Yashnobod tuman hokimligi Matbuot xizmati
812 subscribers
5.21K photos
709 videos
9 files
1.66K links
Download Telegram
Яшнобод тумани электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш мақсадида, ҳаво ҳамда ер ости тармоқларидаги авария ҳолатларини аниқлаш ва жойлардаги мавжуд электр энергиясини тақсимлаш трансформатор пунктларида таъмирлаш ишларини олиб бориш каби вазифалар бажарилмоқда.

Аҳолидан келиб тушаётган чақириқлар бўйича белгиланган манзилларга бориб, камчиликлар бартараф этилмоқда. Муддатини ўтаб бўлган ҳисоблагичлар замонавий ҳисоблагичларга алмаштириляпти. Барча ишлар карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
✳️Яшнобод туман ҳокими Х.Тиллашайхов,туман прокурори О.Азимов ва ИИО ФМБ бошлиги Т.Зупаровлар томонидан тумандаги 58 та маҳалла раислари билан сайёр учрашувлар ўтказилиб, карантин даврида криминоген вазиятни жиловлаш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг, хусусан, маиший низо ва оилавий жанжалларнинг олдини олиш, жиноятга мойил шахслар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалалари муҳокама килинмокда.

❇️Шу қатори, коронавирус пандемияси даврида эҳтиёжманд оилаларга мўлжалланган моддий ёрдамларнинг манзилли ва мақсадли ишлатилиши, бу борада суистеъмолчилик ва бошқа турдаги қонун бузилиши холатларига йўл кўймаслик борасида тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ўз навбатида маҳаллалар раисларининг бу борадаги фикр-мулоҳазалари эшитилди..

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
🌳Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ёзнинг жазирамасида ҳам халқ хизматида. Улар кўчаларни чиқиндилардан тозалашмоқда. Янги экилган ниҳолларни суғоришмоқда.

🌿Дарахтларнинг эгилган шохларини кесиб, уларга шакл беришяпти. Тумандаги яшил майдонларни тартибга келтириб, ерларни ағдаришмоқда. Шунингдек, улар томонидан турли манзарали кўчатлар ўтказилмоқда.

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
МИБ Яшнободда ташкилот фойдасига 684 млн.дан ортиқ қарздорлик ундурди

❇️Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 22.07.2019 йилдаги 4-1001-1903/10190-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Yuksalish Engineering” корхонасидан ундирувчи “AMIRSOY” жамияти фойдасига 684 млн 791минг158 сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига асосан 101120010659-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган моддий қийматликлар аниқланилган ва тегишли тартибда хатланиб, реализация қилиш чораларига киришилган. Қарздор томонидан 04.08.2020 йилдаги тўлов топшириқномага асосан юқоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилганлиги сабабли, ижро ҳужжати Қонунининг 41-моддасига асосан тўлиқ тамомланилиб, қарздорга солинган барча банд ва чекловлар дарҳол бекор қилинган.
Forwarded from Times.uz
🔹«Темир дафтар» нима?

🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?

🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби?

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter