Yashnobod tuman hokimligi Matbuot xizmati
807 subscribers
5.21K photos
709 videos
9 files
1.66K links
Download Telegram
🎁🎼Жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Яшнобод туманидаги Жўрабек маҳалласи ҳудудида жойлашган 52-сонли махсус ихтисослаштирилган мактабда "Ҳеч ким меҳр ва мурувватдан бебаҳра колмайди" мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда таълим муассасида таҳсил олаётган 130 нафар ўқувчига совғалар тақдим этилди ва концерт дастури уюштирилди.

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏬Бугун “Ишга марҳамат” мономарказида янги ташкил этилган Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш марказининг дастлабки йиғилиши ўтказилиб, унда Яшнобод туманидаги барча тўртта сектор раҳбарлари 100дан ортиқ ёшлар билан суҳбат уюштиришди.

🧑🏻‍🦱Суҳбат давомида ёшларни ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

👷🏻‍♂️Ёшлардан бир гуруҳи “Ишга марҳамат” мономарказида ташкил этилган ўқув курсларида ҳунар ўрганиш истагини билдиришди. Ўқиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар “Ёшлар дафтари”га кирган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
9 ЙИЛ ОЛДИН БЕКОР ҚИЛИНГАН НИКОҲ ТИКЛАНИБ, ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 16.05.2011 йилдаги СБ-225/11-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Ғ.Джураевдан ундирувчи М.Джураева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги 24.05.2011 йилда қўзғатилган ижро ҳужжати мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан тарафлар билан бўлим давлат ижрочилари ўртасида суҳбат олиб борилган. Суҳбатда қарздор ва ундирувчи 9 йилдан буён бирга яшамай қонуний ажрашганлиги, ўртада бир нафар вояга етмаган фарзандлари она тарбиясида улғайиб келаётганлигини билдиришган. Томонлар билан самимий суҳбат олиб борилиб, савобли ишга қўл урилди. 9 йилдан буён бирга яшамай қонуний ажрашган мазкур оила яраштирилди ҳамда жорий йилнинг 13 ноябрь кунидаги никоҳ шартномасига асосан никоҳдан ўтиб, ҳозирда бахтли оилалар сафида биргаликда яшаб келмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️Вояга етмаганлар ишлари бўйича Яшнобод туман идоралараро комиссияси тарбияси оғир, сабабсиз дарс қолдираётган ва таълим олиш жараёнида муаммоларга дуч келаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказди. Тафсилотлар "Yangi Davr" кўрсатуви ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан кенг жамоатчиликни туманда ишга туширилган ва яқин вақт ичида ишга туширилиши режалаштирилган йирик инвестицион лойиҳалар билан таништириш мақсадида медиа тур ташкил этилди. Тафсилотлар мазкур лавҳада.
🚧 Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

Атлетика федерацияси маълумотларига кўра, II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 6 декабрь куни соат 10:00 дан 14:15 га қадар қуйидаги кўчалар автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади:

— Афросиёб ва Ойбек кўчаларининг бир қисми – “Ўзбекистон” метро бекати чорраҳасидан Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;

— Абдулла Қодирий кўчасининг Истиқбол кўчасидан Абдулла Қодирий боғи яқинидаги айланиб қайтиш йўлигача (разворот) бўлган қисми;

— Бешёғоч кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;

— Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Бешёғоч кўчасидан “Ўзбекистон” метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қанотимсан...Қорабайир ривояти" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Президент ташаббуси билан қорабайир зотини тиклаш ва кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан танишасиз.

Смотрите сегодня, в 20:20, документальный фильм "Крылья мои... Сказ о Карабаире" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о результатах проводимой по инициативе Президента работы по восстановлению и разведению карабаирской породы лошадей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏃🏻‍♀️🏃🏻‍♂️2020 йил 5-декабрь куни "Ашхабод" сайилгохида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббус ҳамда Президентимизнинг 2020 йил ПФ-6099-сонли "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида" ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод туманидаги Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасида "Биз соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида марафон бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
👦🏻👧🏻Яшнобод тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча Давлат Мактабгача таълим ташкилотларида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан "Конституциямиз-бахтимиз пойдевори" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тарбияланувчилар бош қомусимиз бўйича эгаллаган билимлари билан ўртоқлашдилар.

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi