Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
5.4K subscribers
22.1K photos
1.72K videos
5.78K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
"Йил аёли" танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон қарори билан ташкил этилган Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши йиғилишининг 2021 йил 27 апрелдаги 2-сон баённомасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида “Йил аёли” миллий танловини ўтказиш белгиланган эди.

👉 Батафсил: https://bit.ly/3dc9eoX

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
🌿☘️Яшнобод тумани обод бўлишида, яшил ҳудудлар кенгайишида туман тиббииёт бирлашмаси ҳам ўз хиссасини қўшмоқда.

🌲🌳Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги кўп тармоқли марказий поликлиникага турли мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
Муносабат

Телеграмм тармоғида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Асалобод 2-даҳасида яшовчи аҳолидан уларнинг эътирозларига қарамасдан бу ерда чиқинди йиғиш майдончаси қурилганлиги тўғрисида хабар пайдо бўлди.

Шуни маълум қиламизки, мазкур чиқинди йиғиш майдончаси қуришда барча талабларга риоя қилинган. Меёрларга кўра чиқинди йиғиш майдончаси ва аҳоли турар жойи ўртасида 20 метр масофа бўлиши керак. Ваҳоланки бу ҳудуддаги чиқинди йиғиш майдончаси ва энг яқин аҳоли турар жойи орасидаги масофа 26 метрни ташкил қилади.

Шунингдек, чиқинди йиғиш майдончаси қурилишида Яшнобод туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими ўзининг ижобий хулосасини берган

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
Муносабат

Телеграмм тармоғига жойлаштирилган мурожаатда Яшнобод тумани "Олмос" маҳалласи йўллари талабга жавоб бермаслиги айтиб ўтилган.

Ушбу эътироз юзасидан шуни маълум қиламизки, видеолавҳада бу "Олмос" маҳалласидаги айнан қайси кўча эканлиги тўғрисида аниқ маълумот берилмаган.

Шу боис бу кўча Яшнобод туманининг “Олмос” маҳалласида эканлигини аниқлаш учун вақт зарур бўлади.

Агар мазкур кўча ҳақиқатан ҳам “Олмос” маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлса, албатта бу кўчани таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни!

💐Шу муносабат билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида байрам тадбири уюштирилди.

🎤🎭Шу куни болажонлар ногиронлиги бўлишига қарамасдан устозлари ёрдамида тайёрланган чиқишларни йиғилганлар эътиборига ҳавола қилишди.

🎁Ажойиб кайфият тақдим этган тадбир якунида болажонлар учун совғалар тақдим этилди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод туманида ногиронлар ҳолидан хабар олинди

3️⃣ декабрь — Халқаро ногиронлар куни. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мазкур сана муносабати билан жойларда хайрия тадбирларини ўтказмоқда.

🦽Хусусан, Яшнобод туманида ўтказилган ана шундай хайрия тадбирида 6 нафар юртдошимизга ногиронлик аравачалари топширилди.
🔷Яшнобод туманидаги 103-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан "Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!" деб номланган тадбирда ўтказилди. Тадбирда Яшнобод тумани Маданият бўлими ижодий жамоалари ўзларининг куй-қўшиқлари билан иштирок этди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi