Kadastr - Live
4.57K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Ердан самарали фойдаланиш вақти келди!

Томорқа хазина деб бежиз айтилмаган. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, айниқса, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалардан унумли фойдаланиш айни дамдаги замон талаби.

Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ихтиёрида 2,5 сотих экин ер майдони мавжуд бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш учун 1,5 сотих қисмига картошка ва 1,0 сотих қисмига помидор кўчатлари экилади,- дея таъкидлайди корхона раҳбари Н.Сидиков .
Ахир ердан бир йилда икки, уч мартагача ҳосил олиш мумкин. Кишида иштиёқ, меҳнатга ҳавас бўлса бас — ўз ҳаётини ўзи фаровон қила олади. Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ.

Манбаа: Жиззах вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси матбуот хизмати.
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
Tog'li o'rmonzorlarning 3D xaritasi. O'rmonlar qancha balanda joylashsa shuncha CO2 tutuvchanaligi yuqori bo'ladi.

https://t.iss.one/tstm_duk
Сенат томорқа бўйича жарима қўллаш ҳақидаги қонунни маъқулламади
Таҳлилларга кўра, биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

Туман, шаҳар ҳокимлари ваколатга эга бўлмаса-да, қонунга зид равишда бино-иншоотларни балансга олиш тўғрисида, ер участкасини ажратиш ваколати уларга берилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда ажратилаётган ер майдонини тўлақонли ўрганилишини таъминламасдан ер ажратиш юзасидан қарорлар қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Ахборот технологиялари қишлоқ хўжалиги, ерни ҳисобга олиш ва мониторинг қилишда ҳам жуда қўл келиши, ерни космик зондлаш орқали экин майдонлари, вегетация жараёни, ернинг мелиоратив ҳолати ва минераллашув миқдорини ўрганиш мумкинлиги, бу агротехник тадбирларни аниқ белгилаб, ҳосилдорликни 25-30 фоизгача ошириш имконини бериши таъкидланди.

Мутасаддиларга ер майдони ва сув ҳисобини юритишнинг электрон тизимларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигида экинларни жойлаштиришдан тортиб, сотувгача бўлган жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

t.iss.one/ygk_uz
#Yer_kodeksi

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Расмий муносабат
#расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда ноқонуний равишда қурилган қурилмалар кўп жойларда бузилаётганлиги, лекин Бекобод тумани “Хос” худудида суғориладиган экин майдонида ноқонуний қурилмалар бузилмаётгани бўйича мурожаат юзасидан расмий муносабат.
https://teletype.in/@tvkad/E1EW6MuIj
Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

10 май ҳолатига кўра 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.
5969 турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

СУВ ТОШҚИНИ ОҚИБАТИДА ТАЛОФАТ КЎРГАН АҲОЛИ УЙЛАРИНИНГ КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИ БЕПУЛ ТАЙЁРЛАБ БЕРИЛИШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.