Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
15.2K subscribers
22.3K photos
1.72K videos
5.83K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Хориждаги ватандошларимизга ғамхўрлик қилиш мамлакат бурчи эканлиги Конституцияда акс этади

Алишер Қодиров,Комиссия раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Фуқароларимиздан келиб тушган таклифларни таҳлил қилишда, уларнинг мамлакатимиз тақдирига лоқайд эмаслигини, Ўзбекистоннинг ривожланишида ҳар бир фуқаро ўз роли ўз вазифасини тўғри англаётганлигини ҳис қилдик.

Учрашувда Президентимиз давлатнинг фуқаролар фаровонлиги учун масъулияти ва мажбуриятини аниқ белгилаб берувчи айрим нормаларни Конституцияда акс эттириш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Хусусан, хорижда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам ғамхўрлик қилиш давлат бурчи эканлиги ва бу Конституцияда ҳам акс этиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, автобусда қуйидагилар тақиқланади:

▫️ йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
▫️ алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
▫️ ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
▫️ ойнадан ташқарига осилиш;
▫️ тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, ғилофсиз ўқ отар қурол, тиғли ва кескир ашёларни олиб юриш;
▫️ ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
▫️ салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🌿Ҳозирги кунда Яшнобод туманидаги маҳалла ҳудудида барпо қилинган ҳарбий шаҳарча ёнидаги бўш майдонга янги 330 ўринли Давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда.

🔰Туман ҳокими Б.Рахманкулов ҳамда бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари қурилиш майдонига ташриф буюриб қурилиш жараёнинини кўздан кечиришди.

Facebook / Youtube / Web-site / Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Яшнобод тумани Семурғ МФЙ да жойлашган 149- сонли мактабгача таълим муассасаларида қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилди.

Қарорга асосан қўшимча умумий овқатланиш ва ошхона қисми қурилди.

🔰Туман хокими Б.Рахманкулов ДМТТ ҳудудидаги янги ва қайта таъмирланган биноларнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Facebook / Youtube / Instagram / Web-site
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.
Президентларнинг мулоқоти жуда самарали бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатлар имзоланди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.
Олий мартабали меҳмонни аэропортда давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Государственный визит Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева в нашу страну завершился.
Президенты провели плодотворные переговоры. Подписаны Декларация об углублении стратегического партнерства и расширении всестороннего сотрудничества, множество других документов. Искренний диалог лидеров продолжился в Хорезме.
В аэропорту высокого гостя проводил глава нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Энди аёллар хусусий секторларда ҳам ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин

Малика Қодирхонова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Йиғилишда давлатимиз
раҳбари 14 дан ортиқ таклиф бердилар. Давлатимиздаги гендер сиёсати, никоҳ масаласи, оила қуришда тарафларнинг эмас, айнан эркак ва аёл розилиги билан никоҳ тузилиши, шунингдек, фарзанд тарбиясидаги ота-онанинг мажбуриятининг белгиланиши қувонарли ҳол.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, аёлларимизнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш Бош қомусимизда фундаментал норма сифатида акс этиши уларнинг энди хусусий секторларда ҳам қўрқмай фаолият юритишларига сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Алишер Саъдуллаев - Ёшлар ишлари агентлиги директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

«Аҳолидан келиб тушган 48,5 мингдан ортиқ таклифларнинг деярли 70 фоизини ёшлар юборган. Бу — ёшларимиз Конституцияни ҳис қиляпти, уни ўзининг Конституцияси деб қабул қиляпти, унда фаол иштирок этяпти, дегани.

Энг муҳими — Давлатимиз раҳбари ёшларнинг билим олиши, маданий ҳордиқ чиқариши, соғлом ва салоҳиятли бўлиб камол топиши учун давлат барча шароитларни яратиши ва барчасини ўз бўйнига олишини Конституцияга киритиш кераклиги таклифини илгари сурди.

Бу нима дегани? Бу — Ўзбекистонда туғилгандан бошлаб, мактабгача таълим, мактаб, олий ўқув юртида билим олиши, касб эгаллаши каби барча ҳуқуқларини Конституцияда битта норма билан мустаҳкамлаш дегани. Ҳар бир ёш Конституцияни қўлга олганда, «бу менинг Конституциям, бунинг ичидаги мана шу модда менинг ҳаётда ўз ўрнимни топишимда ёрдам беради», деган ҳиссиётни ўтказиши керак».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔰Яшнобод тумани Баҳор маҳалласида "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ " бўлиб ўтди.🔥🔥🔥

✔️Унда ёшларга Маҳаллалар ёшлари учун бепул бўлган 🥋Таэквондо тўгарак аъзолари томонидан ҳарбий жанговар чиқишлар намойиш этилди.

🔷Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида:

🏸Бадминтон
Шахмат-шашка
🏹Камончилик бўйича турли мусобақалар ташкил этилди.

🔰Бундай тадбирларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси туман бўлимига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз

Facebook / Youtube / Instagram / Web-site