Kadastr - Live
4.47K subscribers
4.53K photos
728 videos
16 files
3.01K links
Кадастр соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлинг.
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Тошкентда Ўзбекистон фуқароларининг коронавирус инфекцияси юзасидан туғилган саволларига ўз вақтида жавоб қайтариш мақсадида 1003 рақами билан колл-центр ташкил этилган.

Ушбу марказда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 200дан ортиқ малакали мутахассислари томонидан жавоб қайтарилмоқда.

Бу ерда 6 сменадан иборат туну кун навбатчилик йўлга қўйилган, мутахассислар учун барча зарур шароит яратилган.

Бир сутка давомида 20 мингдан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларига жавоб қайтарилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: Коронавирус: Ўзбекистон аҳолисини ўйлантираётган 7 саволга 7 жавоб

Kun.uz коронавируснинг Ўзбекистонга кириши билан боғлиқ юзага келган вазият юзасидан жамоатчиликда пайдо бўлган энг муҳим етти саволга жавоб топишга ҳаракат қилди.

1-савол. Карантин сабаб боласи боғчага бормаганлар ишга чиқадими?

Жавоб:
Қонунчиликка кўра, карантинда болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

2-савол. Карантин сабабли озиқ-овқат тақчиллиги бўлмайдими?

Жавоб:
Йўқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари етишмай қолиши ҳақидаги гаплар асосли эмас. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, мамлакатда озиқ-овқат захираси етарли, ваҳимага ўрин йўқ.

3-савол. Ўзбекистондаги бозорлар ёпиладими?

Жавоб:
Республика бўйича бирорта бозор ёпилмайди. Ҳаммаси қандай иш режимида ишлаётган бўлса, шу иш режимида давом эттиради.

4-савол. Карантин сабабли маҳсулотлар импорти тўхтатиладими?

Жавоб:
Импортдан келадиган маҳсулотларга ҳеч қандай чеклов йўқ. Давлат божхона қўмитаси раисининг айтишича, республикага кириб келаётган бирорта озиқ-овқат маҳсулотлари тирбандлиги, санитар назорат сабабли ортиқча вақт ушланиб қолиши ҳолатлари йўқ.

5-савол. Вилоятлардаги шифохоналар коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёрми?

Жавоб:
Тайёр. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, вилоятлардаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган, ҳар бир шифохонада юқори компетенцияга эга мутахассислар мавжуд.

6-савол. Карантин вақтида Ўзбекистонда диний маросимлар чекланадими?

Жавоб:
Ҳа. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан юртимиздаги мусулмонларга мурожаат ва чақириқ билан чиқди.

7-савол. Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйиладими?

Жавоб:
Йўқ. «Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз», – деди ҳукумат раҳбари А. Арипов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from GEOINFOCOM
ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИДА

Айни пайтда Очиқ маълумотлар порталига 130 тадан ортиқ давлат органлари томонидан 12 мингга яқин очиқ маълумотлар тўплами киритилган.

Ўз навбатида, Давергеодезкадастр қўмитаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида ҳозирги кунда порталда бир қатор маълумотлар бирликлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилди. Очиқ маълумотлар порталида Давергеодезкадастр қўмитасининг 100 дан ортиқ турдаги маълумотлар тўплами жойлаштирилди.

Ҳозирда Ҳукумат топшириғи билан “Очиқ маълумотлар глобал индекси”, “Очиқ маълумотлар барометри” халқаро рейтингларида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш мақсадида жаҳон стандартларига жавоб берувчи очиқ маълумотларни ривожлантириш бўйича порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган маълумотлар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/geoinfocom
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

каналга аъзо бўлиш
t.iss.one/ygk_uz
Kadastr - Live pinned «ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР! Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин: (қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари…»
Darakchi gazetasiga muhbirining Davyergeodezkadastr qo'mitasi raisi o'rinbosari SH.Habibullayev bilan suhbati.
#21ta_kadastr
Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri bu hududlarning toifalari va turlari, ularning jug‘rofiy holati, miqdor va sifat xususiyatlari, ekologik, iqtisodiy, ilmiy, ma'rifiy va boshqa jihatdan ahamiyati to‘g‘risidagi, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar haqidagi, shuningdek yer uchastkalarining ijarachilari va mulkdorlari haqidagi ma'lumotlarni o‘z ichiga oladi.

Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar davlat kadastri Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qo’mitasi tominidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 430 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 395 tani tashkil etadi.
Ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳи Қибрай туманида.

#ер_назорати

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш шўъбаси ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат Ер қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишчи гуруҳи Қибрай туманида ўз фаолиятини давом эттиради.
https://teletype.in/@tvkad/cz5CDvg_
Forwarded from Sirdaryo Yermulkkadastr D.K.
Гулистон шахар СЭОМ ходимлари томонидан Сирдарё вилоят "Ермулккадастр" Давлат корхонасида профилактика максадида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Bizning rasmiy sahifalarimiz 👇 Sirdaryokadastr.uz

facebook telegram instagram
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
СУРХОНДАРЁДА 10 ДАН ОРТИҚ ЕР ТУЗИШ ВА КАДАСТР СОҲАСИДА РАҲБАР ВА МУТАХАССИС ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚАТЪИЙ ВА ИНТИЗОМИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Маълумки сўнгги вақтларда мамлакатимизда ерларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олиш, айниқса экин ер майдонларини талон-тарож қилишга нисбатан кенг миқёсда кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
Бунда энг асосий мақсад ноқонуний ўзлаштириб олинган ерларни қайтариш, бу каби қонун бузилишларига келгусида йўл қўймаслик ҳисобланади.
Бу борада Сурхондарё вилояти прокуратураси бошчилигидаги ер тузувчилар, кадастр ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг жойлардаги МФЙ раислари ва фаоллари билан биргаликдаги тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳамда изчил чора-тадбирлари натижасида биргина Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалик ердари қайтарилишига эришилди. Шу жумладан уй-жой ва турли мақсадларда эгаллаб олинган 324 гектар экин ерларининг 132 гектари (41 %) қайтарилди.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати жорий йил 18 март куни қўмита раиси ва вилоятдаги ер тузиш ва кадастр корхоналари раҳбар ходимлари иштирокида танқидий муҳокама этилди.
Бунда мазкур йўналишда жонбозлик кўрсатмаётган Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод туман ер тузиш бўлимлари ва кадастр корхоналари жиддий танқид остига олинди.

Йиғилиш натижаларига кўра 5 нафар идора раҳбари ишдан олинди, 6 нафар раҳбарга нисбатан бошқа интизомий чоралар кўрилди.

Кадастр тизимида тозалаш ишлари бошлаб юборилганидан хабарингиз бор.

Бунгача Давергеодезкадастр қўмитаси раиси Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва бошқа вилоятларда бўлиб ўз ишига совуққонлик билан ёндошган, юклатилган вазифаларни сифатсиз бажариб лаёқатсизликка йўл қўйган бир нечта раҳбар ҳамда ходимларни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди.


КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИШ
t.iss.one/ygk_uz