Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
14.9K subscribers
23.9K photos
1.87K videos
6.32K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
🖊"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Яшнобод тумани бўлими томонидан Рамазон ойи муносабати билан фуқароларга ёрдам кўрсатилди.

🧅🥚🥔Жумладан, Тумандаги "Беҳизор", "Баркамол" маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ва қийналган оила фуқароларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
🎉15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни

❇️2021 йилнинг 7 июнь куни ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланди. Бу эса юртимизда маданият соҳасига қаратилаётган юксак эътибордан далолатдир.

🎊Бугун Яшнобод туман хокимлиги томонидан туман Маданият бўлими фидоий ходимлари "15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан муносиб тақдирланди.

🌟Қадрли маданият ходимлари, Сизларни касб байрамингиз - «15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни» билан чин дилдан табриклаймиз!
🏀🏓🏃🏻‍♂️Спорт-соғлиқ гарови!

Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан “Ашхобод” сайлгоҳида соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Спортча юриш, гимнастика ва бошқа машқларни ўз ичига олган тадбирда мингга яқин туман аҳолиси фаол иштирок этди.

Шунингдек, соғломлаштириш тадбирида аҳолига соғлом хаёт тарзини олиб бориш учун нималар қилиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
📚Яшнобод туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Яшнобод туман бўлинмаси, Яшнобод туман халқ таълими бўлими, Яшнобод туман Маданият бўлими, Яшнобод туман Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда сизни 2022 йил 23 апрель куни соат 17:00 дан 18:00 га қадар Яшнобод туман “Энергетика” боғида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирларининг якунига бағишланган тадбирга таклиф этамиз.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишдан иборатдир.

Тадбир доирасида Яшнобод туман “Энергетика” боғида ташкил этилган Электрон кутубхонанинг тарғиботи, китоблар кўргазмаси, китоб савдо-ярмаркаси, ёш китобхонларнинг иштирокида викториналар, аҳоли, айниқса, ёшларни маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда концерт дастури ва саҳналаштирилган томошалар ўтказиш режалаштирилган.

Манзил: Алимкент кўчаси «Энергетиклар боғи»