаши кераклиги қайта қайта айтилмоқда.
Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл, Тошкент, Зангиота, Бўстонлиқ, Паркент ва Қибрай туманларидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолатини ердан фойдаланувчилар ва 4 секторлар кесимида хатловдан ўтказиш тўғрисидаги топшири ижросини таъминлаш мақсадида Давергеодезкадастр қўмитасида алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилиб ушбу туманларда тўлиқ хатловлар ўтказилди.
Хатлов натижасида ушбу 6 та туманда 165 та ҳолатда 3596 гектар майдондан белгиланган мақсадлар учун фойдаланмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқланиб, бартараф этиш ва тегишли масъулларга чора кўриш учун 4 та сектор раҳбарларига тақдим этилди.
Бундан ташкари ишчи гурухини амалга оширган чора тадбирлари натижасида 2540 гектар экин ерига қишлок хўжалиги экинларни ўз вақтида экилиши таъминланди.
Миришкорлар орасида ўз меҳнатлари билан халқимиз ривожига ҳисса қўшиш учун бор шижоати билан ҳаракат қилмаётган инсонлар хам учрамоқда.
Азиз фермерлар, юртдошлар Сизга берилган хар бир қарич ердан, хар бир имкониятдан оқилона ва тўлақонли фойдаланишни унутманг!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давергеодезкадастр қўмитасида давлат тили ҳақидаги қонун ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширлаётган ишлар тўғрисида раис маслаҳатчиси Ихтиёр Эргешов маълумот берди.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Тўғридан-тўғри эфир: Кадастр тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада аҳолига яратилаётган қулайлик ва жорий этилаётган тартиблар
Facebook орқали томоша қилиш
YouTube орқали томоша қилиш
Спикерлар: Ҳамид Бақоев - вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, Элмир Иззатов - вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси ер тузиш ва топография бўлими бошлиғи, Абдукарим Тойиров - вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш шўъбаси бошлиғи, Рустам Астанов - вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳуқуқшуноси, Акобир Асадов - “Ермулккадастр” давлат корхонаси Бухоро шаҳар филиали бошлиғи
Аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube

23-May. Ozarbayjon Ekologiya va Tabiiy resurslar Vazirligi ishchilari kuni. Ozarbayjon Respublikasi Prezidenti Ilhom Aliyevning 2007 yil 16 maydagi farmoyishi bilan Ozarbayjon Ekologiya va tabiiy resurslar vazirligi xodimlari kuni professional bayram sifatida belgilangan. 23 may ushbu bayram kuni sifatida tanlandi, chunki 2001 yil shu kunda Prezidentning 485-sonli qarori bilan mamlakat hukumatidagi tarkibiy islohotlarga muvofiq Ozarbayjon Ekologiya va tabiiy resurslar vazirligi tashkil etildi. Ozarbayjonda mamlakat aholisi e'tiborini ekologiya va atrof-muhit muammolariga jalb qilish maqsadida 23 may ekologiya va tabiiy boyliklar kuni sifatida nishonlanadi. Ushbu kunda ko'pincha turli xil tadbirlar bo'lib, ular odamlarni o'z vatanlari va umuman sayyora tabiatiga ehtiyot bo'lishga undaydi.
Biz ushbu bayram bilan Ozarbayjonlik xamkasblarimizni muborakbod etamiz.