Kadastr - Live
4.61K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланади.

Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони 2 баробарга ошиб, 1 миллиард 600 миллионга етади.

Мамлакатимизда ички талабни тўлиқ таъминлаш билан бирга экспортни ошириш учун ҳам катта имкониятлар бор. Сўнгги уч йилда соҳада манфаатдорликни ошириш, оддий қилиб айтганда, деҳқон ва фермерни бой қилиш учун барча масалалар ҳал қилиб берилди.

Энди мутасадди раҳбарлару миришкорлар ҳам ҳосил ва даромадни кўпайтириш учун янгича ишлаши зарур.

Бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади.

Пандемия ва карантин қанча вақт давом этишидан қатъи назар, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи камаймайди. Шу боис мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилмоқда.

Йиғилишда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туман, 86 та кластер ва 125 та кооператив бу борада етакчи бўлиши кераклиги таъкидланди. Боғ ва токзорларда қатор оралари, такрорий майдонларнинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиб, 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.
Маҳсулот ҳажмини ошириш учун жорий йилда 124 минг гектар оборотдан чиққан ерларни тўлиқ ўзлаштириш лозим.

Бугунги кунда Бахмал туманида 3 минг гектар, Қўшработ туманида 5 минг гектар, Бешариқ туманида 2 минг гектар оборотдан чиққан ерда қудуқлар қазилиб, боғ ва токзорлар барпо қилиш бошланган. Бундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш, сув чиқариб, лалми ерларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бу мақсадлар учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги жамғармаларига 300 миллиард сўм ажратилади. Ташкил этилган боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йилгача лизинг асосида берилади.

Яна бир йўналиш – ўзлаштирилган ернинг ижара ҳуқуқи муайян озиқ-овқат турини етиштириш шарти билан 5-10 йилга сотилади. Бундан тушган маблағ янги ерларни ўзлаштиришга сарфланади.
Ҳар йили мамлакатимизга 300 минг тоннага яқин картошка, шунингдек, 10-15 минг тонна уруғлик картошка чет элдан олиб келинади.

Шу боис Қўрғонтепа, Бахмал, Зомин, Шаҳрисабз, Китоб, Янгиқўрғон, Булунғур, Бўстонлиқ туманлари уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farg'ona viloyanti namunali tomorqachisi Ortiqali Nazirovning bugungi kunda tomorqadan foydalanish to'g'risidagi fikrlari.
"Afsuski, ayrim shifokorlarimizda loqaydlik va beparvorlikka berilish holatlari kuzatilmoqda. Toshkent shahrining Yunusobod tumanida yashovchi fuqaro 19-mart kunidan 4-aprel kuniga qadar, ya’ni 16 kun mobaynida tana harorati ko‘tarilib, holsizlik sezayotganligi bois 4 marta Yunusobod tumanidagi 51-sonli oilaviy poliklinikaga va 7-sonli shahar klinik shifoxonasiga murojaat qilgan.

Shifokorlar unga tibbiy yordam va muolajalar ko‘rsatib, uyiga ketishiga ruxsat berishgan. Ushbu fuqaroning sog‘lig‘i og‘irlashib, beshinchi marta shifoxonaga murojaat qilganidan so‘ngina undan virusologik tekshiruv uchun namuna olingan. Tekshiruv natijasiga ko‘ra, unda koronavirus aniqlanib, u va u bilan muloqotda bo‘lgan 30 dan ortiq fuqarolar karantinga olindi.

Ming afsuski, hozirda u bilan muloqotda bo‘lgan hamshira va boshqalarda ham koronavirus aniqlanmoqda"

Sodiqjon Berdialiyev, Bosh prokuratura Ichki ishlar organlarida qonunchilik ijrosi ustidan nazorat boshqarmasi boshlig‘i.
ҲОКИМИЯТЛАР ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Ҳукумат томонидан кеча, 14 апрель куни 218-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

🔸 1993 йил 18 сентябрдан 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган қарорлар 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказилиб, тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

🔸 2021 йил 1 январга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - “E-qaror” тизимини синов тариқасида ишга туширилади.

🔸 2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида “E-qaror” электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади;

🔸 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилади.

“E-qaror” электрон тизими бўйича:

❗️ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “E-qaror” электрон тизимига эгалик қилади ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

❗️Адлия вазирлиги қарорларни фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнининг доимий мониторингини олиб боради.

❗️Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари “E-qaror” электрон тизими орқали тўлиқ амалга оширилиши бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга оширадилар.

👉 Қарорнинг тўлиқ матни...

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фармацевтика компаниялари ва лабораториялар ишлаб чиқишни бошлаган вакциналарнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Учта препарат клиник синовлардан ўтказилмоқда. Бироқ, баъзи мутахассислар вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича қабул қилинган тартиб қисқаргани хавфсиз эканига шубҳа билан қарамоқда.

Оксфорд олимлари жамоаси cентябрь ойидаёқ коронавирусдан вакцинани чиқармоқчи. Бу энг оптимистик сценарий, аммо тадқиқотчилар ишлари муваффақиятли бўлишига ишонмоқда.

манба
Forwarded from GEOINFOCOM
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ «АҚИЛЛИ НИҚОБ»НИ ИХТИРО ЭТДИЛАР

Бу ниқоб сезиш функсияси орқали автоматик тарзда инсон ҳароратни ўлчаш, йўталиш ва нафас қисилиши каби маълумотларни махсус илова орқали смартфонга юборади.

Университетнинг 4-курс талабалари Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшииб, «ақилли ниқоб»ни яратдилар.

Уларининг фикрига кўра, бундай ниқобни қайта ва қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўталиш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсорлар орқали аниқлаб бера олади.

Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этган кўрсаткични смартфонга юборади ва илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди.

Ҳарорат 38,5 бўлиб, у тез-тез йўталса ва нафас олиши қийинлашса дастур COVID-19 бўйича шубҳа ҳақида сигнал беради.

Айни дамда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
Forwarded from ANDIJON KADASTR
Andijon viloyatida qadamma-qadam shuningdek dronlar yordamida monitoring ishlari davom ettirilmoqda.

Andijin viloyati Yer resurslari va davlat kadastri bo'limi hodimlari hamda tegishli mutasaddi tashkilotlar ishtirokida viloyatning Andijon, Shaxrihon hamda Asaka tumanlarida bog'dorchilik-uzumchilik yo'nalishida faoliyat ko'rsatayotgan fermer xo'jaliklari bog', tok qator oralari tumanda istiqomat qilayotgan bugungu kunda ishsiz qolgan fuqarolarga vaqtinchalik foydalanish huquqi bilan ajratib berilmoqda.
Shuningdek ajratib berilgan yer maydonlariga aholi tomonidan qishloq xo'jaligi oziq ovqat mahsulotlari ekilishi rejalashtirilmoqda.

@andijonkadastr
Томорқа ерлардан унумли фойдаланмаган фуқароларга қандай чора кўрилади?

Томорқага ўз танлови асосида бирон-бир қишлоқ хўжалик экини экмаган фуқаролар аввал огоҳлантирилади. Кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинади.

Парламент қуйи палатасининг 2020 йил 16 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа билан ушбу кодексни янги 65-1-модда билан тўлдириш таклиф қилиняпти. Унга мувофиқ, томорқа ерлардан унумли фойдаланмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Яъни, томорқага ўз танлови асосида бирон-бир қишлоқ хўжалик экини экмаган фуқаролар аввал огоҳлантирилади. Кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинади. Агар мазкур ҳолат маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бу қиймат уч бараваридан беш бараваригача миқдорда бўлиши белгиланмоқда.