Yashnobod tumani hokimligi Matbuot xizmati/Пресс-служба Яшнабадского районного хокимията
15.2K subscribers
22.3K photos
1.72K videos
5.81K links
Yashnobod tuman hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali/Официальный телеграм канал пресс-службы Яшнабадского хокимията
Download Telegram
Ҳурматли Яшнободликлар!

Яшнобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида меҳнат инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари шартнома асосида ташкил қилинди.

Номзодлар олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлишлари ҳамда офис дастурларида эркин ишлай олишлари лозим.

Мазкур лавозимда ишлаш истагида бўлган талабгорларни 20 январь кунига қадар Яшнобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан келишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
Хабарингиз бор, 2021 йилнинг сўнгги кунларида Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Варшава шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг тезкор шахмат яъни рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

🌟Куни кеча Нодирбек Абдусатторов таҳсил олаётган Яшнобод туманининг 152-сонли умумтаълим мактабида жаҳон чемпиони иштирокида тадбир ўтказилди.

🎉Тадбирда Нодирбек Абдусатторов тарихий ғалаба билан муборакбод этилди ва келажакда янада юксак ғалабаларга эришиши учун тилаклар билдирилди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
❇️Яшнобод туманидаги 170 - сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 37 – Қурувчилар сайлов округи бўшаб қолган ўрнига номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида номзодларнинг сайловолди дастурлари билан таништирилди.

Шунингдек, иштирокчилар номзодларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, жавоблар олишди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
🔷Яшнобод тумани “Тонг” маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Маҳалла ҳудудидаги чиқиндилар тозаланиб, махсус техникаларда олиб чиқилди. Шунингдек, ирригация тармоқларида тозалаш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi
🔷14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан, Миллий гвардия туман Қўриклаш бўлими,Яшнобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, "Ватанпарвар" ташкилоти "Яшнобод Ўқув СТК" унитар корхонаси хамда Мудофаа ишлари бўлими ходимлари биргаликда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи подполковник Санжаров Собиржон Болтабоевич ва майор Разиков Баротбой Икромжонович хонадонларига келиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.

Фахрийларимизнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди ва уларнинг садоқатли хизматлари ёд олинди.

Каналга уланиш 👇👇👇

t.iss.one/yashnobod_hokimligi