Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
15.1K subscribers
22.4K photos
1.73K videos
5.86K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
Доброе утро, дорогие яшнабадцы!

Сегодня, 1⃣6⃣ января
☀️ -4°...-15°, Ясно

Сейчас: 🌫 -14°, ⬇️ 0 м/c

Утром: ☀️ -11°
Днем: ☀️ -5°
Вечером: ☀️ -11°

Влажность: 65%
Ветер: ВСВ, 1.9 м/c
Давление: 774 мм рт. ст.

Восход: 07:46
Закат: 17:18


Желаем Вам хорошего дня, и отличного настроения на весь день!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Совуқ кунларда электр энергиясидан оқилона ва тўғри фойдаланиш тизим самарадорлиги ва носозликлар олдини олишда муҳим аҳамиятга эга

Энергетика вазирлигининг совуқ кунларда газ ва электроэнергияга бўлган талабнинг ошиши, уларни етказиб беришда юзага келаётган муаммолар ҳамда бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан мурожаати:

Табиий газ ва электр энергияси импорти ҳажмини тезкор кўрилган чоралар ва келишувлар асосида максимум даражага ошириш ҳисобига кунлик табиий газ истеъмолининг 10 фоизи ҳамда электр энергиясининг 8 фоизи айнан қўшимча импорт ёрдамида таъминланиб келмоқда.

Бироқ газ қувурлари ва магистрал электр тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти етарли бўлса-да, ресурслар етарли эмаслиги ҳисобига истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлашда муаммолар кузатилмоқда.

Бугунги кунда республиканинг электр энергияси истеъмоли энг баланд кўрсаткичга, яъни 250 млн кВт.соатга чиқди. Шунингдек, табиий газга бўлган кунлик талаб қазиб чиқаришга нисбатан юқорилигича сақланиб қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг хонадонларни иситиш учун электр қурилмаларидан кенг фойдаланишлари натижасида биргина Тошкент шаҳрида бугун кун давомида тармоқларда юкламаларнинг ортиши ҳисобига 1000 дан ортиқ носозлик юзага келди.

Носозликларни бартараф этиш ишларни жадаллаштириш мақсадида республика бўйлаб барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан қўшимча бригадалар Тошкентга жалб қилинди.

〰️〰️〰️

⚡️Энергия ресурсларидан оқилона ва имкон қадар тежамкорлик билан фойдаланиш омиллари:

✔️ Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется расширенное совещание по принимаемым мерам бесперебойного обеспечения населения энергоресурсами в зимний сезон.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.

Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.

Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.

Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.

Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.

Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.

Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, ўтган бир ойда электрга 5 мингта, газга 4,5 мингта ноқонуний уланишлар аниқланган.

"Электр ва газ тармоқларида талон-торожлик бўлганини, туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ идоралари бошлиқлари билмасми-ди?", - дея савол қўйди давлат раҳбари.

Охирги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам тизим ичидан емирилганидан далолат беради.

ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупцияни йўқ қилиш бўйича алоҳида чоралар кўриш топширилди.

Президент энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳволни инобатга олиб Сингапурга ташриф давомийлиги 3 кундан 1 кунга қисқартирилишини таъкидлади.

Ушбу мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қимматли тажрибасини ўрганиш лозимлиги, қолаверса, ушбу давлатдан 4,7 миллиард долларгача қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилгани учун ҳам бу ташриф муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштиришга ҳам инвестициялар жалб қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛠Бирлашган махалласидаги трансформатор пунктида авария сабабли юзага келган носозликлар кўздан кечирилиб, муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

***

🛠Неисправности, вызванные аварией на трансформаторной подстанции в махалле Бирлашган, выясняются и принимаются меры по устранению проблемы.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛠А.Яссавий махалласи Хавас кўчасидаги трансформатор пунктида авария сабабли юзага келган носозликлар кўздан кечирилиб, муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

***

🛠Неисправности, вызванные аварией на трансформаторной подстанции в махалле А.Яссавий Хавастском улице, выясняются и принимаются меры по устранению проблемы.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛠Авиасозлар 4 дахасида жойлашган ТПда электр энергиясидаги узилишлар сабаби ўрганилиб таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

***

🛠Изучается причина отключения электроэнергии и проводятся ремонтные работы на ТП, расположенной в массиве Авиасозлар 4.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛠"Маърифат" маҳалласи Боку кўчасида электр симларнинг зарар кўрган қисмларини алмаштириш жараёни.

***

🛠Процесс замены поврежденных участков электропроводки на улице Баку в махалле "Марифат".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#statistika

O‘zbekiston Respublikasida 84,8 % uy xo‘jaliklari xususiy hovlida yashaydi

12/01/2023
Davlat statistika qo‘mitasining uy xo‘jaliklari tanlanma kuzatuvlari ma’lumotlariga asosan, 2022- yilning yanvar-noyabr holatiga ko‘ra, O‘zbekiston Respublikasida uy xo‘jaliklarining uy-joy turlari boyicha taqsimlanishi:
- alohida uy (xususiy hovli) – 84,8 %;
- ko‘p kvartirali uylar – 14,4 %;
- boshqa turdagi uy-joylar – 0,8 %ni tashkil etdi.
➡️➡️ДИҚҚАТ!

Ҳурматли Яшнобод тумани фуқаролари.

Яшнобод туманида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг навбатчилик (диспетчерлик) телефон рақамлари билан танишинг:

☎️Яшнобод туман "Электр тармоқлари корхонаси":
(1154), (71) 291-87-83, (71) 230-23-84
☎️Яшнобод туман "Тошиссиққувват" корхонаси:
(71) 296-3502, (71) 296-48-20
☎️"ҲудудГаз" АЖ Яшнобод тумани бўлими:
(1104), (71) 296-39-61, (71) 296-4231
☎️Яшнобод туман "Сувсоз" ДУК:
(1255), (71) 293-44-32 (71) 293-42-62
☎️Яшнобод туман Махсустранс корхонаси :
(71) 280-37-52
☎️Яшнобод туман оқава сув бўлими:
(1255), (71) 293-42-50
☎️"Тошшаҳарнур" ДУК Яшнобод тумани бўлими:
(71) 296-16-48
☎️Яшнобод туман "Ободонлаштириш" бошқармаси:
(71) 227-48-05, (71) 299-8692

🕖Ушбу коммунал соҳа хизматчилари 24 соат узлуксиз фаолият олиб борадилар.

💬Facebook📹Youtube📸Instagram🌍Web-sit
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM