Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
5.26K subscribers
22.2K photos
1.72K videos
5.8K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к памятнику Исламу Каримову в столице.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

Отдана дань уважения памяти Первого Президента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
Hurmatli Yashnobod tumani fuqarolari! 2025-yilgi “Tashabbusli budjet” jarayonlarining 1-mavsumi 1-fevraldan boshlanib, 20-martgacha davom etadi. Ushbu jarayon quyidagi bosqichlarda amalga oshiriladi: 1️⃣ Loyihalarni kiritish bosqichi – 1–20 fevral 2️⃣ Saralash…
📝 Ҳабар берганимиздек, “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланади

📅 2025 йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсуми старт олади. Лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида саралаб олинади:

— Жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиши – йўл таъмири, хиёбон ва болалар майдончалари барпо этиш, ижтимоий объектларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминоти, кўча чироқларини ўрнатиш ва бошқа шу каби лойиҳалар.

— Идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги – шахсий автомашина, турар жой, маъмурий бинолар ва хусусий фойдаланиш учун объектлар харидига қаратилмаслиги.

— Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ва пуллик хизмат кўрсатишга мўлжалланмаслиги.

— Давлат ҳокимияти ва органлари биноларини қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлашни ўз ичига олмаслиги.

— Бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштирилиши белгиланган объект ва ишлардан иборат бўлмаслиги.

— Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари).

⚠️ Муҳим: Бир хил мазмундаги бир нечта лойиҳалар келиб тушган тақдирда, маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.

ℹ️ Қўшимча маълумот
Фуқаролар ўз ташаббусларини расмий платформада рўйхатдан ўтказиб, жамоатчилик овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишлари лозим. Лойиҳалар жамоатчилик назоратида бўлиб, ғолиб деб топилган лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилади.

📣 Барча ташаббускор фуқароларни жараёнда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

📱 Facebook     📱 Youtube

📱 Instagram    📱 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Яшнобод туманида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” тадбири доирасида профилактик ишлар давом этмоқда

🇺🇿Яшнобод туманида 2025 йил 15 январдан бошлаб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” тадбири амалга оширилмоқда. Унда Яшнобод тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зохидов Иброҳим, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўлинмаси бошлиғи Ташимов Нурғали ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.

🇺🇿 Яшнобод туманида жойлашган Тошкент Халқаро Университетида ўтказилган учрашувларда гиёҳвандликка қарши кураш, ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, киберхавфсизлик ва киберфирибгарликдан ҳимояланиш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилди.

🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

📱 Facebook     📱 Youtube

📱 Instagram    📱 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Яшнобод тумани сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарларининг фаолияти таҳлил қилинди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари Ш. Мамаджанов томонидан, туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсатгичларини шакллантириш ва баҳоланиш тизими бўйича кенг кўламли тушунтиришлар берилди.

💼 Тадбирда, шунингдек, туманнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишилди.

📈Мазкур тадбирда сектор раҳбарларининг фаолиятига оид самарадорлик кўрсатгичларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича янгиланган ёндашувлар асосида келгуси режалар белгилаб олинди.

🤩 Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати

📱 Facebook     📱 Youtube

📱 Instagram    📱 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM