Kadastr - Live
4.62K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Давлат хизматлари марказлари томонидан янги кўринишдаги кадастр паспортлари берилмоқда

Батафсил
: 👉https://human.uz/site/inner/3662

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ЕР АЖРАТИШДА ТОПОСУРАТГА ОЛИШ КАБИ ХИЗМАТЛАРНИ ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИЛИШИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида
бугун бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида хусусий секторга хизматларни ўтиказишга ҳам тўхталиб ўтилди. Чунончи, йил бошида хусусий нотариусликка рухсат берилгани натижасида 617 та давлат нотариуси хусусий бўлди ва бюджетдан берилаётган 200 миллиард сўм иқтисод қилингани қайд этилди.

Худди шунингдек, ҳозирги кунда давлат идоралари кўрсатаётган кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ер ажратишда топосуратга олиш каби хизматларни хусусий секторга ўтказилса, минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#DKGKMM #samaradorlik

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида ҳодимларнинг иш самардорлигини янада ошириш, уларни ўз мехнатлари ва ҳаракатларига яраша муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш мақсадида KPI тизими жорий этилиб, унга кўра ҳар бир ҳодим қўйилган вазифасини ижросини таъминлашдаги ташаббускорлигига қараб рағбатлантириш ёки чора кўриш йўлга қўйилди.

KPI (инглизчадан “Key Performance Indicator”) корхона фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўлиб, унинг мақсадларига эришишида ёки самарадорликни янада оширишга ёрдам беради.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from ANDIJON KADASTR
​​Андижонда пластик карта шаклидаги кадастр паспорти берилиши бошланди

20 майдан бошлаб, Андижон вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини бериш бошланди.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини (янги намунадаги кадастр паспорти) берилиши назарда тутилган эди.

Шунга кўра, 20 майдан бошлаб водийдаги фуқаролар Давлат хизматлари марказларига кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат этилганда, янги намунадаги кадастр паспортини бериш бошланди.

Янги намунадаги кадастр паспортининг афзаллиги шундаки, аввало, барча кадастр маълумотлари бир жойда ягона маълумотлар базасида сақланади. Смарт карта ичидаги маълумотлар онлайн равишда базага уланган ҳолда кўрилади. Уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда электрон қайд этиб борилади ҳамда электрон кадастр тарихи вужудга келади. Смарт карта йўқолиб қолса ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган вазиятларда эса масофадан туриб блокланади ва қисқа вақт ичида янги кадастр паспорти тақдим этилади. Геопортал билан интеграция натижасида уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисида ўта аниқ маълумот Смарт картадан жой олади. Махсус мобил илова орқали кадастр паспорти маълумотларини кўриш имкони яратилади. Бунинг учун Смарт картани телефонга яқинлаштириш кифоя.

Ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифалар👇
Web sayt | Telegram | Facebook| Twitter | Instagram
21 МАЙ – РОССИЯДА “БТИ” ХОДИМЛАРИ КУНИ

Ҳар йили 21 май куни
барча россиялик инвентаризациячилар ва БТИ мутахассислари ўзларининг касб байрамларини нишонлашади.

БТИ (“техник инвентаризация бюроси”) деярли барчага таниш, ва умр бўйи камида бир марта бўлса ҳам БТИ мутахассисига мурожаат қилмаган одам бўлмаса керак.

Россияда БТИ - янги уй-жой қурилиши, эскирган уй-жойларни бузиш ёки таъмирлашга бўлган эҳтиёжни баҳолаш, уй-жой фондининг техник хусусиятлари бўйича батафсил статистик маълумотларни тўплайди. БТИ мутахассислари битимларни тузиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этиш орқали мулкни ҳуқуқий расмийлаштиришга ёрдам беради.

Ўзбекистонда 21 май – “Кутубхоначилар куни” деб белгилаш таклифи Президентнинг 07.06.2019й.даги ПҚ-4354-сон қарори билан маъқулланган, бунда кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган.

Каналга уланиш 👇👇👇
👉 https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
#kun_tarixi
21-May. 1904 yil. Parijda FIFA Xalqaro futbol federatsiyasi tashkil etilgan. Xalqaro futbol musobaqalarining soni tobora o'sib borishi sababli, butun dunyo futbolini boshqarish uchun yagona tashkilotni yaratish zarurati XX asr boshlarida paydo bo'ldi. Natijada 1904 yil 21 mayda Parijda Xalqaro futbol federatsiyasi tashkil etildi, uning asosiy maqsadi milliy futbol federatsiyalarini birlashtirish va jahon miqyosidagi musobaqalarga hissa qo'shish edi. FIFAning birinchi prezidenti Robert Guerin edi.
FIFA hozirda 211 milliy futbol uyushmalariga ega bo'lgan global futbol hamjamiyatiga aylandi. FIFA qarorgohi Shvetsariyaning Tsyurix shahrida joylashgan. FIFA boshchiligida dunyo miqyosidagi barcha futbol musobaqalari, shu jumladan FIFA Jahon kubogi, ayollar, yoshlar va yoshlar o'rtasidagi musobaqalar, Konfederatsiyalar kubogi va klublar o'rtasidagi jahon chempionati o'tkaziladi.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ўзбек тилини ўрганиш учун бепул ресурслар

Кўпчилик: “Ўзбек тилини ўргатувчи манбалар йўқ” деяпти. Мен бор-йўғи бир соат вақт сарфлаб, интернет орқали қуйидаги бепул манбаларни топдим. Албатта, бу ишни мутахассислар (методист ва педагоглар) амалга ошириши керак. Айни кунларда Давлат тилини ривожлантириш департаменти ва Ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги Малака ошириш институти тизимли ва илмий асосланган тарзда манбалар рўйхатини тузиш устида иш олиб бораётганидан хабарим бор. Натижаси тез орада чиқиб қолса керак. Ҳозирча тилни ўрганишга имкон йўқ деяётганларга учун ушбу адабиётлар ва видеодарсларни тавсия қилиб туришингиз мумкин.

ҚЎЛЛАНМАЛАР
1. Исматуллаев Х. Самоучитель узбекского языка

2. Батырова М.А., Данияров Р.Д., Киссен Е.А., Мирзаева И.Р. Учимся говорить по-узбекски. Русско-узбекский разговорник

3. Rasulov R., Usmonov M., Mirazizova A. O'zbek tili

4. Громатович К.Д. Учебник узбекского языка

5. Киссен И.А., Рахматуллаев Ш.У. Узбекский язык для взрослых

6. Сорокина Т.С. (отв. ред.) Узбекский язык для стран СНГ

7. Сорокина Т.С. (отв. ред.) Узбекский язык для стран СНГ (Аудиоприложение к курсу)


ЛУҒАТЛАР
8. Азизов О., Ризаева З. Узбекско-русский словарь

9. Электрон луғат

10. Акобиров С.Ф., Магруфов 3.М., Маматов Н.М. и др. Русско-узбекский словарь. Том 1, 2.

11. Кары-Ниязов Т.Н., Боровков А.К. Узбекско-русский словарь

ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР
12. 1000 та русча-ўзбекча сўз

13. Ўзбек тили 47 кунда

14. Узбекский язык для вас

15. Учить узбекский язык

@shahnozxon
Бўстонлиқ тумани ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилмоқда
#ер_назорати
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудининг асосий қисми ер фондининг табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига киради. Бундан ташқари тоғлик ҳудудлари кўплигини ҳисобга олсак ёғимгарчилик миқдори кўп бўлади. Шундан келиб чиқсак дарё, сув ва автомобил йўлларининг муҳофаза зоналари атрофидаги қурилишлар тегишли меъёрлар асосида олиб борилиши лозим.
https://teletype.in/@tvkad/JKn7GMXsf
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter