Yashnobod tuman hokimligi Matbuot xizmati
814 subscribers
5.21K photos
709 videos
9 files
1.66K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🚧Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

Толимаржон ва Фарғона йўли кўчалари кесишмасида олб бориаётган йўл таъмирлаш ишлари сабабли 31 январга қадар қуйидаги ҳаракатланиш йўналишлари ёпиқ бўлади:

1) Сайхун кўчасидан Фарғона йўли кўчасига тўғри чиқиш йўли;
2) Фарғона йўли кўчасидан Сайхун кўчасига тўғри тушиш йўли;
3) Толимаржон кўчасидан Фарғона йўли кўчасига бурилиш — «Ўзэлектроаппарат» заводидан «Фарғона» деҳқон бозори йўналишда;
4) «Ислом ота» масжидидан «Ўзбек қоғози» ОАЖ йўналишдаги дублёр йўли.

Мазкур йўл қисмида йўл таъмирлаш ишлари жараёнида транспорт оқимини тақсимлаш учун Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари оралиғидаги қайтиш йўл бўйлаб икки томонлама ҳаракатланиш очилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ватан ҳимояси, юрт мудофааси, тинчлик учун қалқон, хавфсизликка посбон бўлган шарафли касб эгалари бор. Куну тун огоҳ ва хизматда бўлган ҳарбийларнинг масъулияти, касбига садоқати ҳаммамиз учун аҳамиятлидир.

🇺🇿 Миллий армиямиз ишончимиз, фахру ифтихоримиздир. Мудом бор бўлинг азиз ҳарбийлар, ватан ҳимоячилари.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Курашни янада ривожлантириш мақсадида Яшнабод туманида «Прокурор кубоги» турнири ташкил этилди
#12jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мардлар қўриқлайди ватанни!

🎉14 январь - Ватан химоячилари куни муносабати билан Яшнобод туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳарбий тузилмалар фаолиятини таъминлаш базасида "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ҳарбийлар, санъат арбоблари, ёш чемпионлар ва 30-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Шу куни сўз олганлар ҳарбийларнинг тинч ва осуда хаётимизда тутган ўрни тўғрисида сўз юритишди.

-----

🎉По случаю 14 января - Дня защитника Отечества в Яшнабадском районе прошло мероприятие под девизом "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша". В мероприятии приняли участие военнослужащие, артисты, юные чемпионы и учащиеся 30-й общеобразовательной школы. Те, кто выступал в тот день, говорили о роли военных в нашей мирной и безмятежной жизни.

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👦🏻Ёшларга тадбиркорлик сабоқлари берилмоқда

🧑🏻Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ёшларнинг жамиятдаги ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу жумладан, 2020 йилнинг 25-декабрь куни “Ўзбекистон ёшлари форуми”да маъқуллаган “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида Яшнобод туманида ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилмоқда.

🧑🏻Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистан Савдо-саноат Палатаси, Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган ўқув курсларида “Ёшлар дафтари”га киритилган 23 нафар яшнободлик ёшлар тадбиркорлик соҳасида билим ва кўникмалар ҳосил қилишмоқда.

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi