Kadastr - Live
4.69K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Биз биргаликда коронавирусни тозалик билан енгамиз!
COVID-19 коронавирусидан ҳимояланиш бўйича асосий чораларга ҳар иш кунида амал қилинмоқда.
Қашқадарё вилоят “Ермулккадастр” ДК ходимлари кунлик меҳнат самарадорлиги билан бирга санитария-гигиена қоидаларига риоя этмоқдалар.
Муҳими,ортиқча ваҳималардан холи...!
Институт қошида янги илмий журнал таъсис этилди.

Бу ҳақда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг телеграм каналида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича,
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ташаббуси билан институт қошида "Тупроқшунослик ва агрокимё" илмий журнали таъсис этилган.

Мазкур журнал институт салоҳиятини кўтариш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, олимлар ва илмий тадқиқотчиларнинг инновацион тадқиқот натижалари, соҳамизда ва дунёда бўлаётган янгиликлар, изланишлар, тадқиқотлар тўғрисида кенг ёритиб боришни мақсад қилган.

Илмий журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Институт республикамиздаги олимлар, ёш мустақил тадқиқотчилар, илмий изланишда бўлган барчани ҳамкорликка чорлайди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Прокуратура ва ички ишлар органлари тузилмасига янги лавозимлар киритилди

“Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4643-сон, 18.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари белгиланди.

Бош вазир ўринбосари, жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишни таъминлайди.

Қарорга кўра, Бош прокуратура тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:

Бош прокурор ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари;

Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимлари киритилди.

Шунингдек, экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш каби бир қатор вазифаларга масъул бўлган ички ишлар вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бош прокуратуранинг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Қарорга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ҳақиқий аҳволни ўрганиш учун Давергеодезкадастр ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколатига эга бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
10 трлн сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма шакллантирилади. Солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича енгилликлар берилади, бюджет ссудалари ажратилади. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на уровень жизни населения и отрасли экономики.
Создается Антикризисный фонд в объеме 10 трлн сумов. Определены задачи по предоставлению налоговых каникул и преференций по кредитной задолженности, выделению бюджетных ссуд. Будет объявлен мораторий на налоговые проверки до конца года.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #imtiyozlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
77 миллион 500 минг сўм миқдорида пора олаётган ходим қўлга олинди

➡️ https://bit.ly/33AerkW

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
​Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони

https://bit.ly/39aWLxu

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Тошкент вилояти Пискент туманида ер назорати

Тошкент вилояти Пискент туманида ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланишга қайтарилмоқда.
https://teletype.in/@tvkad/n04gsQTOi
Короновирус туфайли саёҳатларни чеклаган мамлакатлар


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
19 март куни коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишиПрезидент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган муҳим янгилик ва ташаббуслар