Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
14.9K subscribers
24K photos
1.87K videos
6.35K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
🔰Бугун Яшнобод туманидаги Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникумида Очиқ эшиклар куни ўтказилди.

➡️Тадбирда Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Ш. Зуфаров иштирок этиб, ёшларга улар учун яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

🎉Шунингдек, бир гуруҳ устозлар ва ўқувчиларга Ташаккурномалар тақдим этилди.

🍱Очиқ эшиклар куни доирасида техникум ўқувчилар ошпазлик маҳоратини кўрсатишди.

🌏Telegram 👤 facebook 🌎web-site 🎥youtube
🌸🌷Оила — муқаддас қўрғондир

🌟Бугун Яшнобод туманида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

❇️Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўтказилган тадбирда тумандаги намунали оилалар бой хаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

🔰Улар ёшларга оила қуришда масъулиятли бўлиш ва муқаддас қўрғон бўлган оилани бор куч билан асраш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

📨Байрам тадбирида намунали оилаларга ташакурномалар топширилди.

🎼Турли бадиий чиқишлар тадбирнинг янада файзли ўтишига замин яратди.

👨‍👩‍👦Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Яшнобод туманида 88 мингга яқин оила истиқомат қилиб келмоқда.

🌏Telegram 👤 facebook 🌎web-site 🎥youtube
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

🔸Жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн. 119 млрд. сўм, апрель ойида – 6 трлн. 343 млрд. сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн. 100 млрд. сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

🔸Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн. сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн. сўмдан 19,3 трлн. сўмга етган), 4-4,5 трлн. сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн. сўмдан 22 трлн. сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

🔸Мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли
2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн. сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

🔸Марказий банк томонидан жойлардаги банклар филиаллари ва банкоматларни нақд пул билан таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва заҳиралари мавжуд.

🔸Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

🔸Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради.


Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Юртимизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб эълон қилинганлигидан хабарингиз бор.

🚒Шу муносабат билан куни кеча Яшнобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Яшнобод туман прокуратураси ҳамкорлигида 153-умумтаълим мактабида ўқувчилар учун машғулотлар ўтказилди. Ўқувчиларга ёнғин юзага келганда қандай эҳтиёткорлик чораларини кўриш, ҳимоя воситаларини қўллаш ва ёнувчи мосламалардан тўғри фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

🎼🎷🎺Тадбирда элимиз суйган санъаткорлар ва Миллий гвардия оркестри ўз чиқишларини намойиш қилди.

🌏Telegram 👤 facebook 🌎web-site 🎥youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган.
Президентимиз ушбу мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Первым пунктом поездки Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область стал Алтыарыкский район.
На окраине района, на холмистой местности площадью тысяча гектаров заложены виноградник и сад.
Президент посетил этот комплекс, побеседовал с фермерами и руководителями кластеров.
Здесь же состоялись презентации по развитию плодоовощеводства и цветоводства в Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #bogdorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌷Оила — муқаддас қўрғондир

🌟Яшнобод туманида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

❇️Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўтказилган тадбирда тумандаги намунали оилалар бой хаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

🔰Улар ёшларга оила қуришда масъулиятли бўлиш ва муқаддас қўрғон бўлган оилани бор куч билан асраш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

📨Байрам тадбирида намунали оилаларга ташакурномалар топширилди.

🎼Турли бадиий чиқишлар тадбирнинг янада файзли ўтишига замин яратди.

👨‍👩‍👦Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Яшнобод туманида 88 мингга яқин оила истиқомат қилиб келмоқда.

🌏Telegram 👤 facebook 🌎web-site 🎥youtube