Yashnobod tuman hokimligi Matbuot xizmati
816 subscribers
5.21K photos
709 videos
9 files
1.66K links
Download Telegram
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.
Муса Ерниязов улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани таъкидланди.
- Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди, - деди давлатимиз раҳбари.

В городе Нукусе состоялась траурная церемония в память о Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии и выразил глубокие соболезнования семье покойного и нашему народу.
Глава государства отметил, что Муса Ерниязов снискал уважение как незаурядный лидер и выдающаяся личность.
- Муса Ерниязов был героическим руководителем героического народа, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиб, Нукусдан Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, приняв участие в траурных мероприятиях в память о Председателе Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, Герое Узбекистана Мусе Ерниязове, вернулся из Нукуса в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❇️Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёев томонидан имзоланган "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги фармонга асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 400 мингдан ортиқ оилага Ўзбекистон Республикаси бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Яшнобод туман ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов ва тумандаги сектор раҳбарлари томонидан тўртта секторда ўтказилган йиғилишларда ёрдам пуллари ўз эгаларига етиб боришида шаффофликни таъминлаш муҳим эканлиги таъкидланди. Бу жараёнга жалб қилинган ҳар бир масъул ўз вазифасини виждонан бажариши лозимлиги айтиб ўтилди. Йиғилишда моддий ёрдам аҳолининг ҳақиқатан муҳтож қатламларига етиб бориши кераклиги уқтирилди. Пулларни тарқатишда қонунбузарликка йўл қўйган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириш берилди. Яшнобод туманида 3095 оилага моддий ёрдам кўрсатилади.
🚑Коронавирус билан касалланган беморлар сонининг кўпайиши туфайли юртимиздаги тиббиёт муассасалар кучайтирилган тартибда ишламоқда. Жумладан Яшнобод туманидаги тиббиёт муассасалар аҳолига куну тун хизмат кўрсатмоқда. 2 сонли туманлараро фтизиатрия диспансерида фаолият бошлаган COVID марказ, 27,28,29,30,31,32 оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиника шулар жумласидандир.

👨‍⚕Яшнобод туман ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов мазкур тиббиёт муассасаларда бўлди. Бу ердаги иш жараёнлари билан танишди. Айни вақтда юқорида санаб ўтилган поликлиникаларда мобил гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Улар коронавирус аломатлари бўлган беморларга 24 соат давомида хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек поликлиникаларда вирус билан касалланганлар учун дорилар захираси шакллантирилган. Дори воситалари коронавирусни юқтириб олган ва ўз хонадонида даволанаётган беморларнинг яшаш манзилига етказиб берилмоқда.
200 дан ортиқ оилага ёрдам берилди

Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Яшнобод тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан боқувчисини йўқотган, моддий томондан қийналиб қолган ва ногиронлиги бўлган 200 дан ортиқ оилаларга асосий турдаги озиқ - овқатлар тарқатилди. Қурбон хайити нишонланаётган бир вақтда амалга оширилган бу эзгу ишлар туман аҳолисини кўнглини кўтарди. Яшнобод туман ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов озиқ-овқатларни тарқатиб, туман аҳолисини байрам билан табриклади. Бундай ташаббус келгусида ҳам давом эттирилади.

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: узбекско-корейское совместное предприятие в Ферганской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Коронавирус пандемияси даврида Яшнобод туманидаги 2 сонли фтизиатрия диспансери қошида иш бошлаган махсус поликлиника бир кунда юзлаб аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда 24 соат давомида коронавирус аломатлари бўлган беморларга зарур тиббий ёрдам ва маслаҳатлар берилмоқда. Тиббиёт муассасада замонавий рақамли ренгтген хонаси ишлаяпти. Беморларга зарур дори дармонлар тарқатилиб, уларни қўллаш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Дориларнинг захираси шакллантирилган. Шунингдек, махсус поликлиникада лаборатория фаолият юритмоқда. Бу ерда COVID-19га таҳлиллар олиниб, икки кун муддатда жавоблар тақдим этилмоқда. Тиббий ходимлар барча зарур бўлган ҳимоя воситалари билан таъминланган.
🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi
Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Яшнобод туман ҳокими Ходжиакбар Тиллашайхов тумандаги меҳрибонлик уйларида тарбияланиб, мустақил хаётга қадам қўйган ёшлар билан учрашди. Учрашувда ёшларни қийнаётган масалалар муҳокама қилинди. Туман ҳокими карантин даврида уларни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан таъминланишини маълум қилди.

Ёшлар вақтини беҳуда сарфламаслиги учун уларни ишга жойлаш масаласи муҳим эканлиги ва бунда Яшнобод туман ҳокимлиги ёрдам кўрсатиши таъкидланди.


🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

https://t.iss.one/yashnobodtumanhokimligi